← Назад
Решение #1278536 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 502 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича
Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси жиноят ишлари
бўйича Каттақўрғон шаҳар суди биносида бўлиб, унда
Раислик этувчи судья: ХХХХ,
Судья
ёрдамчиси
ХХХХнинг
котиблигида,
даъвогарнинг
иштирокида, даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган №2-14022302/11312-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судга даъвогар ХХХХ жавобгар ХХХХга даъво ариза билан мурожаат
этиб, даъво аризаси ва суд мажлисидаги тушунтиришида, даъвони
қувватлаб, у жавобгар ХХХХ билан 2003 йил 28 ноябрь куни қонуний
никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, уларнинг биргаликдаги
турмушларидан ўрталарида бир нафар фарзандлари борлигини, улар
турмушларининг бошиданоқ ўзаро келишмовчииклар билан яшаб
келганликларини, ўрталарида мунтазам равишда жанжаллар бўлиб
келганлигини, сабаби характерлари ва дунё қарашлари бир-бирларига
умуман
тўғри
келмаганлигини,
ўрталаридаги
ўзаро
келишмовчиликлар сабабли улар 2020 йил январь ойидан буён
биргаликда яшамасликларини, у муқаддам ҳам жавобгарга нисбатан
никоҳдан ажратиш тўғрисида судга даъво ариза билан мурожаат
қилганлигини, бироқ суд томонидан унинг даъвоси рад
қилинганлигини, суд томонидан уларга ярашишлари учун
тайинланган
муҳлат
давомида
ҳам
уларнинг
оиласи
тикланмаганлигини, эндиликда уларнинг оиласини тиклашни имкони
қолмаганлигини билдириб, жавобгар ХХХХ билан ўртасида тузилган
қонуний никоҳдан ажратишни сўради.
Суд жавобгар ХХХХни суд мажлисининг куни, вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда почта алоқа тармоғи орқали огоҳлантирилишига
қарамасдан суд мажлисига келмаганлигини сабабли Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 220- моддаси тартибида иши ХХХХнинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, иш бўйича даъвогарнинг тушунтириши ва музокара
сўзларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан
атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, даъвогар ХХХХнинг
жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш хужжатларида кўринишича, ХХХХ билан ХХХХ ўртасидаги
никоҳ 2003 йил 28 ноябрь куни Иштихон туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 384-сонли далолатномага асосан қайд қилинган,
тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар
фарзандлари бор, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2020
йил январь ойидан буён бирга яшамасдан келмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг
2022 йил 22 декабрь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар
ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг
2023 йил 3 ноябрь ва 12 февраль кунидаги ажрими билан тарафларни
яраштириш учун жами 6 ой муҳлат берилган, бироқ тарафлар берилган
муҳлат даъвомида ярашмаган.
Ишда, Иштихон туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими
томонидан берилган хулоса-да, оила ва хотин-қизлар бўлими
томонидан тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлиги, бироқ
даъвогар оилани тиклашни истамаганлиги сабабли уларнинг оиласини
никоҳини қонуний кўриб чиқишлик ҳақида хулоса берилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни ажратади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг 16-бандида никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли, уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозимлиги белгилаб қўйилган.
Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Ўзбекистон Республикаси
Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар
ўртасидаги оила уларнинг оилавий ўзаро жиддий келишмовчиликлари
сабабли тугаганлиги, даъвогар никоҳдан ажратишни талаб қилиб
қилаётганлигини, тарафлар 2020 йил январь ойидан буён бирга
яшамасдан келаётганлигини, тарафлар ўртасидаги оилани сақлаб
қолиш имконияти қолмаганлиги ушбу ҳолатлар даъвогарнинг суд
мажлисидаги тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвогар ХХХХнинг жавобгар
ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини
қаноатлантиришни, давлат божи масаласини муҳокама қилиб,
никоҳдан ажралганликни қайд этиш вақтида давлат фойдасига
ундирилиши лозим бўлган давлат божини даъвогар ХХХХдан базавий
ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида ундиришни лозим
топди.
Суд,
даъвогар
ХХХХнинг
олдиндан
660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати тўлаганлигини
инобатга олишни лозим топиб.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
220-249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
ХХХХ ва ХХХХ ўртасида 2003 йил 28 ноябрь куни тузилган Иштихон
туман ФҲДЁ бўлими томонидан 384-сонли далолатнома ёзуви билан
қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд қилиш вақтида даъвогар ХХХХдан
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарканд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ва
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи судья:
ХХХХ