Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2305/24644 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Азизов Иқболжон Гулямович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Эгамбердиева Севара Уралбоевна Ответчик / Подсудимый Эгамбердиев Жавлонбек Мухидинович
Source ID 66821f5eb6bf6f28996e5dc4 Claim ID 4758296 PDF Hash 37306a5a351eae02... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 512 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар Эгамбердиева Севара Уралбоевнани жавобгар Эгамбердиев Жавлонбек Мухитдиновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-17012305/24644-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар, Даъвогар Эгамбердиева Севара Уралбоевна судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Эгамбердиев Жавлонбек Мухитдинович билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Эгамбердиева Севара Уралбоевна даъвони қувватлаб, 09.12.2009 йилда жавобгар Эгамбердиев Жавлонбек Мухитдинович билан қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурганлигини, 12.01.2007 йилда туғилган Туганбаева Одинахон Жавлонбек қизи исмли фарзанди борлигини, лекин жавобгарни оталиги белгиланмаганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2021 йил октябрь ойидан буён бирга яшамаслигини, ярашиш учун берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини, узоқ муддат бирга яшамаганлиги учун оиласи тикланмаслигини, бир-бирига нисбатан меҳри йўқлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Эгамбердиев Жавлонбек Мухитдинович суд мажлисида даъвони тан олиб, даъвогар билан 2021 йил октябрь ойидан буён даъвогар билан бирга яшамаслигини, бунга ўзаро келишмовчиликлар сабаб бўлганлигини, ярашиш учун берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини, даъвогар билан ярашиб бир оила бўлиб яшашни имконияти йўқлигини, шу сабабли даъвони қаноатлантириб, никоҳдан ажратиб беришни сўради. Суд тарафларни тушунтиришларини эшитиб, ишда тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 09.12.2009 йилда қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурган. Турмушидан 12.01.2007 йилда туғилган Туганбаева Одинахон Жавлонбек қизи, оталик белгиланмаган исмли фарзанди бор. Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабаб 2021 йил октябрь ойидан буён бирга яшамайди. Даъвогарнинг даъво аризаси бўйича тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Бироқ, Андижон шаҳар Маданият МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосаларида тарафлар 2021 йил октябрь ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2021 йил октябрь ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Эгамбердиева Севара Уралбоевнани жавобгар Эгамбердиев Жавлонбек Мухитдиновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божини тарафлардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 251-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Эгамбердиева Севара Уралбоевнани жавобгар Эгамбердиев Жавлонбек Мухитдиновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Эгамбердиева Севара Уралбоевна ва жавобгар Эгамбердиев Жавлонбек Мухитдинович Олтинкўл туман ФҲДЁ бўлимида 09.12.2009 йилда қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Эгамбердиева Севара Уралбоевнадан никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Эгамбердиев Жавлонбек Мухитдиновичдан никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Эгамбердиева Севара Уралбоевнага никоҳгача фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят 3 судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. И.Г.Азизов ҳайъатига