← Назад
Решение #1278537 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 96 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 99 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 136 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 117 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 119 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 141 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 138 | — | law |
Текст решения
8 026 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 10 куни, фуқаролик ишлари бўйича Кармана
туманлараро суди ўз биносида,
Раислик этувчи судья У.Ғ.Рауповдан иборат таркибда, Ф.Ихтиёровнинг
котиблигида,
Даъвогар Бян Майсара Хусниддиновна нинг жавобгар Бян Хиадонгга
нисбатан алимент ҳамда қатьий суммада алимент ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича 2-2101-2301/1397-сонли фуқаролик ишини очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Бян Майсара Хусниддиновна судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда у жавобгар Бян Хиадонг билан Тошкент шаҳар 1-сон
никоҳ уйида 04.08.2018 йилда қайд қилиниб, никоҳдан ўтганлигини,
биргаликдаги турмушларидан ўрталарида 03.06.2020 йилда Byan Kamila
Syadun qizi исмли фарзандлари мавжудлигини, жавобгар билан ўзаро
келишмаганлиги сабабли бирга яшамаслигини, моддий жиҳатдан қийналиб
қолганлигини, жавобгар фарзандининг моддий таъминоти учун ёрдам
кўрсатмаслигини баён қилиб, суддан жавобгар Бян Хиадонгдан фарзандининг
таъминоти учун алимент ва 3 ёшга тўлгунга қадар қатьий сўмма ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Бян Майсара Хусниддиновна даъво
аризани қўллаб-қувватлаб ундаги важларни такрорлаб, суддан даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисига жавобгар Бян Хиадонг ариза билан мурожаат қилиб,
ҳозириги кунда Хитой давлатида эканлигини, Ўзбекистонга келаолмаслигини
айтиб, ишни қолдиришни сўраган бўлиб, суд унга нисбатан ишни Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 220-модда талабига кўра ишни унинг иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд даъвогарнинг баёнотларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни
лозим топди.
Судда аниқланган ҳолатларга қараганда даъвогар Бян Майсара
Хусниддиновна жавобгар Бян Хиадонг билан никоҳи Тошкент шаҳар 1-сон
никоҳ уйида 04.08.2018 йилда қайд қилиниб, никоҳдан ўтганлигини,
биргаликдаги турмушларидан ўрталарида 03.06.2020 йилда Byan Kamila
Syadun qizi исмли исмли фарзандлари мавжуд.
Жавобгар Бян Хиадонг фарзанди 03.06.2020 йилда Byan Kamila Syadun
qiziни моддий томондан таъминламасдан келмоқда.
Даъвогар ушбу вояга етмаган фарзандларини моддий таъминотида
қийналиб қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 96-моддасига асосан отаона вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган
болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган
ота(она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 99-моддасига асосан агар
вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув
бўлмаса, улар таъминоти учун алимент суд томонидан ота-оналарнинг ҳар
ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун - тўртдан бир
қисми; икки бола учун - учдан бир қисми микдорида ундирилади.
Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари
билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан
кам бўлмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 136-моддаси 3-қисмига
кўра алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар ва қонун ҳужжатлари
талабларидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг фойдасига 03.06.2020 йилда
Byan Kamila Syadun qizi исмли фарзандининг таъминоти учун 18.01.2023
йилдан бошлаб, жавобгардан алимент ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 117-моддасига асосан эрхотин бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт, бундай ёрдам беришдан бош
тортилган тақдирда, ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёкатсиз эр ёки хотин,
шунингдек хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан
бошлаб уч йил давомида, ўртадаги ногирон бола ўн саккиз ёшга тулгунча ёки
болаликдан I-гуруҳ ногирони бўлган ўртадаги болага қараган ёрдамга муҳтож
эр (хотин) ёрдам беришга қодир бўлган хотин (эр)дан суд тартибида таъминот
(алимент) олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 119-моддасига кўра эрхотин (собиқ эр-хотин) ўртасида алимент тўлаш тўғрисида келишув мавжуд
бўлмаган ҳолларда эр ёки хотинга (собиқ эр ёки хотинга) суд тартибида
ундириб бериладиган алимент миқдори суд томонидан эр ёки хотиннинг
(собиқ эр ёки хотиннинг) моддий ва оилавий аҳволини ҳамда тарафларнинг
эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини эътиборга олиб, ҳар ойда пул билан
тўланадиган қатъий суммада белгиланади, бироқ бу сумма қонун
ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75
фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Суд мазкур қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг
ўзини таъминоти учун ҳар ойда қатъий миқдорда алимент ундириш
тўғрисидаги даъво талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг моддий аҳволини
инобатга олган ҳолда, даъво аризани ушбу қисмини қисман қаноатлантириб,
18.01.2023 йилдан жавобгардан 03.06.2020 йилда Byan Kamila Syadun qizi
исмли фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар ҳар ой қатъий суммада меҳнатга ҳақ
тўлаш энг кам миқдорининг 40 фоизи миқдорида даъвогарнинг таъминоти
учун алимент ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 141-моддаси 1-қисмига асосан
ишни кўриш билан боғлиқ бўлган ва даъвогар тўлашдан озод қилинган суд
чиқимлари ҳамда давлат божи жавобгардан арз қилинган талабларнинг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда давлат даромадига
ундирилади.
Суд қонун талабларидан келиб чиқиб, жавобгарнинг иш ҳақи ва бошқа
даромадлари тўғрисида маълумот тақдим этилмаганлиги сабабли, бундай
ҳолатда давлат божи Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган меҳнатга ҳақ
тўлаш энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланганда, суд жавобгардан
давлат фойдасига ҳар бир даъво талаби бўйича жами 680.000 сўм миқдорида
давлат божи ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддасига асосан ҳал қилув
қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи
тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини
тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш буйича қилинган ҳамма харажатларни
ундириб беради.
Суд юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, почта харажатлари
масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан судга даъво ариза тақдим
этишда 30.000 сўм почта харажатлари тўланганлигини инобатга олиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 30.000 сўм почта харажатларини ундириб
беришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила
Кодексининг 96, 99, 117, 119-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Бян Майсара Хусниддиновна нинг жавобгар Бян Хиадонгга
нисбатан алимент ҳамда қатьий суммада алимент ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Бян Хиадонгдан ҳар ойлик иш ҳақи ва (ёки) бошқа
даромадининг ¼ қисми миқдорида 03.06.2020 йилда Byan Kamila Syadun qizi
исмли фарзандларининг таъминоти учун, лекин ҳар бир бола учун
ундириладиган алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг
26,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда 18.01.2023 йилдан бошлаб, токи
фарзанди вояга етгунига қадар даъвогар Бян Майсара Хусниддиновнанинг
фойдасига алимент ундирилсин.
Жавобгар Бян Хиадонгдан давлат фойдасига 340.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар Бян Хиадонгдан 03.06.2020 йилда Byan Kamila Syadun qizi
исмли фарзанди уч ёшга тўлгунига қадар 18.01.2023 йилдан бошлаб,
даъвогарнинг таъминоти учун ҳар ой қатъий суммада меҳнатга ҳақ тўлаш энг
кам миқдорининг 40 фоизи миқдорида даъвогар Бян Майсара Хусниддиновна
нинг фойдасига таъминот ундириб борилсин.
Жавобгар Бян Хиадонгдан давлат фойдасига 340.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар Бян Хиадонгдан даъвогар Бян Майсара Хусниддиновнанинг
фойдасига судга даъво ариза тақдим этишда тўлаган 30.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор чиқарилган кундан
бошлаб, шу суд орқали Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор эса протест
келтиришга ҳақлидирлар.
Судья
У.Ғ.Раупов