Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1002-2312/29718 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (суд ҳужжатига тушунтириш бериш ҳақида); Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди Судья Хажиев Мақсуд Илхомович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Якубжанов Хусан Равшан ўғли Ответчик / Подсудимый Якубжанова Хонзодахон Олимхон қизи
Source ID 667441e6b6bf6f28996e5b6c Claim ID 4860791 PDF Hash 5a99c946b7385bb8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 181-моддаси аролик процессуал кодекси 181 code_article
Текст решения 3 834 символов
АЖРИМ (суд буйруғини бекор қилишни рад қилиш ҳақида) 2024 йил май ойининг 31 кунида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро суди судьяси М.И.Хажиев, аризачи Камолова Ойгул Турабековнанинг 27.03.2024 йилдаги 2-1002-2407/14021-сонли суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Cудга ундирувчи ««UMID IYA» МЧЖнинг қарздор Камолова Ойгул Турабековнага нисбатан ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаб ҳақида суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризаси билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 27.03.2024 йилдаги 2-1002-2407/14021-сонли суд буйруғига асосан қарздор Камолова Ойгул Турабековнадан ундирувчи ««UMID IYA» МЧЖнинг фойдасига 1 432 224,00 сўм асосий қарз, 17 000,00 почта ҳаражатлари ва давлат фойдасига 340 000,00 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Судга қарздор Камолова Ойгул Турабековна ариза билан мурожаат қилиб, унда мазкур суд буйруғини бекор қилишни қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 181-моддасига мувофиқ, қарздор арз қилинган талабга қарши эътирозларини буйруқни берган судга суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда юборишга ҳақли. Бундай ҳолда судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримда судья ундирувчи билдирган талаб даъво ишини юритиш тартибида тақдим этилиши мумкинлигини тушунтиради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ажрим берилганидан кейин уч кундан кечиктирмай ундирувчига ва қарздорга имзо қўйдириб топширилади ёки уларга почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги”ги 11-сонли қарорининг 23-бандига кўра, суд буйруғига нисбатан эътироз билдириш учун қонунда белгиланган ўн кунлик муддатнинг қарздор томонидан ўтказиб юборилганлиги суд томонидан узрли деб топилган тақдирда, суд унинг аризасига асосан ушбу муддатни тиклаши мумкин. Муддатни тиклаш ҳақида ариза билан мурожаат қилинмасдан туриб, муддат ўтказилгандан сўнг берилган шикоятлар суд томонидан кўрилмайди ва муаллифга қайтарилади Бундай ҳолатда, суд буйруғига асосан аризачидан ««UMID IYA»»МЧЖнинг фойдасига ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаб белгиланганлигини, суд қарздор томонидан суд буйруғига нисбатан эътирознома келтириш муддати ўтказиб юборилганлигини ва унинг муддатни тиклаш ҳақидаги аризаси мавжуд эмаслигини инобатга олиб, аризада келтирилган важлар ушбу суд буйруғини бекор қилишга асос бўлмаслигини инобатга олиб, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда аризачининг суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Юқоридагиларга биноан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 181, 271, 272-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Буйруқ тартибида иш юритувни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 4-сонли қарорининг 23-бандларини қўллаб, А Ж Р И М Қ И Л А М А Н: Аризачи Камолова Ойгул Турабековнанинг 27.03.2024 йилдаги 21002-2407/14021-сонли суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш - рад этилсин. Ажрим устидан у суд томонидан топширилган ёки юборилган кундан эътиборан йигирма кун ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки апелляция тартибида кўриб чиқилмаган биринчи инстанция судининг ажрими устидан ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида хусусий шикоят берилиши ва прокурор хусусий протест келтириши мумкин. Раислик этувчи Нусхаси аслига тўғри, судья: М.И.Хажиев