Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/7277 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ражабов Шерали Суюндик ўғли Ответчик / Подсудимый Мамарахимова Нафосат Шералиевна
Source ID 667182c7b6bf6f28996e5a91 Claim ID 4823818 PDF Hash 0692172972125757... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 6 939 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 10 май Пайариқ тумани. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар вакили-адвокат Г.Шариповнинг иштирокида, даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/7277-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қўйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар ХХХХ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ билан ўрталаридаги Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2018 йил 15 октябрдаги 1391-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ХХХХ даъво талабини қувватлаб, жавобгар ХХХХ билан 2018 йил 15 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликда турмушидан ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушини бошидан яхши яшамаганлигини, жавобгар уни ва оила аъзоларини ҳурматини жойига қўймаганлигини, лекин оиласини сақлаб қолиш учун ҳатто қайнотасининг уйида ҳам яшаб кўрганлигини, лекин жавобгар билан келишиб бўлмаганлигини, шундан сўнг жавобгар билан Тошкет шаҳрида ижарада бирга яшаганлигини, жавобгар 2023 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида тикув цеҳидан иш топиб, уни ёнидан чиқиб кетганлигини, шундан сўнг телефони ҳам ишламай қолганлигини, ундан хавотир олиб, ҳамма жойларни ва яқин қариндошларидан сўраб чиққанлигини, жавобгарни дарагини тополмаганидан кейин Тошкент шаҳар Олмазор туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилганлигини, кейинчалик орадан икки ойидан сўнг жавобгар Россия давлатига чиқиб кетганлиги маълум бўлганлигини, ҳатто жавобгарнинг ота-онаси ҳам уни қаердалигини билмаганлигини, жавобгар ҳаммадан сир тутиб, айтмасдан Ўзбекистондан чиқиб кетганлигини, жавобгарнинг Россия давлатида таниш билиши йўқлигини, жавобгарга нисбатан ишончи йўқолганлигини, жавобгарни Россия давлатида нима ишлар қилганлигини билмаслигини, уларни оиласи барбод бўлганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, жавобгар билан бирга яшашни имкони йўқлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ХХХХ даъвогарнинг даъво талабини тан олмасдан, ҳақиқатан ҳам 2018 йилда даъвогар ХХХХга қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, бирга яшаган даврида ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, даъвогар билан турмушларини бошларида бироз вақт яхши яшаганлигини, кейинчалик ўрталарида келишмовчиликлар авж олганлигини, даъвогар уни урадиган бўлиб қолганлигини, даъвогарнинг уруш жанжалларидан кейин соғлиғини йўқотганлигини, даъвогар уни даволатмаганидан сўнг таниши орқали Россия давлатига даволаниш учун кетганлигини, даъвогар билан бирга яшайолмаслигини, чунки қайнонаси уларни бирга яшашига қўймаслигини, даъвогар билан алоҳида яшасагина бирга яшаб кетишини, даъвогар фарзандларини таъминоти учун алимент пулларни ўз вақтида тўламаслигини, ярашиш учун борган вақтида қайнонаси даъвогарни бошқа аёлга уйлантиришни айтиб, уни уйига киритмаганлигини, даъвогарнинг номида уй-жой ва ер участкалари борлигини, уй-жой ва ер участкаларидан унинг ҳам улуши борлигини, даъвогарнинг бошқа уй-жойи ҳам борлигини, шу уйда ҳам икки нафар фарзандлари билан яшаш мумкинлигини, икки нафар фарзандлари учун даъвогар билан бирга яшамоқчи эканлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашиш учун борганлигини, лекин қайинонаси уйига киритмаганлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабини рад этишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини ва адвокатнинг музокара сўзини тинглаб, фуқаролик ишидаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга баҳо бериб, қўйидагиларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар ХХХХ ва ХХХХлар ўрталаридаги никоҳ Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2018 йил 15 октябрдаги 1391-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2019 йил 03 августда туғилган Суюндиков Хасан Шерали ўғли ва Суюндиков Хусан Шерали ўғли исмли фарзандлари бор. Жиззах вилояти Ғаллаорол туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йил 05 майдаги хулосасида, тарафлар 2018 йил октябрь ойида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, тарафлар ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил июнь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлигини, даъвогар ХХХХ жавобгар ХХХХ билан бирга яшамаслигини, тарафларнинг аризасини қонуний кўриб чиқишни сўраган. Суд муҳокамасида тарафларни никоҳдан ажратишга асос бўладиган бирорта жиддий сабаб аниқланмаганлиги, тарафларни бирга яшамаганлигига кўп вақт бўлмаганлигини, аксинча, жавобгар ярашиш учун ҳаракат қилаётганлигини аниқланди. Суд аниқланган ҳолатларга кўра тарафларни оиласини сақлаб қолиш имконияти мавжудлиги боис, даъвогар ХХХХнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди чунки, даъвогарнинг важлари жиддий аҳамиятга эга эмаслиги, никоҳдан ажратиш учун етарли асослар мавжуд эмаслиги, тарафлар ўртасида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, тарафларнинг келгусида ярашиб кетишлари ва оилани тиклаш имконияти борлигини инобатга олиб, даъвогар судга доимий характерга эга бўлмаган рўзғор келишмовчиликлари таъсирида мурожаат қилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги (ОК 41-моддаси), турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги, никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этиши” белгиланган. Суд тарафлар ўрталаридаги келишмовчиликлар жиддий асосга эга бўлмаганлиги, жавобгар оиласини сақлашга харакат қилаётганлигини ҳамда тарафларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти мавжудлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб 660.000 сўм давлат божини ва 33.000 сўм почта харажатини тўланганлигини қайд этишни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Н.К.Хужакулов