Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1502-2301/13007 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди Судья Отабоев Жамшид Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Толибджанова Умида Ахмедовна Ответчик / Подсудимый Мирзаев Салим Собирович
Source ID 666a8cee922a655d3668ed3f Claim ID 4702383 PDF Hash 192e7a2cf6daa41f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 220-моддаси аролик процессуал кодекси 220 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 253 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи судья Ж.А.Отабоев, судья ёрдамчиси Г.Маматбаева котибалигида, даъвогар ААААнинг жавобгар ВВВВга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси буйича юритилган 2-1502-2301/13007-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар АААА жавобгар ВВВВга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар АААА даъво талабини қувватлаб, берган тушунтиришида, жавобгар билан 13.10.2009 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурганликларини, ўрталарида уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, фарзандлари ўзининг қарамоғида эканини, келишмовчиликлар ва ишончсизликлар туфайли жавобгар билан 2022 йил январь ойидан буён яшамаётганини, жавобгар билан яшамаслигини, чунки жавобгар кўп маротаба бошқа аёллар билан гаплашганини, жавобгар билан мажбуран яшаб келганини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар берилсада, жавобгар ВВВВ суд мажлисига ҳозир бўлмади. Шу боис, суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига кўра жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни ўрганиб, даъво қўзғатилишига асос бўлган ҳолатларни текшириб, қуйидаги хулосага келди: Аниқланишича, тарафлар 2009 йил 13 октябрда Қўқон шаҳар ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурганлар, бу ҳақда никоҳ тузиш далолатномасини қайд қилиш дафтарига 1432-сонли ёзув киритилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан уч нафар вояга етмаган фарзандлари бор, ўзаро келишмовчиликлар ва ишончсизликлар натижасида тарафлар 2022 йил январь ойидан буён бирга яшамайдилар, умумий рўзғор юритмайдилар. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ, деб топса, уларни никоҳдан ажратади, деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16бандига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек, эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд, иш ҳолатини муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида вужудга келган келишмовчиликлар вақтинчалик эканини, шунингдек ўрталарида 3 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, тарафларни никоҳдан ажратишга асос бўла олмайди, деб ҳисоблайди. Даъвогарнинг келтирган важлари тарафларни никоҳдан ажратишга асос бўлмайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб ҳамда юқоридаги қонун нормасига асосланиб, тарафлар ўзаро тушунмовчиликлар туфайли келиша олмаётганликлари, ўрталарида уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, оилада юзага келган келишмовчиликлар вақтинчалик эканлиги, уларнинг ажрашишлари учун жиддий сабаблар йўқлиги, даъвогарнинг келтирган асослари никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслигини инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш имконияти бор деган хулосага келади ва даъво аризани рад қилишни, лозим топади. Баён этилганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар ААААнинг жавобгар ВВВВга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантиришдан рад қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози томон қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясига шикоят (протест) бериши мумкин. Суднинг қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори нисбатан олти ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди кассация инстанциясига шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.А.Отабоев