← Назад
Решение #1278546 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 454 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 10-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик этувчи, судья Б.У.Мустафаев,
Ж.Абдусатторовнинг котиблигида, даъвогарнинг иштирокида, даъвогар
ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган №2-1905-2302/8693-сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, аризасида
жавобгар билан турмуш қуриб никоҳларини 21.11.2022 йилда қонуний
расмийлаштирганлигини,
биргаликдаги
турмушларидан
ўрталарида
фарзанди йўқлигини, тўйларидан уч кун ўтиб жавобгар уйдан чиқиб номаълум
томонга кетиб қолганлигини, оиласини тиклашнинг иложи йўқлигини
таъкидлаб, жавобгар билан ўрталарида тузилган никоҳдан ажратишни
сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХ даъво аризасини қувватлаб
ундаги важларни такрорлаб, жавобгар билан 3 кун бирга яшаганлигини,
жавобгар уйдан қочиб кетганлигини, қизнинг ота-онасининг уйига ва
маҳалласига борганлигини, улар ҳам ушбу ҳолат бўйича бирорта тушунтириш
бераолишмаганлигини, 2023 йил декабрда Маржона исмли аёл билан бошқа
оила қурганлигини, шу сабабли оиласини тиклаб бўлмаслигини баён қилиб,
даъвосини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ХХХ узрсиз сабабларга кўра келмади ва келмаслик
сабабини судга маълум қилмади.
Шу боис, суд фуқаролик ишини жавобгарнинг иштирокисиз Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 220-моддаси тартибида кўришни лозим топди.
Суд судда даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган
ҳужжатларни муҳокама ва таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар ХХХ ва жавобгар ХХХ билан 21.11.2022 йилда
Денов туман 1-сон ФҲДЁ бўлимидан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган
бўлиб, уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида фарзанди йўқ.
Иш ҳолатлари ҳамда даъвогарнинг суддаги тушунтиришига кўра,
тарафлар ўрталаридаги оилавий келишмовчиликлар жавобгарнинг уйдан
номаълум тарзда чиқиб кетиб қолганлиги сабабли келиб чиққан.
Суднинг 26.10.2023 йилдаги ҳамда 22.02.2024 йилдаги ажримлари билан
тарафларга ярашиш учун жами 6 (олти) ой муҳлат берилган.
Суднинг ажримлари ижро этишлик учун Шўрчи ва Денов туман оила ва
хотин-қизлар бўлимларига ва тарафларнинг яшаш манзилидаги МФЙ оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига ижро этишлик учун юборилган
бўлсада, ажрим ижроси бўйича маълумотлар тақдим этилмаган.
Денов туман “Лўпон” МФЙнинг 29.02.2024 йилдаги далолатномасида,
тарафлар оиласи ўрганилганида, даъвогарнинг турмуш ўртоғи сабабсиз уйдан
қочиб кетганлиги, Т.Норқобилов 2023 йил октябрдан буён Ёрова Маржона
исмли аёл билан шаърий никох асосида яшаб келаётганлиги кўрсатилган.
Суд томонидан берилган муҳлат давомида тарафлар амалда оилани
тиклаш чораларини кўришмаган ва ярашмаган.
Уларнинг ўрталаридаги эр-хотинлик муносабатлари амалда 2022 йилда
тугаган. Шунингдек, даъвогар Т.Норқобилов бошқа оила қуриб олган.
Бундан кўринадики, тарафлар ўртасида бир-бирларига нисбатан ҳурмат
ва иззат йўқолган ҳамда оила бутунлай барбод бўлган.
Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг имкони қолмаган, уларнинг ўрталарида бир-бирларига
нисбатан меҳр-муҳаббат, ҳурмат ва ишонч йўқолган ҳамда оила амалда
номигагина сақланиб қолган деган хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.”-деб кўрсатилган.
Ушбу ҳолатда тарафларнинг биргаликдаги турмушларини сақлаб
қолишнинг имкони йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-банди 1-пунктида,
судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим деб кўрсатилган.
Суд ишдаги ҳужжатлардан ҳамда аниқланган иш учун аҳамиятига эга
бўлган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар 2022 йилдан бирга
яшамаётганлигини, улар ўртасидаги эр-хотинлик муносабатлари 2022 йилда
тугаганлигини, оилавий муносабатлари барбод бўлганлигини, тарафлар
ўртасида бир-бирларига нисбатан ҳурмат-иззат ва ишонч умуман
йўқолганлигини, берилган муҳлат давомида амалда ярашиш чораларини
кўрмаганлигини, даъвогар бошқа оила қуриб олганлигини инобатга олиб,
тарафларни бундан буён биргаликда яшашига уларнинг оиласини сақлаб
қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, оила батамом бузилган деган хулосага
келади.
Суд юқоридаги Қонун нормалари талабидан келиб чиқиб ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли Қарорида белгиланган раҳбарий
кўрсатмаларни инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонунининг талабларига асосан тарафларнинг ҳар биридан давлат фойдасига
БҲМнинг бир ярим баравари миқдорида давлат божини ундиришни лозим
топади.
Бинобарин юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 220, 249-253 - моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХ Денов туман 1-сон ФҲДЁ бўлимидан
21.11.2022 йилда №2-1914-22-03361-рақамли далолатнома билан қайд
этилган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратиш қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилаётганида
даъвогар ХХХ ва жавобгар ХХХнинг ҳар биридан давлат фойдасига БҲМнинг
бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон шу суд орқали Сурхондарё вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори
чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Б.Мустафаев