← Назад
Решение #1278540 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 248 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
шаҳар Учтепа туманлараро судининг биносида очиқ суд мажлисида
судья Б.Гадоевнинг раислигида,
судья ѐрдамчиси Н.Қўчкаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХХХнинг
жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган 2-1004-2303/19292-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХХХ жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар ХХХХХ даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
билан 2020 йил 19 декабр куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди
борлигини, фарзанди жавобгарнинг қарамоғида эканлигини, турмушлари
бошида яхши яшаганликларини, кейинчалик ўрталарида доимий
келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини, характерлари ва дунѐқарашлари
тўғри келмаганлигини, натижада ажрашиб кетишганлигини, 2021 йил 19
январ кунидан буѐн бирга яшамаѐтганлигини, айни вақтдан эр-хотинлик
муносабатлари тугаганлигини, берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини,
ярашиш чоралари ҳам кўрилмаганлигини, оиласи барбод бўлганлигини,
келгусида оиласини тиклашнинг имкони мавжуд эмаслигини, мулкий
низолари йўқлигини билдириб, суддан даьво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар ХХХХХ тушунтириш бериб, даъвогарни даъво
талабини тан олиб, даъвогар билан 2020 йил 19 декабрда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қуришганликларини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар
фарзанди борлигини, фарзанди ўзининг қарамоғида эканлигини, ўрталарида
мулкий низолари йўқлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил
январ ойида ажрашиб кетганлигини, шу вақтдан ўртада эр-хотинлик
муносабатлари тугаганлигини, даъвогар билан ажрашишга рози эканлигини,
келгусида даъвогар билан ҳаѐтини давом эттиришни имкони йўқлигини
билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд даъвогар ва жавобгарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда
мавжуд далилларни текшириб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги
хулосага келди.
Аниқланишича ва иш материалларида мавжуд бўлган ҳужжатларга
қараганда, даъвогар ХХХХХ ва жавобгар ХХХХХ 2020 йил 19 декабр куни
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг биргаликдаги
турмушларидан бир нафар 09.04.2018 йилда туғилган ХХХХХ исмли
фарзанди бор.
Тарафларнинг кўрсатмаларидан кўринишича, турмушлари бошидан
яхши
яшаганлар,
кейинчалик
ўрталарида
доимий
равишда
келишмовчиликлар пайдо бўлган, ўзаро хурмат йўқолган, шу сабабли ва
оилавий муносабатлар оқибатида тарафлар 2021 йил январ ойидан бирга
яшамайди.
Суднинг 2023 йил 09 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиб
олишлари учун олти ой муҳлат берилган, лекин ушбу давр мобайнида
тарафлар ярашмаган ва уларнинг оиласи тикланмаган.
Ушбу ҳолатлар тарафлар оиласини батамом барбод бўлганлигидан ва
уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра агар
суд эр ва хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).
Суд тарафлар 2021 йил январ ойидан буѐн биргаликда эр-хотин бўлиб
яшамаѐтганлигини, бир оила бўлиб рўзғор юритмаѐтганлигини инобатга
олиб, келгусида оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги
ҳақидаги хулосага келиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб,
тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади.
Суд тарафларнинг бир нафар вояга етмаган фарзанди жавобгарнинг
қарамоғида эканлигини қайд этишни лозим топади.
Суд никоҳдан ажратишни қайд этишда даъвогар ХХХХХдан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божини давлат
фойдасига ундиришликни, жавобгар ХХХХХнинг қарамоғида вояга етмаган
фарзанди борлиги учун ундан давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
40-41-моддалари, ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин.
ХХХХХ билан ХХХХХ 2020 йил 19 декабр куни Москва №106 ФҲДЁ
органида далолатнома ѐзувига 120209770000101792000-сон билан қайд
этилган никоҳдан ажратилсин.
Тарафларнинг бир нафар вояга етмаган фарзанди жавобгар ХХХХХнинг
қарамоғида эканлиги қайд этилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд этишда даъвогар ХХХХХдан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи давлат
фойдасига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ѐки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ѐхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Б.Гадоев