← Назад
Решение #1278538 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 631 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
шаҳар Учтепа туманлараро судининг биносида очиқ суд мажлисида
судья Б.Гадоевнинг раислигида,
судья
ѐрдамчиси
Н.Қўчкаровнинг
котиблигида,
таржимон
А.Абдижабборовнинг иштирокида, даъвогар ХХХХХнинг жавобгар
ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган 2-1004-2303/18188-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХХХ жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар ХХХХХ даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
билан 2013 июн 02 июн куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзанди
борлигини, вояга етмаган кичик фарзанди ўзининг қарамоғида эканлигини,
жавобгар билан турмушлари бошида яхши яшаганликларини, кейинчалик
ўрталарида доимий келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини, характерлари ва
дунѐқарашлари тўғри келмаганлигини, натижада ажрашиб кетишганлигини,
2019 йилдан буѐн бирга яшамаслигини, шу вақтдан эр-хотинлик
муносабатлари тугатилганлигини, келгусида ўрталарида тузилган оилани
тиклашнинг имкони йўқлигини, ажрашиш юзасидан қатъий қарорга
келганлигини, мулкий низолари йўқлигини, суд томонидан берилган
муддатда ҳам ярашмаганлигини билдириб, суддан даьво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ХХХХХ тушунтириш бериб, даъвогарни
даъво талабини тан олиб, даъвогар билан 2013 июн 02 июн куни қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан икки
нафар фарзанди борлигини, вояга етмаган фарзанди даъвогарнинг
қарамоғида эканлигини, ўрталарида мулкий низолари йўқлигини, ўзаро
келишмовчиликлар сабабли ажрашиб кетишганлигини, 2019 йилдан ҳозирга
қадар бирга яшамаѐтганлигини, шу вақтдан ўрталаридаги эр-хотинлик
муносабатлари тугаганлигини, келгусида ярашиб бирга яшашни имконияти
йўқлигини, суд томонидан берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини
билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд
далилларни текшириб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага
келди.
Аниқланишича ва иш материалларида мавжуд бўлган ҳужжатларга
қараганда, даъвогар ХХХХХ ва жавобгар ХХХХХ 2013 июн 02 июн куни
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг биргаликдаги
турмушларидан икки нафар 17.04.2003 йилда туғилган ХХХХХ, 06.01.2016
йилда туғилган ХХХХХ исмли фарзанди бор.
Тарафларнинг кўрсатмаларидан кўринишича, турмушлари бошида
яхши
яшаганлар,
кейинчалик
ўрталарида
доимий
равишда
келишмовчиликлар пайдо бўлган, шу сабабли ва оилавий муносабатлар
оқибатида тарафлар ҳозирда алоҳида яшашади.
Суднинг 2023 йил 09 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиб
олишлари учун олти ой муҳлат берилган, лекин ушбу давр мобайнида
тарафлар ярашмаган ва уларнинг оиласи тикланмаган. Суд томонидан оилани
сақлаб қолишга қаратилган ҳаракатлар ижобий натижа бермаган.
Судда тарафлар ажрашиш бўйича қатъий қарорга келганлигини,
келгусида оиласини тиклашни имконияти йўқлигини билдириб ўтди.
Ушбу ҳолатлар тарафларнинг оиласини батамом барбод бўлганлигидан
ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра агар
суд эр ва хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан
буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли
уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (Оила Кодекси 41-моддаси).
Суд тарафлар 2019 йилдан буѐн биргаликда эр-хотин бўлиб
яшамаѐтганлигини, бир оила бўлиб рўзғор юритмаѐтганлигини инобатга
олиб, оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги
хулосага келиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб,
тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади.
Суд тарафларнинг бир нафар вояга етмаган фарзанди даъвогарнинг
қарамоғида эканлигини қайд этади.
Суд никоҳдан ажратишни қайд этишда давлат божини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, тарафларни ҳар иккисидан даъвогар
ХХХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари ва
жавобгар ХХХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим)
баравари миқдорида давлат божини давлат фойдасига ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
40-41-моддалари, ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин.
ХХХХХ билан ХХХХХ 2013 йил 02 июн куни 2-сонли Шодлик никоҳ
уйида далолатнома ѐзувига 560-сон билан қайд этилган никоҳдан
ажратилсин.
Тарафларнинг бир нафар вояга етмаган фарзанди онаси ХХХХХнинг
қарамоғида эканлиги қайд этилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд этишда даъвогар ХХХХХдан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари ва жавобгар ХХХХХдан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат
божи давлат фойдасига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ѐки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ѐхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Б.Гадоев