← Назад
Решение #1278570 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 164 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 087 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 10 май куни фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси жиноят ишлари бўйича
Каттақўрғон шаҳар суди биносида бўлиб, унда
Раислик этувчи судья: Ш.Гуломов,
Судья ёрдамчиси О.Алишеровнинг котиблигида, даъвогарнинг
иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган №ХХХ-сонли
фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судга даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга даъво ариза билан мурожаат
этиб, даъво аризаси ва суд мажлисидаги тушунтиришида, даъвони
қувватлаб, у жавобгар ХХХ билан 2010 йил 14 декабрь куни қонуний
никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, уларнинг биргаликдаги
турмушларидан ўрталарида икки нафар, яъни 2011 йил 5 февраль куни
туғилган Астанова Сабрина Шохрух қизи ва 2017 йил 15 июнь куни
туғилган Астанов Бунёд Шохрухович исмли фарзандлари борлигини, у
жавобгар билан турмушлари бошидан яхши яшамаганлигини, сабаби
характерлари ва дунё қарашлари бир-бирларига умуман тўғри
келмаганлигини, ўрталарида мунтазам равишда жанжаллар бўлиб
келганлигини, жавобгар 2018 йил ишлаш учун Россия давлатига
борганлигини, 2021 йилда у ҳам жавобгарнинг олдига Россия давлтига
борганлигини, бироқ у ерда ҳам жавобгар уни ва фарзандларини уриб,
уларга тайзиқ ўтказиб келганлигини, у жавобгарнинг ушбу ҳатти
ҳаракатларига чидай олмасдан 2022 йил ноябрь ойида икки нафар
фарзандларини олиб жавобгарнинг уйидан чиқиб кетганлигини ва уша
вақтдан буён у жавобгар билан биргаликда яшамаслигини, у 2023 йил
сентябрь ойида Россия давлатидан Ўзбекистон Республикасига қайтиб
келганлигини ва октябрь ойида никоҳдан ажратиш учун судга ариза
билан мурожаат қилганлигини, суд томонидан уларга ярашишлари
учун тайинланган муҳлат давомида ҳам уларнинг оиласи
тикланмаганлигини, уларнинг оиласини тиклашнинг имкониятлари
қолмаганлигини, чунки уларнинг оиласи амалда тамомила барбод
бўлганлигини билдириб, жавобгар ХХХ билан ўрталарида тузилган
қонуний никоҳидан уларга бошқа муҳлат бермасдан ажратиб беришни
сўради.
Ишда, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар, “Баҳор” маҳалла фуқаролар
йиғини томонидан тузилган далолатнома мавжуд бўлиб, унда фуқаро ХХХ
ҳозирги кунда Россия давлатига ишлаш мақсадида кетганлигини, унинг
аниқ яшаш манзили тўғрисида маълумот йўқлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 164-моддаси талабига
мувофиқ ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш бўйича даъвогарнинг тушунтириши ва музокара
сўзларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан
атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, даъвогар ХХХнинг
жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш хужжатларида кўринишича, ХХХ билан ХХХ ўртасидаги никоҳ
2010 йил 14 декабрь куни Нарпай туман ФҲДЁ бўлими томонидан
2106-сонли далолатномага асосан қайд қилинган, тарафларнинг
биргаликдаги турмушларидан ўрталарида икки нафар фарзандлари
бор, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил ноябрь
ойидан буён бирга яшамасдан келмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг
2023 йил 2 ноябрь кунидаги ажрими билан тарафларни яраштириш
учун 6 ой муҳлат берилган, бироқ тарафлар берилган муҳлат
даъвомида ярашмаган.
Ишда, Тошкент вилояти Чирчиқ туман ҳокимлиги оила ва хотинқизлар бўлими томонидан берилган хулоса-да, оила ва хотин-қизлар
бўлими томонидан тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлиги,
бироқ даъвогар оилани тиклашни исташмаганлиги сабабли уларнинг
оиласини никоҳини қонуний кўриб чиқишлик ҳақида хулоса берилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни ажратади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг 16-бандида никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли, уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозимлиги белгилаб қўйилган.
Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Ўзбекистон Республикаси
Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар
ўртасидаги оила уларнинг оилавий ўзаро жиддий келишмовчиликлари
сабабли тугаганлиги, даъвогар никоҳдан ажратишни талаб қилиб
қилаётганлигини, тарафлар 2022 йил ноябрь ойидан буён бирга
яшамасдан келаётганлигини, тарафлар ўртасидаги оилани сақлаб
қолиш имконияти қолмаганлиги ушбу ҳолатлар даъвогарнинг суд
мажлисидаги тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвогар ХХХнинг жавобгар
ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини
қаноатлантиришни, давлат божи масаласини муҳокама қилиб,
никоҳдан ажралганликни қайд этиш вақтида давлат фойдасига
ундирилиши лозим бўлган давлат божини тарафлардан тенг миқдорда
яъни даъвогар ХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим
баробари
миқдорида,
жавобгар ХХХдан
базавий
ҳисоблаш
миқдорининг бир ярим баробари миқдорида ундиришни лозим топди.
Суд,
даъвогар
ХХХнинг
олдиндан
660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати тўлаганлигини
инобатга олишни лозим топиб.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
220-249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
ХХХ ва ХХХ ўртасида 2010 йил 14 декабрь куни тузилган Нарпай
туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2106-сонли далолатнома ёзуви билан
қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд қилиш вақтида даъвогар ХХХдан
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари миқдорида,
жавобгар ХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарканд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ва
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи судья:
Ш.Гуломов