← Назад
Решение #1278483 Гражданские
Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 164 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 407 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 15 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро туманлараро суди биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик қилувчи: судья С.Жўрабоев
А.Хурсановнинг
котиблигида,
даъвогар
Мамасодикова
Нигорахон Муминовнанинг жавобгар Мамасодиков Араббой
Садиковичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича
юритилган
2-1701-2303/26089-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни
Даъвогар Мамасодикова Нигорахон Муминовнанинг вакили
Ш.Ҳайдаров дастлабки суд мажлисида даъво аризани қувватлаб,
даъвогар жавобгар билан 19.12.1992 йилда қонуний никоҳдан
ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан 5 нафар фарзандлари
борлигини, жавобгар билан муросалари келишмай 2012 йилдан
бери
яшамаслигини,
шу
вақтдан
бошлаб
эр-хотинлик
муносабатлари тугатилганлигини, жавобгар билан оиласини
тиклашни имкони бўлмаганлигини баён қилиб, даъво аризани
қаноатлантиришни ва ишни ўзининг иштирокисиз кўришни
сўраган. Шу боис суд ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
220-моддасига асосан даъвогарнинг иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Жавобгар Мамасодиков Араббой Садикович доимий рўйхатда
турган Андижон туман Дархон маҳалла фуқаролар йиғини
томонидан у мазкур МФЙда рўйхатда турганлиги, ҳозирда айнан
аниқ қайси манзилдалиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд
эмаслигини эътиборга олиб, суд фуқаролик ишини Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 164-моддаси
тартибида жавобгарни маълум бўлган охирги яшаш жойи бўйича
кўришни лозим топади.
Дастлабки суд мажлисида гувоҳ сифатида сўралган
Мамасодиқов Бобурмирзо Араббой ўғли тарафларнинг фарзанди
эканлигини,
ота-оналари
чет
давлатида
эканлигини,
тарафларнинг оиласи тикланмаслигини билдириб, тушунтириш
берди.
Суд даъвогар вакилининг дастлабки суд мажлисидаги
тушунтиришларини,
гувоҳнинг
кўрсатувини
тинглаб,
иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
тўхтамга келади.
Аниқланишича,
тарафлар
Мамасодикова
Нигорахон
Муминовна ва Мамасодиков Араббой Садиковичлар 19.12.1992
йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Никоҳлари
Андижон ноҳияси Хакан қишлоқ Кенгаши қошидаги «Бахт уйи»
қилинган.
Биргаликдаги турмушларидан 5 нафар фарзандли бўлганлар.
Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2012
йилдан буён бирга яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ўша
вақтдан
тугатилган,
шу
вақтдан
бошлаб
бирга
рўзғор
юритмайдилар.
Шундай бўлса-да, суднинг ажрими билан тарафларнинг
оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида уларга 6 ой ярашиш
учун муҳлат белгилаган.
Бироқ, белгиланган муддат давомида тарафлар оилавий
муносабатларини тиклашга умуман ҳаракат қилмаганлар.
Андижон туман Дархон МФЙдаги “Оилавий қадриятлар
мустаҳкамлаш” комиссиясининг хулосасига кўра, тарафларни
оиласини тиклаш ва сақлаб қолиш учун имконият қолмаган.
Суд, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, тарафлар
ўртасидаги никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила
барбод бўлган деган хулосага келади.
Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг ўртасида ўзаро
ишонч,
меҳр-оқибат қолмаганлиги, ўрталаридаги эр-хотинлик ва умумий
рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга қадар
уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий
натижа бермаганлигини инобатга олади.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига
асосан,
суд
эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни
имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20
июлдаги
6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг
16-банди
1-қисмида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли
уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси)” деб тушунча
берилган.
Суд, кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб, оилани
сақлаб қолиш учун имкониятлар қолмаганлигини, суд томонидан
тарафларга ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам оилани сақлаб
қолиш учун даъвогар ва жавобгар томонидан бирор-бир ижобий
ҳаракат ва натижа бўлмаганлигини, бундан келиб чиқиб оилани
тамомила барбод бўлганлигини эътиборга олиб, тарафларни
биргаликдаги никоҳларидан ажратишни ҳамда давлат божи
тўлашни жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
процессуал
кодексининг
249-253-моддалари
талабларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъвогар
Мамасодикова
Нигорахон
Муминовнанинг
жавобгар Мамасодиков Араббой Садиковичга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Тарафлар Мамасодикова Нигорахон Муминовна ва жавобгар
Мамасодиков Араббой Садикович ўртасида 19.12.1992 йилда
тузилиб Андижон ноҳияси Хакан қишлоқ Кенгаши қошидаги
«Бахт уйи» бўлимида 327-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Жавобгар Мамасодиков Араббой Садиковичдан никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида меҳнатга ҳақ тўлашнинг
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Даъвогар Мамасодикова Нигорахон Муминовнадан давлат
божи ундирилмасин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида ушбу суд
орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришлари мумкин.
Раислик қилувчи
С.Жўрабоев
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри, судья
Ҳал қилув қарори 17.06.2024 йилда қонуний кучга
кирган, судья