Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1602-2303/14756 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ажрим (Суд буйруғини бекор қилиш ҳақида); Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди Судья Козиев Исломжон Исмоилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдурахимова Севарахон Қудратбек қизи Ответчик / Подсудимый Абдурахимов Рахматулло Равшан ўғли
Source ID 667ac296b6bf6f28996e5c60 Claim ID 4860585 PDF Hash 156f3031042772fd... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 539 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 02 куни фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси суд биносида бўлиб, Раислик этувчи судья И.Козиев, судья ёрдамчиси З.Казаковни котиблигида, даъвогар Асқарова Юлдузхон Илхомжон қизининг жавобгар Бўтаев Исломбек Абдурайимжоновичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича юритилган №2-1602-2303/14760-сонли фуқаролик иши қўрилиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар Асқарова Юлдузхон Илхомжон қизи жавобгар Бўтаев Исломбек Абдурайимжоновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 19.03.2019 йилда жавобгар билан қонуний никоҳ асосида турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан 1 нафар фарзандли бўлганликларини, жавобгар билан 2020 йил сентябрь ойида ўзаро ажрашиб кетганликларини, хозирда шаърий турмуш қурганлигини, шундан буён бирга яшамасликларини кўрсатиб, жавобгар билан ўрталарида тузилган никоҳдан ажратишликни сўраган. Даъвогар Асқарова Юлдузхон Илхомжон қизини ўзининг суд мажлисидаги тушунтиришида, суд томонидан берилган муҳлатлар давомида жавобгар билан оилалари тикланмаганлигини, келгусида ҳам жавобгар билан оилалари тикланмаслигини, ўзи жавобгар билан ўрталарида тузилган никоҳдан ажратишликни сўради. Жавобгар Бўтаев Исломбек Абдурайимжонович ўзини суд мажлисидаги тушунтиришида, ҳақиқатдан даъвогар билан 19.03.2019 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан 1 нафар фарзандли бўлганликларини, даъвогар билан 2020 йил сентябрь ойида ўзаро ажрашиб кетганликларини, шундан буён бирга яшамасликларини, суд томонидан берилган мухлат давомида ҳам даъвогар билан оилалари тикланмаганлигини, ўзи никоҳдан ажратилишига розилигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал қилишликни сўради. Мазкур фуқаролик иши 09.03.2023 йилда қўзғатилган. Аникланишича, тарафлар 19.03.2019 йил куни Норин туман ФҲДЁ булимида конуний никохдан утиб турмуш курганлар, бу хакда никох тузиш далолатномасини кайд килиш дафтарига № 222-сонли ёзув киритилган. Тарафларнинг турмушларидан 1 нафар фарзанди бор, ўзаро келишмовчиликлар натижасида тарафлар 2020 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамайдилар, умумий рўзғор юритмайдилар. Шундан сўнг, суднинг 30.03.2023 йилдаги ажримига асосан тарафларга ярашиб олишлари, оилани сақлаб қолиш учун 6 ой муҳлат берилган. Бироқ, суд томонидан берилган муҳлат ва ўтган вақтлар давомида томонларнинг оиласи тикланмаган, чунки бунга даъвогар қарши бўлган. Бундан ташқари тарафлар суд томонидан оилаларини сақлаб қолиш мақсадида берилган муҳлатлар давомида ҳам оилаларини тиклаш чораларини кўришмаган. Шунингдек, Норин туман, Тошқин мфй томонидан судга берилган алоқа хатига кўра, туман ҳокимлиги хотин-қизлар билан ишлаш бўлими ва м.ф.й яраштириш комиссияси томонидан олиб борилган ҳаракатлар натижасида тарафларни оиласини тиклашнинг имкони бўлмагани кўрсатилган. Суд тарафларни суд мажлисидаги тушунтиришини, суд томонидан берилган муҳлатлар ичида тарафлар оиласи тикланмаганлигини эътиборга олиб, ушбу оилани келгусида сақлаб қолишни имкони қолмаган деб ҳисоблайди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 76моддасига кўра, Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади. Шунингдек, суд амалдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорини 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга хаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”-деб кўрсатилганига ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр хотиннинг бундан буён биргаликда яшашга ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса уларни никоҳдан ажратади”деб кўрсатилганига асосланиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида оилани сақлаб қолиш имкони қолмаган деб ҳисоблаб, даъвогар Асқарова Юлдузхон Илхомжон қизининг жавобгар Бўтаев Исломбек Абдурайимжоновичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризасини қаноатлантириб, даъвогар Асқарова Юлдузхон Илхомжон қизи ва жавобгар Бўтаев Исломбек Абдурайимжоновични ўрталаридаги никоҳдан ажратишликни, никоҳдан ажратишда белгиланган миқдордаги давлат божини даъвогардан ундиришликни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 249, 253-моддаларига қўлланиб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Асқарова Юлдузхон Илхомжон қизининг жавобгар Бўтаев Исломбек Абдурайимжоновичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Асқарова Юлдузхон Илхомжон қизи ва жавобгар Бўтаев Исломбек Абдурайимжонович ўрталаридаги Норин туман ФҲДЁ бўлими томонидан расмийлаштирилган 19.03.2019 йилдаги №222-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Даъвогар Асқарова Юлдузхон Илхомжон қизидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Бўтаев Исломбек Абдурайимжонович давлат божи тўлашдан озод қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози бир ойлик кунлик муддатда апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят ва прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: И.Козиев.