Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1303-2301/4495 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди Судья Пулатов Алишер Илхомович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Норбўтаев Саидаҳмад Рустам ўғли Ответчик / Подсудимый Абдураманова Сайёра Сайдазим қизи
Source ID 666895bf922a655d3668ed07 Claim ID 4889355 PDF Hash 7f40049993d850f3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 7 599 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи Алишер Илхомович Пулатов, судья ёрдамчиси А.Баратовнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Норбўтаев Саидахмад Рустам ўғлининг жавобгар Абдураманова Сайёра Сайазим қизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1303-2302/4495-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар С.Норбўтаев судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар С.Абдураманова билан ўрталарида Зомин туман ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ёзувига 2021 йил 2 февралда 2-1311-21-001134-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар С.Норбўтаев даъво талабини қўллабқувватлаб, ўзининг тушунтиришида, жавобгар билан 2010 йил 29 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2021 йил 9 сентябрь куни туғилган Рустамова Зиёда Саидахмад қизи исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушлари бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик жавобгар ўзгариб қолганлигини, жавобгар билан оилавий жанжаллар сабабли 2022 йил май ойидан буён бирга яшамаслигини, оиласи тикланмаслигини, бошқа оила қурмоқчилигини, жавобгар билан бир оила бўлиб яшай олмаслигини, суднинг дастлабки қарори билан даъво рад қилинганлигини, жавобгар билан ярашиш учун берилган муддатда ярашмаганлигини баён қилиб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар С.Абдураманова даъво талабини қисман тан олиб, ўзининг тушунтиришида, даъвогар билан 2021 йил 2 февралда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2021 йил 9 сентябрь куни туғилган Рустамова Зиёда Саидахмад қизи исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушлари бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик жавобгар ўзгариб қолганлигини, жавобгар билан оилавий жанжаллар сабабли 2022 йил май ойидан буён бирга яшамаслигини, келин бўлиб тушган уйида доимий равишда камситишганлигини, касаллигини юзасига солиб, жанжал қилганлигини, даъвогар билан алоҳида яшаса бир оила бўлиб яшай олшини, суднинг дастлабки қарори билан даъво рад қилинганлигини, даъвогар билан ярашиш учун берилган муддатда ярашмаганлигини баён қилиб, даъвогар билан никоҳдан ажратишни, даъво аризасини қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, С.Норбўтаев ва С.Абдурамановалар 2021 йил 2 февралда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурган, бу ҳақда Зомин туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1311-21-001134-сонли далолатнома ёзувида қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2021 йил 9 сентябрь куни туғилган Рустамова Зиёда Саидахмад қизи исмли фарзандлари бор. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йил май ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келмоқдалар. Шу вақтдан умумий рўзғор юритмайдилар. Суднинг 2022 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар С.Норбўтаевнинг жавобгар С.Абдурамановага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган. Суднинг 2023 йил 10 ноябрдаги ажрими билан тарафларга 6 ой ярашиш муҳлати берилган. Тарафлар берилган муҳлат давомида ярашиш чораларини кўрмаган. Сардоба тумани, Янгиқишлоқ МФЙнинг 2024 йил 6 майдаги далолатномасига кўра, оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги маълум қилинган. Тарафлар истиқомат қилаётган МФЙ ҳамда Зомин тумани Оила ва хотиқизлар бўлимининг 2024 йил 10 майдаги 04-257-сонли Хулосасига кўра, тарафлар оилавий келишмовчиликлар сабаб 2022 йил 8 май ойидан буён бирга яшамаслиги, ярашиш учун берилган муҳлатда ярашмаганлигини, тарафлар ўзаро муросага келмаслиги аниқланганлиги сабабли, оилани тиклашнинг имкони мавжуд деган хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 16-бандид тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Даъвогар оиласи барбод бўлганлиги, муқаддам суд қарори билан даъво рад қилинганлигини, кейинги даъво аризасида суд томонидан берилган ярашиш муддатида ярашмаганлигини, маҳалла ҳам яраштира олмаганлигини, оилани тиклашнинг имконияти йўқлигини, бошқа оила қурганлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўрамоқда. Жавобгар ҳам никоҳдан ажратишга эътирози йўқлигини, бошқа оила қурганлигини таъкидлаб, никоҳдан ажратишни сўрамоқда. Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги никоҳ ва оилавий муносабатларни тиклашнинг ва эр-хотин келгусида бирга яшашининг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, тарафларнинг эрхотинлик муносабатлари тугаганлиги, ўтган вақт мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш чораларини кўришмаганлиги, суд томонидан берилган муҳлатда ярашмаганлиги, тарафларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини, тарафларнинг оилани тиклашга қаршилигини, тарафлар узоқ муддатдан бери бирга яшамаётганлигини, туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳалла яраштириш комиссиясининг хулосаларини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти йўқ деган хулосага келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 5-қисм “б” бандига кўра, никоҳ суд қарорига асосан бекор қилинганда, агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, оиланинг барбод бўлишида тарафларнинг айбини, тарафларнинг никоҳдан ажратишни талаб қилаётганлигини инобатга олиб, уларни никоҳдан ажратишда даъвогар С.Норбўтаевдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридан давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқорида баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар Норбўтаев Саидахмад Рустам ўғлининг жавобгар Абдураманова Сайёра Сайазим қизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Норбўтаев Саидахмад Рустам ўғли ва Абдураманова Сайёра Сайазим қизилар ўртасидаги Зомин туман ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ёзувига 2021 йил 2 февралда 2-1311-21-001134-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда Норбўтаев Саидахмад Рустам ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридан давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти, прокурор қонунда назарда тутилган тартибда протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи: А.И.Пулатов