← Назад
Решение #1278556 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
7 476 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик қилувчи Алишер Илхомович Пулатов,
судья ёрдамчиси А.Баратовнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида,
даъвогар Хазратқулов Жумабой Тўлқин ўғлининг жавобгар Хазратқулова
Мафтуна Солижон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан юритилган 2-1303-2302/4562-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, қуйидагилар
А Н И Қ Л А Н Д И:
Даъвогар Ж.Хазратқулов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар М.Хазратқулова билан ўрталарида Янгиобод туман ФҲДЁ бўлими
томонидан далолатнома ёзувига 2019 йил 21 октябрда 182-сон билан қайд
қилинган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Ж.Хазратқулов даъво талабини қўллабқувватлаб, ўзининг тушунтиришида, жавобгар билан 2019 йилдан бери бирга
яшаганлигини, 2019 йил 21 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини,
биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2020 йил
12 июнда
туғилган Тўлқинов Иброҳим Жумабой ўғли ва 2022 йил 11 августда туғилган
Тўлқинов Юсуфжон Жумабой ўғли исмли фарзандлари борлигини, жавобгар
билан турмушлари бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик жавобгар арзимаган
нарсадан оилада тез-тез жанжал чиқарадиган бўлганлигини, жавобгар билан
феъл-атворлари бир-бирларига тўғри келмаслигини, жавобгар билан бир
мактабда ўқиб, бир бирини яхши билади деб янглишганлигини, уни ва оила
аъзолари ҳурмат қилмаслигини, шундан сўнг 2022 йил январь ойида отаонасининг уйига кетиб қолганлигини, шу вақтдан буён жавобгар билан бирга
яшамаётганлигини, жавобгар билан ярашиш учун берилган муддатда
ярашмаганлигини, бошқа оила қурганлигини Ш.Хусанова билан бирга
яшаётганлигини, янги оиладан 1 нафар фарзанди ҳам борлигини баён қилиб,
жавобгар билан никоҳдан ажратишни, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар М.Хазратқулова даъво талабини тан
олиб, ўзининг тушунтиришида, даъвогар билан 2019 йил 21 октябрда қонуний
никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар
фарзанди борлигини, даъвогар билан турмушлари бошида яхши яшаганлигини,
даъвогарни феъл-атвори ўзгариб қолганлигини, оилавий келишмовчилик
сабабли даъвогар билан 2022 йил январь ойидани бери бирга яшамаётганлигини,
бир неча марта олиб келиш учун борганлигини, лекин даъвогар уйга
бормаслигини айтганлигини, оилани тиклаш имкони йўқлигини, даъвогар билан
ярашиш учун берилган муддатда ярашмаганлигини баён қилиб, даъвогар билан
никоҳдан ажратишни, даъво аризасини қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш ҳужжатларини таҳлил
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Аниқланишича, Ж.Хазратқулов ва М.Хазратқуловалар 2019 йил 21
октябрда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурган, бу ҳақда Янгиобод туман ФҲДЁ
бўлими томонидан 182-сонли далолатнома ёзувида қайд этилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2020 йил
12 июнда туғилган Тўлқинов Иброҳим Жумабой ўғли ва 2022 йил 11 августда
туғилган Тўлқинов Юсуфжон Жумабой ўғли исмли фарзандлари бор.
Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йил февраль ойидан
буён алоҳида-алоҳида яшаб келмоқдалар. Шу вақтдан умумий рўзғор
юритмайдилар.
Суднинг 2023 йил 10 ноябрдаги ажрими билан тарафларга 6 ой ярашиш
муҳлати берилган. Тарафлар берилган муҳлат давомида ярашиш чораларини
кўрмаган.
Янгиобод тумани Оила ва хоти-қизлар бўлимининг 2024 йил
6 майдаги 29-сонли Хулосасига кўра, тарафлар оилавий келишмовчиликлар
сабаб 2022 йил февраль ойидан буён бирга яшамаслиги, даъвогар бошқа оила
қурганлигини, ярашиш учун берилган муҳлатда ярашмаганлигини, тарафлар
ўзаро муросага келмаслиги аниқланганлиги сабабли, оилани тиклашнинг имкони
йўқ деган хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан агар
суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг
имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан
ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни
қўллаш
амалиёти
тўғрисида”ги
қарорининг
16-бандид тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Даъвогар оиласи барбод бўлганлиги, муқаддам суд қарори билан даъво рад
қилинганлигини, кейинги даъво аризасида суд томонидан берилган ярашиш
муддатида ярашмаганлигини, маҳалла ҳам яраштира олмаганлигини, оилани
тиклашнинг имконияти йўқлигини, бошқа оила қурганлигини билдириб,
никоҳдан ажратишни сўрамоқда. Жавобгар ҳам никоҳдан ажратишга эътирози
йўқлигини, бошқа оила қурганлигини таъкидлаб, никоҳдан ажратишни
сўрамоқда.
Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги никоҳ ва оилавий
муносабатларни тиклашнинг ва эр-хотин келгусида бирга яшашининг
имконияти мавжуд эмас деган хулосага келади.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида
бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, тарафларнинг эрхотинлик муносабатлари тугаганлиги, ўтган вақт мобайнида тарафлар оилавий
муносабатларни тиклаш чораларини кўришмаганлиги, суд томонидан берилган
муҳлатда ярашмаганлиги, тарафларнинг оиласини тиклаш учун қилинган
ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини, тарафларнинг оилани тиклашга
қаршилигини, тарафлар узоқ муддатдан бери бирга яшамаётганлигини, туман
оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳалла яраштириш комиссиясининг
хулосаларини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти
йўқ деган хулосага келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни
никоҳдан ажратишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 5-қисм “б” бандига кўра, никоҳ суд
қарорига асосан бекор қилинганда, агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса,
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан
ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилади.
Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, оиланинг
барбод бўлишида тарафларнинг айбини, тарафларнинг никоҳдан ажратишни
талаб қилаётганлигини инобатга олиб, уларни никоҳдан ажратишда даъвогар
Ж.Хазратқуловдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридан
давлат божи ундиришни лозим деб топади.
Юқорида баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар Хазратқулов Жумабой Тўлқин ўғлининг жавобгар Хазратқулова
Мафтуна Солижон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Хазратқулов Жумабой Тўлқин ўғли ва Хазратқулова Мафтуна Солижон
қизилар ўртасидаги Янгиобод туман ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома
ёзувига 2019 йил 21 октябрда 182-сон билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда Хазратқулов
Жумабой Тўлқин ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч
баравари миқдоридан давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
кассация шикояти, прокурор қонунда назарда тутилган тартибда протест
келтиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи:
А.И.Пулатов