Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1402-2306/11370 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди Судья Гуломов Шухрат Мамашарипович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Умарова Сарвиноз Назиржон қизи Ответчик / Подсудимый Қоҳҳоров Умиджон Илҳом ўғли
Source ID 667d3e0bb6bf6f28996e5d09 Claim ID 4827109 PDF Hash 5039f901d5546ffd... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220- моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 653 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 10 май куни фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди биносида бўлиб, унда Раислик этувчи судья: Ш.Гуломов, Судья ёрдамчиси О.Алишеровнинг котиблигида, даъвогарнинг иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган №2-14022306/11370-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судга даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга даъво ариза билан мурожаат этиб, даъво аризаси ва суд мажлисидаги тушунтиришида, даъвони қувватлаб, у жавобгар ХХХ билан 2019 йил 12 ноябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар, яъни 2020 йил 1 сентябрь куни туғилган Қоҳҳоров Абдумалик Умиджонович исмли фарзанди борлигини, у жавобгар билан турмушлари бошидан яхши яшамаганлигини, сабаби характерлари ва дунё қарашлари бирбирларига умуман тўғри келмаганлигини, ўрталарида мунтазам равишда жанжаллар бўлиб келганлигини, ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликлар сабабли улар 2020 йил 5 февраль кунидан буён биргаликда яшамасликларини, у 2023 йил 6 декабрь куни шаърий никоҳ асосида Қаҳрамонов Илҳом Фарҳод ўғли билан оила қурганлигини, жавобгар ҳам бугунги кунда шаърий никоҳ асосида бошқа оила қуриб яшаб келаётганлигини, унинг жавобгар ХХХ билан ўртасидаги эр-хотинлик муносабатлари бутунлай тугаганлигини ва оиласи тамомила барбод бўлганлигини, уларга суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам ўзаро ярашмаганликларини, эндиликда уларнинг оиласини тиклашни имконияти қолмаганлигини билдириб, жавобгар ХХХ билан ўрталарида тузилган қонуний никоҳидан уларга бошқа муҳлат бермасдан ажратиб беришни сўради. Суд жавобгар ХХХни суд мажлисининг куни, вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда почта алоқа тармоғи орқали огоҳлантирилишига қарамасдан суд мажлисига келмаганлигини сабабли Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220- моддаси тартибида иши ХХХнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш бўйича даъвогарнинг тушунтириши ва музокара сўзларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Иш хужжатларида кўринишича, ХХХ билан ХХХ ўртасидаги никоҳ 2019 йил 12 ноябрь куни Нарпай туман ФҲДЁ бўлими томонидан 1596сонли далолатномага асосан қайд қилинган, тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар фарзандлари бор, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2020 йил февраль ойидан буён бирга яшамасдан келмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2023 йил 2 ноябрь кунидаги ажрими билан тарафларни яраштириш учун 6 ой муҳлат берилган, бироқ тарафлар берилган муҳлат даъвомида ярашмаган. Ишда, Нарпай туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан берилган хулоса-да, оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлиги, бироқ даъвогар оилани тиклашни исташмаганлиги сабабли уларнинг оиласини никоҳини қонуний кўриб чиқишлик ҳақида хулоса берилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни ажратади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг 16-бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли, уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар ўртасидаги оила уларнинг оилавий ўзаро жиддий келишмовчиликлари сабабли тугаганлиги, даъвогар никоҳдан ажратишни талаб қилиб қилаётганлигини, тарафлар 2020 йил февраль ойидан буён бирга яшамасдан келаётганлигини, тарафлар ўртасидаги оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаганлиги ушбу ҳолатлар даъвогарнинг суд мажлисидаги тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, никоҳдан ажралганликни қайд этиш вақтида давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган давлат божини тарафлардан тенг миқдорда яъни даъвогар ХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари миқдорида, жавобгар ХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари миқдорида ундиришни лозим топди. Суд, даъвогар ХХХнинг олдиндан 660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати тўлаганлигини инобатга олишни лозим топиб. Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. ХХХ ва ХХХ ўртасида 2019 йил 12 ноябрь куни тузилган Нарпай туман ФҲДЁ бўлими томонидан 1596-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратишни қайд қилиш вақтида даъвогар ХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари миқдорида, жавобгар ХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарканд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ва прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи судья: Ш.Гуломов