Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1807-2302/4091 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди Судья Омонов Яшин Холилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бахтиёров Сардор Баходирович Ответчик / Подсудимый Эштемирова Фарида Бердиқул қизи
Source ID 67208291ee3ec578cdc68063 Claim ID 4887498 PDF Hash 0dd57aa873ccf8d1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 4 899 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг очиқ сайёр суд мажлиси Чироқчи туман маъданият маркази биносида бўлиб, Раислик этувчи шу суднинг раиси Я.Омонов, Судья ёрдамчиси Ғ.Хуррамовнинг котиблигида, даъвогар Бахтиёров Сардор Баходировичнинг жавобгар Эштемирова Фарида Бердиқул қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1807-2302/4091сонли фуқаролик иши кўриб чиқилиб, қуйидагилар Даъвогар Бахтиёров Сардор Баходирович судга даъво ариза билан мурожаат этиб, унда ва дастлабки суд мажлисида жавобгар Ф.Эштемирова билан 2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушларидан ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигин ва бир ярим йилдан буён бирга яшамаслигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли оиласи барбод бўлганлигини, ўрталаридаги оилани сақлаб қолиш учун бир неча бор қилган ҳаракатларининг фойдаси бўлмаганлигини билдириб, суддан жавобгар Ф.Эштемирова билан ўрталаридаги никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Жавобгар Эштемирова Фарида Бердиқул қизи дастлабки суд мажлисида тушунтириш бериб, тушунтиришида у даъвогар С.Бахтиёров билан 2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушларидан ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, ўрталарида ўзаро келишмовчиликлар сабабли алоҳида яшаб келаётганлигини, у даъвогар билан бирга яшашни хохлашлигини, лекин даъвогар ярашиб бирга яшашни хохламаётганлигини, шу сабабли даъвогар билан никоҳдан ажрашишга рози эканлигини билдириб, суддан даъво аризани қонуний ҳал қилишни сўраган. Суд даъқогар Бахтиёров Сардор Баходирович ва жавобгар Норматов Диёр Норматович бир неча чақирувига асосан келмагани, сабабини маълум қилмагани боис, уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд тарафларнинг дастлабки тушунтиришини эшитиб, иш ҳужжатларини атрофлича таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони рад этишни лозим топади. ҳолатларга кўра, тарафлар 2019 йил 08 майда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуриб, уларнинг ўрталарида икки нафар фарзандлари борлиги, тарафлар ўзаро оилавий келишмовчиликлар туфайли ҳозирда бирга яшамаётганликлари, даъвогар оилавий муносабатларни давом эттиришни ҳохламаётганлиги аниқланди. Фуқаролик ишини судда кўриш жараёнида даъвогар оиласи барбод бўлганлигини, уни тиклашни имконияти йўқлигини билдирган бўлсада, оилани тиклаш имконияти йўқлигини тасдиқловчи ҳолатларни баён қилмаганлиги ва бу ҳолатлар ишни кўриш давомида ҳам аниқланмаганлиги, ажралишга асос сифатида қаралиши мумкин бўлган важларни тасдиқланмаганлиги, бундан ташқари тарафлар суд мажлисида иштирок этиб ўз фикрини билдирмаганлигини, мазкур ҳолат тарафларнинг келгусида бирга яшашлари ва ўрталаридаги оилани сақлаб қолишнинг имкони мавжуд эмас деган тўхтамга келиш учун асос бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги мустаҳкамланган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли Қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади деб белгиланган. Суд, тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар жиддий асосга эга бўлмай, вақтинчалик характерга эга эканлигини, юқоридаги Қонун талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорининг оилани сақлаб қолиш юзасидан раҳбарий кўрсатмаларини, жумладан, эр-хотин эмас эканлигини, ушбу ҳолатлар никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўлолмаслигини ҳамда тарафларни оиласини сақлаб қолиш иложи борлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Протсессуал кодексининг 249-253-моддаларига қўлланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Бахтиёров Сардор Баходировичнинг жавобгар Эштемирова Фарида Бердиқул қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига қарор эълон қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Раислик этувчи Я. Омонов