← Назад
Решение #1278499 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 40 | — | code_article |
Текст решения
4 179 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича Шеробод
туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида,
судья А.Х.Турсуновнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ў.Хидировнинг котиблигида, даъвогар Эргашев
Муроджон Азамжон ўғлининг жавобгар Тухтаева Гуласал Шухрат қизига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 21902-2301/6749-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Эргашев Муроджон Азамжон ўғли жавобгар Тухтаева Гуласал
Шухрат қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан
судга мурожаат этган.
Судда даъвогар Эргашев Муроджон Азамжон ўғли тушунтириш бериб,
даъво талабини қувватлаб, жавобгар билан 2021 йил 25 июнда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир
нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушларини бошида яхши
яшаганлигини, кейинчалик ўрталарида кўп марта ўзаро келишмовчиликлар
бўлиб ўтганлигини, характерлари ва дунёқарашлари тўғри келмаганлигини,
ўрталарида эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, келгусида у билан
бирга яшашни ҳоҳламаслигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги
никоҳдан ажратишликни сўради.
Судда жавобгар Тухтаева Гуласал Шухрат қизи тушунтириш бериб,
даъвогарнинг даъво талабини тан олмасдан, даъвогар билан 2021 йилда
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир
нафар фарзандлари борлигини, даъвогар билан турмушлари бошида яхши
яшаганлигини, кейинчалик ўрталарида ўзаро келишмовчиликлар бўлиб
ўтганлигини, келишмовчиликлар келиб чиқишига даъвогарнинг ўзи ҳам
сабабчи эканлигини, даъвогар фарзанди ва ўзига уй-жой қилиб беришини,
ажрашишга норози эканлигини билдириб, ишни қонуний ҳал этишликни
сўради.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, тарафларнинг тушунтиришларини
тинглаб, йиғилган далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги хулосага
келди.
Аниқланишича, даъвогар Эргашев Муроджон Азамжон ўғли ва
жавобгар Тухтаева Гуласал Шухрат қизи 2021 йил 25 июнда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан
бир нафар вояга етмаган фарзанди бор.
Тарафлар турмушлари бошида яхши яшаган бўлиб, кейинчалик
ўрталарида келишмовчиликлар бўлиб ўтган. Натижада ажрашиб ҳозирда
алоҳида алоҳида яшаб келади.
Судда
аниқланган
ҳолатларга
кўра,
тарафлар
ўртасидаги
келишмовчиликлар арзимас сабабдан келиб чиққан, бу эса оилани бутунлай
барбод бўлди дейишга асос бўла олмайди.
Шунингдек, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва
тасодифий сабабларга кўра, эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар
ҳамда эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган
ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан
ажратиш учун етарли асос бўла олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 40-моддасига кўра, суд
оилани сақлаш ва тарафларни яраштириш чораларини кўриши лозимлиги
кўрсатилган.
Суд иш ҳолатларини эътиборга олиб, оилани сақлаш ва эр-хотин
ўртасидаги муносабатни тиклаш имкони борлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини рад этишни мақсадга
мувофиқ
деб
ҳисоблайди.
Чунки,
эр-хотин
ўртасидаги
ўзаро
келишмовчиликлар Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасида кўрсатилган оилани сақлаб қолиш ва уларни яраштириш мумкин
эмас деган хулосага келиш учун асос бўлмайди.
Қайд этилганларга кўра ҳамда тарафларнинг бир-бирлари билан ўзаро
келишмовчиликлари вақтинчалик ҳарактерга эга эканлиги, ажрашиш учун
етарли асослар келтирилмаганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг
даъвосини рад қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогар Эргашев Муроджон Азамжон ўғлининг жавобгари Тухтаева
Гуласал Шухрат қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон у эълон қилинган кундан бошлаб
бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу (ишни кўрган) суд
орқали Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
А.Х.Турсунов