Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1001-2303/28773 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди Судья Норқобилов Жасур Холбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шкуратова Шохзода Дилшод қизи Ответчик / Подсудимый Шкуратов Олег Игоревич
Source ID 667411e2b6bf6f28996e5b18 Claim ID 4773640 PDF Hash fa95d67c347e1713... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ОК 1-моддаси збекистон Республикаси ОК 1 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 8 289 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ушбу суднинг судьяси Ж.Норқобиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Абдиеванинг котиблигида, даъвогар Шкуратова Шохзода Дилшод қизининг жавобгар Шкуратов Олег Игоревичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1001-2303/28773сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Шкуратова Шохзода Дилшод қизининг жавобгар Шкуратов Олег Игоревичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан судга мурожат қилиб, жавобгар билан 2015 йил 21 январда қонуний никоҳдан ўтганлиги, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандли бўлган, турмушлари бошидан ўзаро муносабатлари яхши бўлмаган, жавобгар унга нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, хурматсизлик қилган, уй-рўзғор юритмасдан умуман ёрдам бермай келганлиги, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъвогар мурожаат қилган, суднинг 2023 йил 7 февралдаги қарорига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилган, шунингдек жавобгарнинг даъво аризаси бўйича суднинг 2023 йил 10 мартдаги қарорига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилган, ўрталаридаги никоҳни тиклаш имкони йўқлиги, давогар билан 2022 йил сентябрь ойидан эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлиги, шу вақтдан алоҳида яшаб келишлигини, оилани сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини баён қилиб, ўрталаридаги никоҳни бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Шкуратова Шохзода Дилшод қизи даъво аризасини қувватлаб, эр-хотинлик муносабатлари 2022 йил сентябрь ойида тугатилганлиги, суд томонидан ярашиш учун тайинланган 6 ойлик муҳлат давомида ҳам оила тикланмаганлиги, ҳозирда оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Шкуратов Олег Игоревич даъво талабини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам эр-хотинлик муносабатлари 2022 йил сентябрь ойида тугатилганлиги, суд томонидан ярашиш учун тайинланган 6 ойлик муҳлат давомида ҳам оила тикланмаганлиги, ҳозирда бошқа аёл билан яшаётганлиги, оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш материаллари билан танишиб, қуйидаги хулосага келишни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, даъвогар Шкуратова Шохзода Дилшод қизи жавобгар Шкуратов Олег Игоревич билан 2015 йил 21 январда Тошкент шаҳар Олмазор туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар ва бу ҳақда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига №51-сон билан ёзув киритилган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар 10.12.2017 йилда туғилган Шкуратов Эмин Олегович исмли фарзанд кўрганлар. Тарафлар оилавий келишмовчиликлар натижасида 2022 йил сентябрь ойида ўзаро ажрашиб кетганлар ва шундан буён бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Шкуратова Шохзода Дилшод қизининг жавобгар Шкуратов Олег Игоревичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган. ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Шкуратов Олег Игоревичнинг жавобгар Шкуратова Шохзода Дилшод қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 15-бандида тушунтирилишича, Ўзбекистон Республикаси ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Шунга кўра, ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 17.10.2023 йилдаги ажримига асосан тарафларга ўзаро ярашиб олишлари ва оилани сақлаб қолишлари учун олти ой муҳлат тайинланган. Иш ҳужжатларидаги Тошкент шаҳар Юнусобод туман Фурқат МФЙ томонидан 19.04.2024 йил берилган далолатномада, тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлиги, бироқ уларни яраштиришни имкони бўлмаганлиги кўрсатилган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш юритадилар. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 16-бандида кўрсатилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эрхотин бундан буён бирга хаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Шу сабабли, суд тарафлар 2022 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамаётганликлари, ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Шкуратова Шохзода Дилшод қизининг жавобгар Шкуратов Олег Игоревичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинганлиги, ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Шкуратов Олег Игоревичнинг жавобгар Шкуратова Шохзода Дилшод қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинганлиги, шунингдек муқаддам суд томонидан тарафларга уларнинг ярашиб олишлари учун 6 (олти) ой муҳлат берилганлиги, бироқ тарафларга берилган муҳлат ва ўтган вақтлар давомида томонлар ўзаро ярашмаганликлари ва оилаларини тиклаш чораларини кўрмаганликларини эътиборга олиб ҳамда ушбу оилани сақлаб қолиш имкони қолмаган деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди. Суд, давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан даъво аризасини судга топширишда давлат божи учун 660.000 сўм ва почта харажати учун 33.000 сўм тўланганлигини инобатга олади. Шунингдек, никоҳдан ажратилгани тўғрисида гувоҳномани олиш учун жавобгар Шкуратов Олег Игоревичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 (икки) баравари миқдорида давлат божини ундиришни, даъвогар Шкуратова Шохзода Дилшод қизини тўланадиган давлат божидан озод қилишни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 72, 74, 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Шкуратова Шохзода Дилшод қизининг жавобгар Шкуратов Олег Игоревичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Шкуратова Шохзода Дилшод қизи ва жавобгар Шкуратов Олег Игоревич ўрталарида Тошкент шаҳар Олмазор туман ФҲДЁ бўлими томонидан расмийлаштирилган 21.01.2015 йилдаги №51-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Жавобгар Шкуратова Шохзода Дилшод қизи никоҳдан олдинги Ибрагимова фамилияси қайтарилсин. Никоҳдан ажратишда жавобгар Шкуратов Олег Игоревичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 (икки) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар Шкуратова Шохзода Дилшод қизи тўланадиган давлат божидан озод қилинсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести), апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи Ж.Х.Норқобилов