← Назад
Решение #1278562 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 122 | — | law |
Текст решения
1 677 символов
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2024 йил май ойининг 10 кунида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Мирзо Улуғбек туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, ушбу
суднинг судьяси Ж.Х.Норқобиловнинг раислигида, С.Қўйлиевнинг котиблигида,
даъвогар Мурадова Фотима Мамуржон қизининг жавобгар Мурадов Бехзод
Алижановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
юритилган
2-1001-2303/23224-сонли
фуқаролик
ишини
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Мурадова Фотима Мамуржон қизини жавобгар Мурадов Бехзод
Алижановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Суд мажлисига даъвогар иккинчи чақирув бўйича ҳам ҳозир бўлмаган,
жавобгар ҳозир бўлган бироқ ишни кўришни талаб қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 122-моддасининг 6-бандига кўра, ишни
ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган даъвогар иккинчи
чақирув бўйича судга келмаса, жавобгар эса ишни мазмунан кўришни талаб
қилмаса, суд аризани кўрмасдан қолдиради.
Шунга кўра, суд мазкур даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-модданинг 6-банди,
271-272-моддалари асосан, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Даъвогар Мурадова Фотима Мамуржон қизини жавобгар Мурадов Бехзод
Алижановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси – кўрмасдан
қолдирилсин.
Ажримдан норози томон шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатига йигирма кун ичида апелляция тартибида ёки
апелляция тартибида кўриб чиқилмаган ажрим устидан олти ой ичида кассация
тартибида хусусий шикоят(протест) келтирилиши мумкин.
Раислик этувчи
Ж.Норқобилов