Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1602-2304/14358 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди Судья Юлдашева Шахноза Мухаммаджоновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлатов Бахрамжон Эргашевич Ответчик / Подсудимый Давлатова Айжамал Махмутжановна
Source ID 653653fe4f86860b069bd636 Claim ID 4828481 PDF Hash a6422e1a1bf366cc... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 72-моддаси аролик процессуал кодекси 72 code_article
Шу кодекснинг 73-моддаси Шу кодекс 73 code_article
ФПКнинг 80-моддаси ФПКнинг 80 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 40 code_article
Оила кодекси 1-моддаси Оила кодекси 1 code_article
олдиришга ва Оила кодекси 40-моддаси олдиришга ва Оила кодекси 40 code_article
Оила кодексининг 218-моддаси Оила кодекси 218 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
ОКнинг 1-моддаси ОКнинг 1 law
Текст решения 7 390 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг биносида, раислик этувчи судья: Ш.М.Юлдашева, судья ёрдамчиси: Ғ.Холмуродовнинг котиблигида, даъвогар Давлатов Бахрамжон Эргашевичнинг жавобгар Давлатова (Арипова) Айжамол Махмутжановнага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган № 2-1602-2304/14358 - сонли фуқаролик ишини очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Давлатов Бахрамжон Эргашевич жавобгар Давлатова (Арипова) Айжамол Махмутжановнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Б.Э.Давлатов даъво талабларини қувватлаб, жавобгар билан 1994 йил 23 майда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлиги, турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар натижасида 1996 йилдан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлиги, 2006 йилдан бошлаб у шаърий никоҳ асосида бошқа оила кўрганлиги сабабли оилани сақлаб қолишни имкони йўқлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва суд мажлисига узурли сабабларга кўра келмаганлиги ҳақида далил тақдим қилмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 164 моддасига кўра, фуқаролик ишини унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, даъвогарнинг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳолатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Шу кодекснинг 73-моддасига мувофиқ суд фақат иш учун аҳамиятга эга бўлган далилларни кўришга қабул қилади. ФПКнинг 80-моддасида суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши, ҳар бир далил алоқадорлик, мақбуллик ва ишончлилик нуқтаи назаридан, далилларнинг мажмуи эса етарлилик нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги, ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмаслиги қайд қилинган. Олий суд Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарори 3-бандига кўра, ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига кўра, оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратиши кўрсатилган. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 1994 йил 23 майда Учқўрғон тумани ФХДЁ бўлимида никоҳдан ўтиб, бу ҳақда № 28 - сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар: 22.06.2008 йилда туғилган Эргашев Нуртилек Бахромжон ўғли исмли фарзандлари бор. Тарафлар 1996 йилдан буён бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 40-моддаси 2-қисмига мувофиқ, суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 15-бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, Оила кодекси 1-моддасининг иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ва Оила кодекси 40-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Эр-хотинни яраштириш мақсадида олти ойлик муҳлат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкин. Суднинг 2023 йил 23 октябрдаги ажрими билан тарафларга ўзаро ярашиб олишлари учун 6 (олти) ой муҳлат тайинланган. Бироқ, тарафлар мазкур муддат давомида ҳам ярашиш ва оилани тиклаш учун бирор бир чора кўрмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль сентябрдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига асосан, ОКнинг 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафлар 1996 йилдан бошлаб бирга яшамай келаётганлигини, оилани сақлаб қолиш учун берилган муҳлат давомида ҳам улар оилавий муҳитни соғломлаштириш чораларини кўрмаганлигини, даъвогарнинг никоҳдан ажрашиш ҳақидаги фикри қатъий эканлигини, суд томонидан эр-хотинга ярашиш учун берилган олти муҳлат ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, суд иш юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробарини давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридагилар ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,45моддалари, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига асосан суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Давлатов Бахрамжон Эргашевичнинг жавобгар Давлатова (Арипова) Айжамол Махмутжановнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Тарафлар Давлатов Бахрамжон Эргашевич ва Давлатова (Арипова) Айжамол Махмутжановнага ўртасида Наманган вилояти Учқўрғон туман ФХДЁ бўлимида 1994 йил 23 майда тузилган № 28-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Давлатов Бахрамжон Эргашевичдан давлат фойдасига БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи: Ш.М.Юлдашева