← Назад
Решение #1278493 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 682 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича
Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси жиноят ишлари
бўйича Каттақўрғон шаҳар суди биносида бўлиб, унда
Раислик этувчи судья: Ш.Гуломов,
Судья ёрдамчиси О.Алишеровнинг котиблигида, даъвогарнинг
иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган №ХХХ-сонли
фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судга даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга даъво ариза билан мурожаат
этиб, даъво аризаси ва суд мажлисидаги тушунтиришида, даъвони
қувватлаб, у жавобгар ХХХ билан 2020 йил 24 август куни қонуний
никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, уларнинг биргаликдаги
турмушларидан ўрталарида бир нафар, яъни 2021 йил 10 август куни
туғилган Собиржонова Муслима Шамшоджон қизи исмли фарзандлари
борлигини, у жавобгар билан турмушлари бошидан яхши
яшамаганлигини, сабаби характерлари ва дунё қарашлари бирбирларига умуман тўғри келмаганлигини, ўрталарида мунтазам
равишда жанжаллар бўлиб келганлигини, ўрталаридаги ўзаро
келишмовчиликлар сабабли улар 2022 йил июнь ойидан буён
биргаликда яшамаслигини, у муқаддам ҳам жавобгарга нисбатан
никоҳдан ажратиш учун судга даъво ариза билан мурожаат
қилганлигини, бироқ унинг даъво талаби қаноатлантиришдан рад
қилинганлигини, суд томонидан уларга ярашишлари учун
тайинланган
муҳлат
давомида
ҳам
уларнинг
оиласи
тикланмаганлигини, у келгусида жавобгар билан оиласини тиклаб
яшай олмаслигини билдириб, жавобгар ХХХ билан ўрталарида
тузилган қонуний никоҳдан ажратишни сўради.
Ишда, Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар
бўлими томонидан берилган маълумотнома мавжуд бўлиб, унда фуқаро
ХХХ ҳозирги кунда Россия давлатида эканлиги кўрсатилганлигини, ишда
жавобгарнинг аниқ яшаш манзили тўғрисида маълумот йўқлиги сабабли
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 164моддаси талабига мувофиқ ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд, иш бўйича даъвогарнинг тушунтириши ва музокара
сўзларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан
атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, даъвогар ХХХнинг
жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш хужжатларида кўринишича, ХХХ билан ХХХ ўртасидаги никоҳ
2020 йил 24 август куни Каттақўрон шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 21421-20-00366-сонли
далолатномага
асосан
қайд
қилинган,
тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида икки нафар
фарзандлари бор, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022
йил июнь ойидан буён бирга яшамасдан келмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг
2023 йил 10 январь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар
ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг
2023 йил 13 ноябрь ва 13 февраль кунидаги ажримлари билан
тарафларни яраштириш учун 6 ой муҳлат берилган, бироқ тарафлар
берилган муҳлат даъвомида ярашмаган.
Ишда, Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими
томонидан берилган хулоса-да, оила ва хотин-қизлар бўлими
томонидан тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлиги, бироқ
даъвогар оилани тиклашни исташмаганлиги сабабли уларнинг
оиласини тиклашнинг имкони бўлмагани ҳақида хулоса берилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни ажратади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг 16-бандида никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли, уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозимлиги белгилаб қўйилган.
Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Ўзбекистон Республикаси
Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар
ўртасидаги оила уларнинг оилавий ўзаро жиддий келишмовчиликлари
сабабли тугаганлиги, даъвогар никоҳдан ажратишни талаб қилиб
қилаётганлигини, тарафлар 2022 йил июнь ойидан буён бирга
яшамасдан келаётганлигини, тарафлар ўртасидаги оилани сақлаб
қолиш имконияти қолмаганлиги ушбу ҳолатлар даъвогарнинг суд
мажлисидаги тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвогар ХХХнинг жавобгар
ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини
қаноатлантиришни, давлат божи масаласини муҳокама қилиб,
никоҳдан ажралганликни қайд этиш вақтида давлат фойдасига
ундирилиши лозим бўлган давлат божини даъвогар ХХХдан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида ундиришни лозим
топди.
Суд, даъвогар ХХХнинг олдиндан 660.000 сўм давлат божи ва
33.000 сўм почта харажати тўлаганлигини инобатга олишни лозим
топиб.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
220-249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
ХХХ ва ХХХ ўртасида 2020 йил 24 август куни тузилган Каттақўрон
шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1421-20-00366-сонли далолатнома
ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд қилиш вақтида даъвогар ХХХдан
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарканд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ва
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи судья:
Ш.Гуломов