Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1502-2302/14557 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди Судья Отабоев Жамшид Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Исроилов Саддилло Миноваржон угли Ответчик / Подсудимый Исроилова Муминахон Мухиддин кизи
Source ID 666a8e9a922a655d3668ed42 Claim ID 4787079 PDF Hash 91084162dad92a10... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 534 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи: судья Ж.А.Отабоев, судья ёрдамчиси Г.Маматбаева котибалигида, даъвогар ААААнинг жавобгар ВВВВга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси буйича юритилган 2-1502-2302/14557-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар АААА жавобгар ВВВВга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар АААА даъво талабини қувватлаб, жавобгар билан 16.08.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурганлигини, ўзаро турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2020 йил май ойидан буён жавобгар билан яшамаслигини, атиги бир йилча яшаганларини, ўзи 2021 йил декабрь ойида бошқа турмуш қурганини, муқаддам никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси суд томонидан қаноатлантиришдан рад қилинганини, жавобгар билан оиласи барбод бўлганини, суд томонидан ярашиб олиш учун берилган 6 ой муҳлат давомида оиласи тикланмаганини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ВВВВ даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, берган тушунтиришида, даъвогар билан қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурганларини, даъвогар билан яшамаслигини, ўзаро жанжаллар бўлганини, шахсий мулкларини олганини, ажрашишга рози эканини, оиласи тикланишига кўзи етмаслигини, билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўраб, суд томонидан ярашиб олиш учун берилган 6 ой муҳлатдан сўнг, судга келиш ҳақидаги тилхатга имзо қўйиб, суд мажлисига ҳозир бўлмади. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги хулосага келди: Аниқланишича, тарафлар 2019 йил 16 август куни Данғара тумани ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурганлар, бу ҳақда никоҳ тузиш далолатномасини қайд қилиш дафтарига 760-сонли ёзув киритилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари бор. Фарзанд жавобарнинг қарамоғида. Ўзаро келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2020 йил май ойидан буён амалда бирга яшамайдилар, умумий рўзғор юритмайдилар. Даъвогар АААА қонуний никоҳдан ўтмаган ҳолда 2021 йил декабрь ойида бошқа турмуш қурган. Даъвогар ААААнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси суднинг 2021 йил 6 октябрь кунги ҳал қилув қарори билан қаноатлантиришдан рад қилинган. Ярашиб олиш учун берилган 6 ойлик муҳлат ичида тарафлар ўзаро ярашиб олмаганлар, уларнинг оиласи тикланмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги ЎРҚ-600 сонли қонунига мувофиқ агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун ФҲДЁ органлари томонидан БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундириш кўзда тутилган. Бундай ҳолатда, суд иш ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб ҳамда юқоридаги қонун нормаларига асосланган ҳолда, даъвогар бошқа турмуш қурганини, шунингдек тарафлар бирга яшашни ҳохламаётганлари сабабли тарафлар ўртасида оила тикланмайди ва оила тамом бўлган деган хулосага келиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш учун даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар ААААнинг жавобгар ВВВВга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. АААА ва ВВВВ 2019 йил 16 август куни Данғара тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 760-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратилганлигини қайд этганлик учун даъвогар ААААдан давлат даромадига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясига шикоят (протест) бериши мумкин. Суднинг қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори нисбатан олти ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди кассация инстанциясига шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.А.Отабоев