← Назад
Решение #1278544 Гражданские
Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 559 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида,
даъвогар Каримова Гулрухсорабону Илхомжон қизини жавобгар
Каримов Аҳмадулло Шавкатжон ўғлига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-17012301/26015-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар,
Даъвогар Каримова Гулрухсорабону Илхомжон қизи судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Каримов Аҳмадулло
Шавкатжон ўғли билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд
мажлисида
даъвогар
Каримова
Гулрухсорабону
Илхомжон қизи даъвони қувватлаб, 12.04.2022 йилда жавобгар
Каримов Аҳмадулло Шавкатжон ўғли билан қонуний никоҳни
расмийлаштириб, турмуш қурганлигини, турмушидан 22.03.2023
йилда туғилган Шавкатжонова Имронахон Ахмадулло қизи исмли
фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2022
йил июнь ойидан буён бирга яшамаслигини, ярашиш учун
берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини, узоқ муддат бирга
яшамаганлиги учун оиласи тикланмаслигини, бир-бирига
нисбатан меҳри йўқлигини, фарзанди ўзини тарбиясида
қолганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар Каримов Аҳмадулло Шавкатжон ўғли суд
мажлисида даъвони тан олиб, даъвогар билан 2022 йил июнь
ойидан буён даъвогар билан бирга яшамаслигини, бунга ўзаро
келишмовчиликлар сабаб бўлганлигини, ярашиш учун берилган
муддатда ҳам ярашмаганлигини, даъвогар билан ярашиб бир оила
бўлиб яшашни имконияти йўқлигини, шу сабабли даъвони
қаноатлантириб, никоҳдан ажратиб беришни сўради.
Суд
тарафларни
тушунтиришларини
эшитиб,
ишда
тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 12.04.2022 йилда
қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурган.
Турмушидан 22.03.2023 йилда туғилган Шавкатжонова
Имронахон Ахмадулло қизи исмли фарзанди бор.
Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабаб 2022 йил июнь
ойидан буён бирга яшамайди.
Даъвогарнинг даъво аризаси бўйича тарафларга ярашиб
олишлари учун олти ой муҳлат берилган.
Бироқ, Андижон шаҳар Боғишамол МФЙ ва Андижон туман
Қум кўча МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосаларида
тарафлар 2022 йил июнь ойидан буён бирга яшамаслиги,
тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, бу
оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига
кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига
ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни
никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил
20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти
тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият
йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса,
суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга
ҳақли» деб тушунтириш берилган.
Тарафлар 2022 йил июнь ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан
оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд
баён
этилганларга
кўра,
даъвогар
Каримова
Гулрухсорабону Илхомжон қизини жавобгар Каримов Аҳмадулло
Шавкатжон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб,
никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божини тарафлардан
ундиришни лозим топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 251-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Каримова Гулрухсорабону Илхомжон қизини
жавобгар Каримов Аҳмадулло Шавкатжон ўғлига нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Каримова Гулрухсорабону Илхомжон қизи ва
жавобгар Каримов Аҳмадулло Шавкатжон ўғли Андижон туман
ФҲДЁ бўлимида 12.04.2022 йилда қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Даъвогар Каримова Гулрухсорабону Илхомжон қизидан
никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Каримов Аҳмадулло Шавкатжон ўғлидан никоҳдан
ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг
1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Каримова Гулрухсорабону Илхомжон қизига никоҳгача
фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган
кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят
3
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
И.Г.Азизов