Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1704-2301/11161 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди Судья Масардинов Ахроридин Баходирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тўйчиев Алишер Мухаммадқодир ўғли Ответчик / Подсудимый Тўйчиева Зарнигор Ғайратжон қизи
Source ID 668974deb6bf6f28996e6026 Claim ID 4850282 PDF Hash e9335d579e36b5b6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ОКнинг 41-моддаси збекистон Республикаси ОК 41 law
Текст решения 5 274 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 10 кунида фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи А.Б.Масардинов, судья ёрдамчиси Б.Қўлдашевнинг котиблигида, даъвогар *******************нинг жавобгар *******************га нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-17042301/11161-сонли фуқаролик иши кўриб чиқиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ Даъвогар ******************* жавобгар *******************га нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар ******************* ўз даъвосини қувватлаб, жавобгар билан 11.08.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, ўзаро турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганликларини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил март ойидан буён бирга яшамасликларини, ўрталарида мулкий низолар йўқлигини, никоҳдан ажратиш ҳақидаги дастлабки даъвоси рад қилинганлигини, суд томонидан берилган мухлат давомида ҳам оила тикланмаганлигини, оилани тиклашни имкони қолмаганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳини бекор қилиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар ******************* тушунтириш бериб, даъвогар билан 11.08.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўзаро турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганликларини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил март ойидан буён бирга яшамасликларини, ҳозирда бошқа оила қурганлигини, оилани тиклаш имкони қолмаганлигини билдириб, даъвогарни даъвосини қонуний ҳал қилишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва муҳокама қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар 11.08.2020 йилда Избоскан туман ФҲДЁ бўлимининг 2-1712-20-00838-сонли далолатнома ёзувига асосан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Ўзаро турмушлари давомида 08.09.2021 йилда туғилган Муҳаммадқодирова Зилолахон Алишер қизи исмли бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил март ойидан буён умумий рўзғор юритмасдан яшаб келади. Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 20.10.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар *******************нинг жавобгар *******************га нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси рад қилинган. Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 10.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашишлари учун 6 (олти) ой муҳлат тайиниб, ажрим нусхаси тарафларнинг оилавий келишмовчилигини бартараф этиш ва уларни яраштириб қўйиш мақсадида туман оила ва ҳотин қизлар бўлими ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини ҳузуридаги “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”га ижро қилиш учун юборилган. Даъвогар ва жавобгарнинг оилавий келишмовчилигини бартараф этиш ва уларни яраштириб қўйиш мақсадида маҳалла фуқаролари йиғини томонидан тарафларнинг оиласини яраштириш учун тушунтириш ишлари олиб борилган бўлсада, оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлиги тўғрисида ҳулоса берган. Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган. Суд баён этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд томонидан берилган муҳлат давомида оила тикланмаганлиги, тарафлар бошқа оила қурганликлари, оилани тиклаш ишлари самара бермаганлиги ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини хулосаларини эътиборга олиб, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41,45-46-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 249-253-моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛАДИ Даъвогар *******************нинг жавобгар *******************га нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар ******************* ва жавобгар ******************* 11.08.2020 йилда Избоскан туман ФҲДЁ бўлимида 2-1712-20-00838-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар *******************дан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести)беришга ҳақли. Раислик қилувчи А.Б.Масардинов