← Назад
Решение #1278482 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 013 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил апрель ойининг 05 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари
бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик қилувчи судья: Ж.С.Аббасов
судья ёрдамчиси Б.Гафуровнинг котиблигида, даъвогар Зуфарова
Мохира Валижон қизининг жавобгар Абдулазизов Ботиржон Тохиржон
ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
юритилган 2-1003-2312/18692-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
Даъвогар Зуфарова Мохира Валижон қизи жавобгар Абдулазизов
Ботиржон Тохиржон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
ариза билан судга мурожаат қилиб, ўз аризасида ҳамда суд мажлисида берган
тушунтиришида у жавобгар билан 08.06.2015 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
оила қурганликларини, уларнинг биргаликдаги турмушидан ўрталарида уч
нафар 2015 йил 17 декабрь куни туғилган Абдуоазизов Имронбек
Ботиржонович, 2017 йил 01 декабрь куни туғилган Абдулазизова Муслима
Ботиржон қизи ва 2019 йил 12 декабрь куни туғилган Абдулазизов Боир
Ботиржон ўғли исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўрталаридаги
оилавий муносабатлари дастлаб яхши бўлганлигини, кейинчалик вақт ўтиши
билан ўрталаридаги муносабат салбий томонга ўзгариб кетганлигини,
хонадонда тез-тез уруш-жанжаллар келиб чиққанлигини, шу сабабли улар
2019 йил май ойидан бошлаб бирга яшамаслигини ҳамда эр-хотинлик
муносабатлари ҳам ўша вақтдан эътиборан тугаганлигини, уни оилани
сақлаш борасида қилган барча ҳаракатлари зоя кетганлигини, оилани
тиклашнинг имкони бўлмаганлигини, жавобгар билан бирга яшашга умуман
имкон йўқлигини, бундан ташқари суд томонидан уларга ярашиб кетишлари
учун муҳлат берилганлигини, лекин фойдаси бўлмаганлигини, оила бутунлай
барбод бўлганлигини баён қилиб, суддан жавобгар билан ўртасидаги
никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли равишда
огоҳлантирилишига қарамай жавобгар Абдулазизов Ботиржон Тохиржон
ўғли суд мажлисига келмади ва келмаслик сабабларини судга маълум
қилмади. Шунга кўра суд мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 220-моддасига кўра кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабларини
фуқаролик иши материаллари асосида ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 08.06.2015 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг биргаликдаги турмушидан уч
нафар 2015 йил 17 декабрь куни туғилган Абдуоазизов Имронбек
Ботиржонович, 2017 йил 01 декабрь куни туғилган Абдулазизова Муслима
Ботиржон қизи ва 2019 йил 12 декабрь куни туғилган Абдулазизов Боир
Ботиржон ўғли исмли фарзандлари бор.
Оилада бўлиб ўтган келишмовчилик ва жанжаллар натижасида
тарафлар 2019 йил май ойидан буён бирга яшамайди.
Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни
кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори
талабларига биноан тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга
ярашиб олишлари учун тақдим қилинган олти ой муҳлат ҳам ижобий натижа
бермаган.
Шунингдек суд томонидан оилани сақлаш чораларини кўриш учун
юборилган Шайхонтохур ва Янгихаёт туманлари Оила ва хотин-қизлар
бўлимига юборилган сўровномага кўра, Янгихаёт тумани, Оилавий
қадрятларни мустаҳкамлаш коммисияси” ва “Мархамат” МФЙ, томонидан
05.12.2023 йилдаги хулосасига кўра судга тақдим қилинган.
Ушбу ҳолатлар эса тарафларнинг оиласи батамом барбод
бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат
беради.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан
буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли
уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Суд юқорида қайд этилган қонун ва Пленум қарорининг раҳбарий
кўрсатмаларига асосланиб, тарафлар бугунги кунда умумий рўзғор
юритмаётганликларини, ўрталарида мулкий низо йўқлигини, суд томонидан
уларга ярашиш учун берилган муҳлат ҳам натижа бермаганлигини, бундан
ташқари тарафларнинг ҳар иккаласи ҳам никоҳдан ажралишга рози
эканлигини инобатга олган ҳолда, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим
топади.
Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
илова Давлат божи ставкалари миқдорларининг 5-қисми б-бандига мувофиқ
никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда жавобгар Абдулазизов
Ботиржон Тохиржон ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар Зуфарова Мохира Валижон қизининг жавобгар Абдулазизов
Ботиржон Тохиржон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
талаби қаноатлантирилсин.
Абдулазизов Ботиржон Тохиржон ўғли ҳамда Зуфарова Мохира
Валижон қизи ўрталарида Тошкент шахар Чилонзор тумани, 2-сон ФХДЁ
бўлими томонидан 08.07.2015 йилда 487-сон билан расмийлаштирилган
далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда жавобгар
Абдулазизов Ботиржон Тохиржон ўғлидан давлат фойдасига базавий
ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протест) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи:
Ж.С.Аббасов