Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1604-2301/15080 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди Судья Акрамов Акрам Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдумуминова Еъзозахон Омонжон қизи Ответчик / Подсудимый Араббоев Достонбек Алишер ўғли
Source ID 6684cd72b6bf6f28996e5f1f Claim ID 4932041 PDF Hash 46289e9f4eca1a0c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Процессуал Кодексининг 220-моддаси аролик Процессуал Кодекси 220 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 144 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси суд биносида бўлиб, Раислик этувчи судья А.Р.Акрамов, Судья ѐрдамчиси Д.Аликуловнинг котиблигида, томонлардан жавобгар Араббоев Достонбек Алишер ўғлининг ишончли вакили Иросова Нигорахон Яхшибоевнанинг қатнашувида, даъвогар Абдумуминова Эъзоза Омонжон қизининг жавобгар Араббоев Достонбек Алишер ўғлига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича юритилган №2-1602-2301/15080сонли фуқаролик иши қўрилиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар Абдумуминова Эъзоза Омонжон қизи жавобгар Араббоев Достонбек Алишер ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, 22.09.2021 йил декабрь ойида никоҳлари қонуний расмийлаштирилганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида фарзандли бўлмаганликларини, жавобгар билан 2021 йил декабрь ойидан бери ўзаро ажрашиб кетганликларини, шундан буѐн бирга яшамасликларини кўрсатиб, жавобгар билан ўрталарида тузилган никоҳдан ажратишликни сўраган. Бундан ташқари даъвогар Абдумуминова Эъзоза Омонжон қизи судга қўшимча ариза билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўришликни сўраган. Суд даъвогар Абдумуминова Эъзоза Омонжон қизи ишини ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишликни сўраганлигини эътиборга олиб, амалдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 220-моддаси 4-қисмига асосланиб ушбу фуқаролик ишини даъвогар Абдумуминова Эъзоза Омонжон қизини иштирокисиз кўриб чиқишликни лозим деб топади. Жавобгар Араббоев Достонбек Алишер ўғли ишончли вакили Иросова Нигорахон Яхшибоевна ўзининг суд мажлисидаги тушунтиришида, суд томонидан берилган муддат ичида ҳам оила тикланмаганлигини маълум қилиб, даъво аризани қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришликни сўради. Мазкур фуқаролик иши 25.11.2023 йилда қўзғатилган. Аниқланишича, тарафлар Косонсой туман ФХДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, бу ҳақда никоҳ тузиш далолатномасини қайд қилиш дафтарига №1153-сонли ѐзув киритилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан фарзанди йўқ. Оилавий келишмовчиликлар натижасида тарафлар 2021 йил декабрь ойидан буѐн бирга яшамайдилар, умумий рўзғор юритмайдилар. Шундан сўнг тарафлар оиласи тикланмаган. Шунингдек, Косонсой тумани Қуқумбой МФЙ томонидан судга берилган далолатномага кўра, м.ф.й яраштириш комиссияси томонидан олиб борилган ҳаракатлар натижасида тарафларни оиласини тиклашнинг имкони бўлмагани кўрсатилган. Суд тарафларни суд мажлисидаги тушунтиришини, даъвогар ва жавобгар оилани тиклаш имкони қолмаганлигини эътиборга олиб, ушбу оилани келгусида сақлаб қолишни имкони қолмаган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш юритадилар. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашга ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса уларни никоҳдан ажратади”-деб кўрсатилган Шунингдек, суд амалдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги Қарорини 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буѐн бирга хаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”-деб кўрсатилган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида оилани сақлаб қолиш имкони қолмаган деб ҳисоблаб, даъвогар Абдумуминова Эъзоза Омонжон қизи жавобгар Араббоев Достонбек Алишер ўғлига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризасини қаноатлантириб, даъвогар ва жавобгарни ўрталаридаги никоҳдан ажратишликни, белгиланган миқдордаги давлат божини даъвогардан ундиришликни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 249, 253-моддаларига қўлланиб ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Абдумуминова Эъзоза Омонжон қизининг жавобгар Араббоев Достонбек Алишер ўғлига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Абдумуминова Эъзоза Омонжон қизи жавобгар Араббоев Достонбек Алишер ўғли ўрталаридаги Косонсой туман ФХДЁ бўлимида томонидан расмийлаштирилган 22.09.2021 йилдаги №1153-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Жавобгар Араббоев Достонбек Алишер ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар Абдумуминова Эъзоза Омонжон қизи давлат божи тўлашдан озод этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддатда апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят ва прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: А.Р.Акрамов