Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2301/25835 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Ишончнома; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Азизов Иқболжон Гулямович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Карабаева Умидахон Абдулахатовна Ответчик / Подсудимый Карабаев Мухаммаджон Назирбекович
Source ID 66821f5cb6bf6f28996e5dc3 Claim ID 4801386 PDF Hash 31887862c1ea1ab2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПК 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 564 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар Карабаева Умидахон Абдулахатовнани жавобгар Карабаев Мухаммаджон Назирбековичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-17012301/25835-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар, Даъвогар Карабаева Умидахон Абдулахатовнани номидан адвокат Х.Закиров судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Карабаев Мухаммаджон Назирбекович билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Карабаева Умидахон Абдулахатовнани номидан адвокат Х.Закиров даъвони қувватлаб, даъвогар 22.11.2012 йилда жавобгар Карабаев Мухаммаджон Назирбекович билан қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурганлигини, турмушидан 19.08.2013 йилда туғилган Карабаев Самирбек Мухаммаджон ўғли ва 05.06.2016 йилда туғилган Карабаев Мустафо Мухаммаджон ўғли исмли фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2019 йил май ойидан буён бирга яшамаслигини, ярашиш учун берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини, узоқ муддат бирга яшамаганлиги учун оиласи тикланмаслигини, бир-бирига нисбатан меҳри йўқлигини, фарзандлари ўзини тарбиясида қолганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Карабаев Мухаммаджон Назирбекович суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмаганлиги сабабли суд Ўзбекистон Республикаси ФПК 220-моддасига асосан ишни жавобгарни иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогар вакилини тушунтиришларини эшитиб, ишда тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 22.11.2012 йилда қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурган. Турмушидан 19.08.2013 йилда туғилган Карабаев Самирбек Мухаммаджон ўғли ва 05.06.2016 йилда туғилган Карабаев Мустафо Мухаммаджон ўғли исмли фарзанди бор. Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабаб 2019 йил май ойидан буён бирга яшамайди. Даъвогарнинг даъво аризаси бўйича тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Бироқ, Андижон шаҳар Навбахор МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосаларида тарафлар 2019 йил май ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2019 йил май ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Карабаева Умидахон Абдулахатовнани жавобгар Карабаев Мухаммаджон Назирбековичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божини тарафлардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 251-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Карабаева Умидахон Абдулахатовнани жавобгар Карабаев Мухаммаджон Назирбековичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Карабаева Умидахон Абдулахатовна ва жавобгар Карабаев Мухаммаджон Назирбекович Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 22.11.2012 йилда қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Карабаева Умидахон Абдулахатовнадан никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Карабаев Мухаммаджон Назирбековичдан никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Карабаева Умидахон Абдулахатовнага никоҳгача фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган 3 кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. И.Г.Азизов