Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1004-2303/16484 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди Судья Гадоев Бекзод Ишқобилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сайдуллаева Нигора Мирзахидовна Ответчик / Подсудимый Сайдуллаев Саидакбар Одилович
Source ID 667e39ccb6bf6f28996e5d27 Claim ID 4807938 PDF Hash 2a9f88ce0e2d1453... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Оила Кодекси 41-моддаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 915 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро судининг биносида очиқ суд мажлисида судья Б.Гадоевнинг раислигида, судья ѐрдамчиси Н.Қўчкаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1004-2303/16484-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХХХ жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар ХХХХХ даъво аризасини қувватлаб, жавобгар билан 1999 июн 07 май куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзандлари борлигини, бир нафар фарзанди вояга етмаганлигини, вояга етмаган фарзанди ўзининг қарамоғида эканлигини, турмушлари бошида яхши яшаганликларини, кейинчалик ўрталарида доимий келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини, характерлари ва дунѐқарашлари тўғри келмаганлигини, натижада ажрашиб кетишганлигини, 2020 йил май ойидан буѐн бирга яшамаслигини, шу вақтдан эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини, келгусида ўрталарида тузилган оилани тиклашнинг имкони йўқлигини, ажрашиш юзасидан қатъий қарорга келганлигини, мулкий низолари юзасидан алоҳида судга мурожаат қилишлигини, суд томонидан берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини билдириб, суддан даьво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ХХХХХ тушунтириш бериб, даъвогарни даъво талабини тан олиб, даъвогар билан 1999 июн 07 май куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзандлари борлигини, улардан бир нафари вояга етмаганлигини, вояга етмаган фарзанди даъвогарнинг қарамоғида эканлигини, ўрталарида мулкий низолари йўқлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли ажрашиб кетишганлигини, 2020 йил май ойидан ҳозирга қадар бирга яшамаѐтганлигини, шу вақтдан ўрталаридаги эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, келгусида ярашиб бирга яшашни имконияти йўқлигини, олдин ўзи никоҳдан ажратиш масаласида судга ариза билан мурожаат қилганлигини, суднинг қарори билан ўзининг аризаси рад этилганлигини, ажрашиш юзасидан қатъий қарорга келганлигини, суд томонидан берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд далилларни текшириб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келди. Аниқланишича ва иш материалларида мавжуд бўлган ҳужжатларга қараганда, даъвогар ХХХХХ ва жавобгар ХХХХХ 1999 июн 07 май куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзанди бўлиб, 22.08.2014 йилда туғилган Саидуллаева Зарина Саидакбар қизи исмли фарзанди вояга етмаган. Тарафларнинг кўрсатмаларидан кўринишича, турмушлари бошида яхши яшаганлар, кейинчалик ўрталарида доимий равишда келишмовчиликлар пайдо бўлган, шу сабабли ва оилавий муносабатлар оқибатида тарафлар ҳозирда алоҳида яшашади. Муқаддам суднинг 2023 йил 12 апрелдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар ХХХХХнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад қилинган. Суднинг 2023 йил 09 октябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган, лекин ушбу давр мобайнида тарафлар ярашмаган ва уларнинг оиласи тикланмаган. Суд томонидан оилани сақлаб қолишга қаратилган ҳаракатлар ижобий натижа бермаган. Судда тарафлар ажрашиш бўйича қатъий қарорга келганлигини, келгусида оиласини тиклашни имконияти йўқлигини билдириб ўтди. Ушбу ҳолатлар тарафларнинг оиласини батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра агар суд эр ва хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (Оила Кодекси 41-моддаси). Суд тарафлар 2020 йил май ойидан буѐн биргаликда эр-хотин бўлиб яшамаѐтганлигини, бир оила бўлиб рўзғор юритмаѐтганлигини инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд тарафларнинг бир нафар вояга етмаган фарзанди даъвогарнинг қарамоғида эканлигини қайд этади. Суд никоҳдан ажратишни қайд этишда жавобгар ХХХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божини давлат фойдасига ундиришликни даъвогарнинг қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлиги учун ундан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-41-моддалари, ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. ХХХХХ билан ХХХХХ 1999 июн 07 май куни Тошкент шаҳар Оила ва маросимлар уйида далолатнома ѐзувига 141-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Тарафларнинг бир нафар вояга етмаган фарзанди онаси ХХХХХнинг қарамоғида эканлиги қайд этилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этишда жавобгар ХХХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи давлат фойдасига ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ѐки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ѐхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи Б.Гадоев