Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1106-2303/4054 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (тақиқ қўйиш (хатлаш) ҳақида); Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди Судья Отабоев Жасур Хакимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бойназарова Умида Худайбердиевна Ответчик / Подсудимый Баймурзаев Абдунаби Абдумаликович
Source ID 6672e75cb6bf6f28996e5ae8 Claim ID 4886906 PDF Hash 942ff79b8235f44e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 884 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 10-куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи: судья Ж.Х.Отабоев, Судья ёрдамчиси Н.Аъзамованинг котибалигида, тарафларнинг иштирокида, Даъвогар Бойназарова Умида Худайбердиевнанинг жавобгар Баймурзаев Абдунаби Абдунабиевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1106-2303/4054-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Бойназарова Умида Худайбердиевна жавобгар Баймурзаев Абдунаби Абдунабиевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Бойназарова Умида Худайбердиевна даъво талабини қувватлаб, унда жавобгар билан 01.04.2011 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 05.04.2011 йилда туғилган Абдумаликова Шукрона Абдунабиевна исмли фарзандлари борлигини, турмушлари бошидан яхши бўлмаганини, ўрталарида тушунмовчиликлар сабабли тинимсиз жанжаллар юз бериб турганини, натижада улар 2015 йилдан буён алоҳида истиқомат қилиб келишларини, ўрталарида мол-мулк низоси мавжуд эмаслигини, уларнинг эр-хотинлик муносабатлари батамом тугатилганини, оилани тиклашнинг умуман иложи йўқлигини, жавобгар ҳозирда диний расм-русумлар асосида турмуш қуриб яшаб келаётганини, суд томонидан ярашиш учун тақдим қилинган муддат ичида улар оиласини тиклаш чорасини кўришмаганини баён қилиб, суддан жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисига сўралган жавобгар Баймурзаев Абдунаби Абдунабиевич даъво аризасини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 01.04.2011 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 05.04.2011 йилда туғилган Абдумаликова Шукрона Абдунабиевна исмли фарзандлари борлигини, турмушлари бошида яхши бўлганини, аммо кейинчалик муносабатлари ёмонлашиб, ўрталарида тинимсиз жанжаллар келиб чиқа бошлаганини, натижада уларнинг оиласи дарз кетиб, 2015 йилдан бери алоҳида яшаб келишларини, эр-хотинлик муносабатлари батамом тугатилганини, уларни оиласини тиклашни имконияти йўқлигини, у оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганини, уларга ярашиш учун тақдим қилинган муддат ичида улар умуман ярашишга ҳаракат қилишмаганини, хатто гаплашишмаганини, у ҳозирда бошқа аёл билан диний расм-русумлар асосида турмуш қуриб яшаб келаётганини, бир нафар фарзандлари ҳам борлигини баён қилиб, никоҳдан ажратишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини фуқаролик иши материалларида ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 01.04.2011 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 05.04.2011 йилда туғилган Абдумаликова Шукрона Абдунабиевна исмли фарзандлари бор. Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро ҳурмат-ишонч, бир-бирини тушуниш ва меҳр-муҳаббат туйғуларини йўқолишига сабаб бўлган ва натижада тарафлар 2015 йилдан буён бирга яшамайдилар, шу вақтдан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари тугатилган. Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг тегишли моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06сонли қарори талабларига биноан тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун 6 ой муддат белгиланган ва суднинг ажрими тегишли чора-тадбирлар кўриш учун тегишли маҳалла фуқаролар йиғинларига юборилган. Иш ҳужжатларидаги Бекобод тумани Оила маркази оилавий масалаларни ўрганиш комиссиясининг тарафларни оиласини яраштириш юзасидан тузилган далолатномасидан кўринишича, тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклашни ва оилани сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бундан ташқари, жавобгар ҳозирги кунда бошқа аёл билан диний расм-русумлар асосида турмуш қуриб яшаб келади, уларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар ўғил фарзандлари ҳам бор. Ушбу ҳолатлар эса тарафларнинг оиласи батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд юқорида қайд этилган қонун ва Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига асосланиб ҳамда иш ҳолатларини инобатга олиб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни, тарафларнинг бир нафар 05.04.2011 йилда туғилган Абдумаликова Шукрона Абдунабиевна исмли фарзандлари даъвогар Бойназарова Умида Худайбердиевнанинг тарбиясида қолдиришни лозим топади. Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда эр- хотиннинг биридан, яъни жавобгар Баймурзаев Абдунаби Абдумаликовичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни, даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40–41-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249–253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Бойназарова Умида Худайбердиевнанинг жавобгар Баймурзаев Абдунаби Абдунабиевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Тарафлар – Бойназарова Умида Худайбердиевна ва Баймурзаев Абдунаби Абдунабиевич ўртасида 2011 йил 01 апрель куни Бекобод туман ФҲДЁ бўлими томонидан 194-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳидан ажратилсинлар. Тарафларнинг бир нафар 05.04.2011 йилда туғилган Абдумаликова Шукрона Абдунабиевна исмли вояга етмаган фарзанди даъвогар Бойназарова Умида Худайбердиевнанинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратиш ҳолатини расмийлаштиришда жавобгар Баймурзаев Абдунаби Абдунабиевичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) беришга, апелляция тартибида кўриб чиқилмаган ҳамда кучга кирган ҳал қилув қарори устидан олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Ж.Х.Отабоев