← Назад
Решение #1278564 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 1 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| аролик процессуал кодекси | 141 | — | code_article |
Текст решения
5 355 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 10 май куни Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича
Чуст туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик этувчи судья Н.Р.Исмаилов
судья ёрдамчиси С.Кийиковнинг котиблигида,
даъвогар Қурбонов Махмуджон Ориббой ўғлининг жавобгар
Абдулхаева Хайитгул Абдулхай қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1603-2305/16252-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Қурбонов Махмуджон Ориббой ўғли жавобгар Абдулхаева
Хайитгул Абдулхай қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Қурбонов Махмуджон Ориббой ўғли даъво
аризасини қувватлаб, жавобгар билан 2021 йил 12 март куни қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан
фарзандлари йўқлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил 14
мартда ажрашиб кетишганлигини, муқаддам никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси рад этилганлигини, яраштириш чоралари кўрилганлигини,
оила
тикланмаганлигини
билдириб,
суддан
даъво
аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар Абдулхаева Хайитгул Абдулхай қизи суд мажлиси вақти ва
жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабабларини судга маълум қилмади
шунга кўра суд ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига
асосан жавобгарни иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд томонларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги
хулосага келади.
Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Қурбонов
Махмуджон Ориббой ўғли ва жавобгар Абдулхаева Хайитгул Абдулхай
қизи 2021 йил 12 март куни қонуний никоҳдан ўтиб, оила қурганлар ва бу
ҳақда Наманган вилояти, Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 21612-21-00265-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги
турмушларидан фарзандлари йўқ. Келиб чиққан ўзаро келишмовчиликлар
натижасида тарафлар алоҳида яшаб, рўзғор юритмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 14бандига кўра, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли
ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини
ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин
ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи
қўйилишга асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг
асл сабабларини аниқлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 1-моддаси 2-қисми
мазмунига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани
сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ
суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти
ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.
Суд томонидан оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга ярашиб
олишлари учун уч ойлик муҳлат тайинланган эди. Шу билан бирга, суд
томонидан тарафларнинг яшаш манзили бўйича туман ҳокимиятлари эрхотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун хабардор
қилинган. Бироқ, тарафлар ярашиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганлиги
туфайли берилган муҳлат бирор бир ижобий натижа бермаган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб,
тарафларнинг бирга яшашга истаклари йўқлиги, тарафлар ўртасидаги меҳроқибат, бир-бирларига бўлган ҳурмат ва ишонч каби ҳис-туйғулар
йўқолганлиги, суд томонидан оилани сақлаб қолишга кўрилган чоралар
ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ
бутунлай барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият
мавжуд
эмаслиги ҳақидаги хулосага келиб,
даъво
аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 141-моддаси
ҳамда Ўзбекистон Республикаси 06.01.2020 йилдаги «Давлат божи
тўғрисида»ги қонунига асосланиб, давлат божини даъвогардан ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 220, 249 – 253 моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Қурбонов Махмуджон Ориббой ўғлининг жавобгар
Абдулхаева Хайитгул Абдулхай қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Қурбонов Махмуджон Ориббой ўғли ва Абдулхаева Хайитгул
Абдулхай қизи ўрталаридаги 2021 йил 12 марть куни Наманган вилоят,
Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1612-21-00265-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Қурбонов
Махмуджон Ориббой ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар
Абдулхаева Хайитгул Абдулхай қизидан давлат божи ундирилмасин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ушбу қарор чиқарилган кундан
эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Наманган вилоят судига апелляция
тартибида шикоят бериши, прокурор эса протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи:
Аслига тўғри, судья
(имзо)
Н.Р.Исмаилов
Н.Р.Исмаилов
Ушбу ҳал қилув қарори 11.06.2024 куни қонуний кучга кирган.
Судья: