← Назад
Решение #1278497 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 706 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича Қўқон
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик қилувчи: судья Ж.А.Отабоев, судья ёрдамчиси Г.Маматбаева
котибалигида, даъвогар ААААнинг жавобгар ВВВВга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси буйича юритилган 2-1502-2302/13472сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар АААА жавобгар ВВВВга нисбатан никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар
билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар АААА даъво талабини қувватлаб, берган
тушунтиришида, жавобгар билан 29.10.2021 йилда қонуний никоҳ асосида
турмуш қурганликларини, турмушларидан фарзандлари йўқлигини,
жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар ва фарзандсизлик сабабли 2022
йил сентябрь ойидан буён бирга яшамасликларини, оиласи барбод
бўлганини, чунки ўзи 2023 йил январь ойида СССС исмли фуқаро билан
бошқа турмуш қурганини, суд томонидан ярашиб олиш учун берилган 6
ой муҳлат ичида жавобгар билан ярашиб олмаганини ва оиласи
тикланмаслигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар ВВВВ даъвогарнинг даъво талабини тан
олиб, берган тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан қонуний
никоҳдан ўтиб, турмуш қуришганларини, ўзаро келишмовчиликлар
сабабли даъвогар билан 2022 йил сентябрь ойидан буён яшамаслигини,
даъвогар иккинчи турмуши эканини, ажрашишга рози эканини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўраб, суд томонидан ярашиб олиш учун
берилган 6 ой муҳлат кейин судга ишни ўзининг иштирокисиз кўриш
ҳақида ариза тақдим этиб, суд мажлисига ҳозир бўлмади.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги хулосага келди:
Аниқланишича, тарафлар 2021 йил 29 октябрь куни Учкўприк тумани
ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурганлар, бу ҳақда
никоҳ тузиш далолатномасини қайд қилиш дафтарига 2-1510-21-01758сонли ёзув киритилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқ.
Ўзаро келишмовчилик ва фарзандсизлик сабабли тарафлар 2022 йил
сентябрь ойидан буён амалда бирга яшамайдилар, умумий рўзғор
юритмайдилар.
Ярашиб олиш учун берилган 6 ой муҳлат ичида тарафлар ўзаро
ярашиб олмаганлар, оила тикланмаган.
Даъвогар АААА 2023 йил январь ойида СССС исмли фуқаро билан
бошқа турмуш қурган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан
буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли
уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
мувофиқ агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан
никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун ФҲДЁ органлари
томонидан БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 1,5 дан 3 бараваригача
(эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундириш
кўзда тутилган.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб
ҳамда юқоридаги қонун нормаларига асосланган ҳолда, тарафлар ўртасида
оила тикланмайди ва оила батамом тамом бўлган деган хулосага келиб,
даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан
ажратишни, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш учун тарафлардан
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари миқдорида давлат
божи ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар ААААнинг жавобгар ВВВВга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
АААА ва ВВВВ 2021 йил 29 октябрь куни Учкўприк тумани ФҲДЁ
бўлими томонидан 2-1510-21-01758-сон билан қайд этилган никоҳдан
ажратилсин.
Никоҳнинг ажратилганлигини қайд этганлик учун тарафлардан
давлат даромадига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон қарор чиқарилган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди
апелляция инстанциясига шикоят (протест) бериши мумкин.
Суднинг қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори нисбатан олти ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят суди кассация инстанциясига шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.А.Отабоев