← Назад
Решение #1278557 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 46 | — | code_article |
Текст решения
9 856 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил апрель ойининг 15 куни фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик қилувчи Одил Юлдошбоевич Эгамбердиев,
судья ёрдамчиси А.Пирмаматовнинг котиблигида, даъвогар Илхомова
Элнора Шавкат қизининг жавобгар Сайдуллаев Шаҳбоз Файзулло ўғлига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган
2-1303-2301/4114-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар
А Н И Қ Л А Н Д И:
Даъвогар Э.Илхомова судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар Ш.Сайдуллаев билан ўрталарида Зомин туман ФҲДЁ бўлими
томонидан далолатнома ёзувига 2017 йил 29 сентябрда 1002-сон билан
қайд қилинган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Э.Илхомова даъво талабини қўллабқувватлаб, ўзининг тушунтиришида, жавобгар билан 2017 йил 29 сентябрда
қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан
икки нафар 2018 йил 9 августда туғилган Файзуллаева Камола Шахбоз қизи
ва 2022 йил 18 август куни туғилган Илхомова Шайдо Шахбозовна исмли
фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушлари бошида яхши
яшаганлигини, кейинчалик жавобгар билан ўрталарида тинимсиз уруш ва
жанжаллар келиб чиқа бошлаганлигини, жавобгар уни асоссиз равишда
калтаклаганлигини, жавобгар спиртли ичимликка ружу қўйиб, арзимас
баҳоналар билан уни урадиган одат чиқарганлигини, жавобгар уни уриб
қўлини синдирганлигини, бундан ташқари хомиладор вақтида урганлиги
сабабли хомиласи нобуд бўлганлигини, шундан сўнг уни ташлаб ўзи Россия
Федерациясига кетиб қолганлигини, суд томонидан берилган ярашиш
муддатида ярашмаганлигини, маҳалла ҳам яраштира олмаганлигини,
жавобгар билан бола таъминоти ёки умумий мол-мулк бўйича низо
йўқлигини, жавобгар билан ўрталарида эр-хотинлик муносабатлари
тугаганлигини, оилани тиклаш имкони йўқлигини, никоҳдан ажратишни
баён қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида +99890-137-01-02-рақамли мобиль телефон орқали
жавобгарнинг +99899-130-93-00 рақамли телефонига қўнғироқ қилиниб,
телеграмм мессенжери орқали сўралган жавобгар Ш.Сайдуллаев ўзининг
тушунтиришида даъво талабини тан олиб, ўзининг тушунтиришида,
ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан билан 2017 йил 29 сентябрда қонуний
никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки
нафар фарзандлари борлигини, даъвогар билан турмушлари бошида яхши
яшаганлигини, кейинчалик ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли,
улар бири-бири билан келиша олмай жанжаллашиб қолганлигини, шу
сабабли улар 2021 йил декабрь буён биргаликда яшамаётганлигини, суд
томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда улар ярашмаганлигини,
ўрталарида болалар тарбияси, таъминоти, умумий мол-мулк бўйича низо
йўқлигини, даъвогар билан ўрталарида эр-хотинлик муносабатлари
тугаганлигини, оилани тиклаш ва сақлаб қолиш имкони умуман йўқлигини
баён қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Шунингдек жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, унда
даъвогар Э.Илхомованинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризаси билан
танишиб, чиққанлиги, суд томонидан мазкур ариза бўйича 6 ой ярашиш
муҳлати берилганлиги, яқин кунларда Россия давлатига ишга кетмоқчи
эканлиги, шу сабабли тайинланган суд мажлисларида иштирок эта
олмаслиги, даъвогар билан биргаликда яшай олмаслиги, даъвогар билан эрхотинлик муносабатлари тугаганлиги, 2022 йилда шаърий никоҳ асосида
бошқа оила қурганлигини баён қилиб, даъвогар Э.Илхомова билан никоҳдан
ажратишни, ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида жавобгар Ш.Сайдуллаев
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига номаълум
сабабларга кўра келмади, ўзининг келмаслик сабаблари ҳақида судга
маълум қилмади. Бундай ҳолатда суд ишни унга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар ҳамда жавобгарнинг телеграмм месенжери орқали
берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Аниқланишича,
тарафлар
Э.Илхомова
ва
Ш.Сайдуллаевлар
2017 йил 29 сентябрда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурган, бу ҳақда Зомин
туман ФХДЁ бўлимида 1002-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2018 йил
9 августда туғилган Файзуллаева Камола Шахбоз қизи ва 2022 йил 18 август
куни туғилган Илхомова Шайдо Шахбозовна исмли фарзандлари бор.
Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2021 йил декабрь ойидан
буён алоҳида-алоҳида яшаб келмоқдалар. Шу вақтдан умумий рўзғор
юритмайдилар.
Тарафлар ўртасида болалар тарбияси, таъминоти, умумий мол-мулк
бўйича низо мавжуд эмас.
Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2023 йил
10 октябрдаги ажрими билан тарафларга 6 ой ярашиш муҳлати берилган.
Тарафлар берилган муҳлат давомида ярашиш чораларини кўрмаган.
Зомин туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 19 мартдаги
04-68-сонли ҳамда 2024 йил 15 апрелдаги 04-183-сонли хулосаларига кўра,
тарафларни яраштириш чораларига қарамасдан ярашмаганлиги, ҳар иккала
тарфларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, тарафлар оиласини тиклаш
учун ҳаракат қилмаганлигини, улар 2022 йилдан буён умумий рўзғор
юритмаётганликларини, тарафларнинг ҳар иккаласи ҳам ажрашиш ниятида
эканлигини инобатга олиб, оилани тиклаш ва сақлаб қолиш имкони мавжуд
эмас деган хулосага келинганлиги маълум қилинган.
Жиззах вилояти Зомин туман “Қўрғон” ва “Халқобод” МФЙларнинг
далолатномаларига кўра, тарафларни яраштириш чораларига қарамасдан
ярашмаганлиги, тарафлар ўзаро ярашишлари учун муҳлат берилганлиги,
бироқ улар келиша олмаётганлиги, эндиликда улар бир оила бўлиб яшай
олмаслиги оилани тиклаш имконияти қолмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан
агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб
қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни
никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг
16-бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозим.
Даъвогар
оиласи
барбод
бўлганлиги,
ярашиш
муддатида
ярашмаганлигини, ярашиш учун тарафлар ҳаракат қилмаганлигини,
маҳалла ҳам яраштира олмаганлигини, оилани тиклашнинг имконияти
йўқлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўрамоқда. Жавобгар ҳам
даъвони тан олиб, ярашиш муддатида ярашмаганлигини, маҳалла ҳам
яраштира олмаганлигини, никоҳдан ажратишга розилигни, оилани
тиклашнинг имконияти йўқлигини, никоҳдан ажратишни сўрамоқда.
Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги никоҳ ва оилавий
муносабатларни тиклашнинг ва эр-хотин келгусида бирга яшашининг
имконияти мавжуд эмас деган хулосага келади.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар
ўртасида бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, тарафлар
2021 йил декабрь ойидан дан буён биргаликда яшамаётганлигини, ўтган
вақт мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш чораларини
кўришмаганлиги, суд томонидан берилган муҳлатда ярашмаганлиги,
тарафларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа
бермаганлигини, тарафларнинг оилани тиклашга қаршилигини, тарафларга
оиласини тиклаш учун берилган ярашиш муҳлатида ҳам тарфлар
томонидан оиласини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмаганлигини инобатга
олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти йўқ деган хулосага
келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан
ажратишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасига мувофиқ,
никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан
ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг
хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор
чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 5-қисм “б” бандига кўра,
никоҳ суд қарорига асосан бекор қилинганда, агар эр-хотин биринчи
никоҳда
бўлса,
базавий
ҳисоблаш
миқдорининг
1,5
дан
3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) давлат
божи ундирилади.
Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
даъвогарнинг никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда
тўланадиган давлат божи тўловини ўзи амалга ошириши ҳақида берган
фикрини инобатга олиб, даъвогар Э.Илхомовадан базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим деб
топади.
Юқорида баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар Илхомова Элнора Шавкат қизининг жавобгар Сайдуллаев
Шаҳбоз Файзулло ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Сайдуллаев Шаҳбоз Файзулло ўғли ва Илхомова Элнора Шавкат
қизилар ўртасида 2017 йил 29 сентябрда Зомин туман ФХДЁ бўлимида
1002-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда даъвогар
Э.Илхомовадан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч
баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ва ишда иштирок этувчи шахслар,
шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал
этилган шахслар бир ой ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига кассация тартибида шикоят беришга ҳамда прокурорнинг
иштирокида кўрилган иш бўйича ва тарафларнинг мурожаати мавжуд
бўлган тақдирда прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
О.Эгамбердиев