← Назад
Решение #1278491 Гражданские
Суд хабарномаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 461 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича Қўқон
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик қилувчи: судья Ж.А.Отабоев,
судья ёрдамчиси Г.Маматбаева котибалигида, даъвогар ААААнинг
жавобгар ВВВВга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
буйича юритилган 2-1502-2302/13455-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар АААА жавобгар ВВВВга нисбатан никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар
билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар АААА даъво талабини қувватлаб, жавобгар
билан 07.09.2016 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурганлигини,
ўзаро турмушларидан уч нафар фарзандлари борлигини, ўзаро
келишмовчиликлар сабабли 2021 йил июль ойидан буён жавобгар билан
яшамаслигини, ўзи 2022 йилда СССС исмли аёл билан турмуш қурганини
ва бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан оиласи барбод
бўлганини, суд томонидан ярашиб олиш учун берилган 6 ой муҳлат
давомида оиласи тикланмаганини билдириб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ВВВВ даъвогарнинг даъво талабини тан
олиб, берган тушунтиришида, даъвогар билан қонуний никоҳдан ўтиб,
турмуш қурганларини, даъвогар билан яшамаслигини, ажрашишга рози
эканини, оиласи тикланишига кўзи етмаслигини, шахсий мулкларини
олганини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўраб, суд
томонидан ярашиб олиш учун берилган 6 ой муҳлатдан сўнг, судга келиш
ҳақидаги тилхатга имзо қўйиб, суд мажлисига ҳозир бўлмади.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари
билан танишиб чиқиб, қуйидаги хулосага келди:
Аниқланишича, тарафлар 2016 йил 7 сентябрь куни Қўқон шаҳар
ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурганлар, бу ҳақда
никоҳ тузиш далолатномасини қайд қилиш дафтарига 979-сонли ёзув
киритилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзандлари
бор.
Ўзаро келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2021 йил июль ойидан
буён амалда бирга яшамайдилар, умумий рўзғор юритмайдилар.
Даъвогар АААА қонуний никоҳдан ўтмаган ҳолда 2022 йилда СССС
исмли аёл билан бошқа турмуш қурган ва бир нафар фарзанди бор.
Даъвогар ААААнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризалари
суднинг 2021 йил 10 ноябрь кунги ва 2022 йил 8 август кунги ҳал қилув
қарорлари билан қаноатлантиришдан рад қилинган.
Ярашиб олиш учун берилган 6 ойлик муҳлат ичида тарафлар ўзаро
ярашиб олмаганлар, уларнинг оиласи тикланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги ЎРҚ-600
сонли қонунига мувофиқ агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд
қарорига асосан никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун
ФҲДЁ органлари томонидан БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 1,5
дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан)
давлат божи ундириш кўзда тутилган.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб
ҳамда юқоридаги қонун нормаларига асосланган ҳолда, тарафлар бошқа
турмуш
қурганларини,
шунингдек
тарафлар
бирга
яшашни
ҳохламаётганлари сабабли тарафлар ўртасида оила тикланмайди ва оила
батамом тамом бўлган деган хулосага келиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни, никоҳдан ажратишни
расмийлаштириш учун даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки
баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар ААААнинг жавобгар ВВВВга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
АААА ва ВВВВ 2016 йил 7 сентябрь куни Қўқон шаҳар ФҲДЁ
бўлими томонидан 979-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратилганлигини қайд этганлик учун даъвогар ААААдан
давлат даромадига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон қарор чиқарилган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди
апелляция инстанциясига шикоят (протест) бериши мумкин.
Суднинг қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори нисбатан олти ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят суди кассация инстанциясига шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.А.Отабоев