Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1903-2301/5154 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi Суд Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди Судья Номозов Музаффар Эргашович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жўраева Мафтуна Олимжоновна Ответчик / Подсудимый Қурбанов Шавқатулло Рахматуллаевич
Source ID 666c8f16b6bf6f28996e5a5f Claim ID 4887433 PDF Hash ed8ec1cee776c20c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 8 591 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил хххх ойининг хх куни фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи: судья М.Э.Номозов, Судья ёрдамчиси Н.Самадовнинг котиблигида, даъвогар Хххх ва унинг ишончли вакили Ххххнинг жавобгар Ххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган хххх-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Хххх ва унинг ишончли вакили Хххх судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Ххххга нисбатан никоҳдан ажратишни сўраган. Даъвогар даъво аризасида жавобгар Хххх билан 2009 йил 06 апрелда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзандлари борлигини, улар турмуши бошида яхши яшаб, кейинчалик жавобгарнинг оиласига эътиборсизлиги ҳамда унга нисбатан муносабати ўзгарганлиги сабабли улар 2011 йилдан буён бирга яшамасликларини, уларни яраштириш мақсадида яқин қариндошлари, маҳалла ва ҳокимият органлари томонидан ишлар олиб борилганлигини, аммо натижаси бўлмаганлигини, ўрталарида мулкий ва бошқа низолари йўқлигини баён этиб, муддатсиз никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили Хххх суд мажлисида даъво аризасини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, ҳозирда синглиси Хххх ишлаш учун Туркия давлатига кетганлигини, Хххх билан қонуний никоҳдан ўтиб бирга яшаган даврларида оилавий келишмовчиликлар туфайли 2011 йилдан буён бирга яшамасликларини, суд томонидан оилани сақлаб қолиш мақсадида ярашиш учун берилган муддат давомида ҳам келишиб яшашликнинг имкони бўлмаганлигини, молмулк масаласи ҳал этилганлигини, бир-бирига нисбатан эътирозлари йўқлигини, уларнинг оиласини тиклашнинг имкони қолмаганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар Хххх суд мажлисида иштирок эта олмаслигини билдирганлиги туфайли у билан телефон орқали тасвирли қўнғироқ билан суҳбат ўтказилганда, даъво аризасини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, Хххх билан қонуний никоҳдан ўтиб бирга яшаганликларини, ўрталарида бир нафар фарзанди ўзининг қарамоғида эканлигини, улар оилавий келишмовчиликлар сабабли 2011 йилдан буён бирга яшамасликларини, суд томонидан оилани сақлаб қолиш мақсадида ярашиш учун берилган муддат давомида ҳам келишиб яшашликнинг имкони бўлмаганлигини, мол-мулк ва бошқа масалалари ҳал этилганлигини, бир-бирига нисбатан эътирозлари йўқлигини, турмуш ўртоғи бошқа оиласи билан яшаб келаётганлигини, эндиликда уларнинг оиласини тиклашнинг имкони қолмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили Хххх суд мажлисида, ўғли ишлаш учун Россия Федерациясига кетганлигини, у бошқа оиласи билан яшаб келаётганлигини, уларнинг уч нафар фарзандлари борлигини, улар оилада бир-бирини тушуниб яшай олмаганлигини, бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент тўлаб келаётганлигини, ўрталарида мол-мулк ва бошқа турдаги низолари йўқлигини, уларнинг оиласини тиклашнинг имкони қолмаганлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўради. Жавобгар Хххх суд мажлисида иштирок эта олмаслигини билдирганлиги туфайли у билан телефон орқали тасвирли қўнғироқ билан суҳбат ўтказилганда, даъвогарнинг даъво аризасини тан олиб, тарафлар фақатгина қонуний никоҳда эканлигини, улар ўртасида бирбирини боғлаб турувчи ҳолат қолмаганлигини, фарзанди таъминоти учун алимент тўлаб келаётганлигини, ҳозирда шаръий никоҳ асосида бошқа оила қуриб, ушбу оиласи билан яшаб келаётганлигини ва фарзандлари борлигини, суд томонидан оилани сақлаб қолиш мақсадида ярашиш учун берилган муддат давомида ҳам келишиб яшашликнинг имкони бўлмаганлигини, мол-мулк ва бошқа масалалари ҳал этилганлигини, бир-бирига нисбатан эътирозлари йўқлигини, уларнинг оиласини тиклашнинг имкони қолмаганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган материал ва ҳужжатларни ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, Хххх ва Хххх 2009 йил 06 апрель куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган, ушбу ҳақида Термиз шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 393-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган. Тарафларнинг турмушларидан 2010 йил 18 июнь куни туғилган Хххх исмли фарзандлари бор. Вояга етмаган бола онаси Хххх билан яшаб келмоқда. Тарафларнинг ўрталарида мол-мулк ва бошқа турдаги низолари мавжуд эмас. Тарафлар оилавий келишмовчиликлар сабабли 2011 йилдан буён бирга яшашмайди. Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 76-моддасига кўра, оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунидаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳоллардагина қаноатлантириши лозим. Суднинг ажримига асосан тарафларга ярашиш учун муддат берилган. Аммо, тарафлар томонидан ушбу кунга қадар оиласини сақлаб қолиш ва ярашиш учун чоралар кўрилмаган. Узун туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йил 22 январда тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлиги, аммо улар яшашни хоҳламаганлиги сабабли алоҳида ҳолатда яшаб келаётганлигини, тарафларга фарзанди тақдирини ўйлаши ва уларни биргаликда вояга етказиш ҳақида тушунтириш ишларини олиб борилганлигига қарамасдан тарафларнинг бир-бирига нисбатан муносабатлари туфайли уларнинг оиласини тиклашнинг имкони йўқлиги ҳақида хулоса тақдим этилган. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, тарафлар 2011 йилдан буён алоҳида ҳолда яшаб келаётганлигини, муқаддам тарафларни яраштириш учун муддат берилган бўлса-да, тарафлар ярашиб бирга яшамаганликларини, тарафлар ўзаро келишиб бирга яшай олмаслигини, бир-бирига нисбатан меҳр-муҳаббати қолмаганлигини, суд, маҳалла ва туман ҳокимлиги томонидан ушбу оилани яраштириш ва оиласини сақлаб қолиш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар натижа бермаганлигини, тарафларга оиласини сақлаб қолиш учун имконият берилган бўлсада, ҳозирги кунга қадар тарафлар ярашиб яшай олмаганлиги, ўрталарида мол-мулк ва низолар мавжуд эмаслигини, тарафлар никоҳдан ажрашишга рози эканлигини, жавобгар шаръий никоҳ асосида бошқа оила қуриб, ушбу оиласидан фарзандлари борлигини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти йўқ деган хулосага келди ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Шунингдек, суд тарафларнинг вояга етмаган фарзанди масаласини муҳокама қилиб, вояга етмаган фарзандини унинг ёши, ҳозирги кунда онаси билан яшаб келаётганлигини ва онасига боғланиб қолганлигини инобатга олиб, уни онаси Ххххнинг қарамоғи ва тарбиясида эканлигини қайд этади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ФҲДЁ органида рўйхатдан ўтиш вақтида жавобгардан БҲМнинг 2 баравари миқдоридан давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Ххххнинг жавобгар Ххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Хххх ва Хххх 2009 йил 06 апрель куни Термиз шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 393-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Тарафларнинг 2010 йил 18 июнь куни туғилган Хххх исмли вояга етмаган фарзанди онаси Хххх билан яшаб келаётганлиги эътироф этилсин. ФҲДЁ бўлими томонидан рўйхатдан ўтказишда жавобгардан БҲМнинг 2 баравари миқдоридан давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон у эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи М.Э.Номозов