← Назад
Решение #1278571 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 234 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 293 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ФК | 736 | 3 | law | |
| Ушбу кодекс | 744 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 141 | 1 | law | |
| аролик процессуал кодекси | 138 | — | code_article |
Текст решения
10 376 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2021 йил апрель ойининг 16 кунида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
вилояти Зангиота туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья Зияева Нодира Эркиновнанинг раислигида,
судья ёрдамчиси Зупарходжаева Зулхуморнинг котибалигида даъвогар
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг манфаатида жавобгар Султонов Кобил
Хакимович ва Султанова Мастура Кобил қизига нисбатан кредит қарздорликни
ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган №2-1101-2106/688-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг манфаатида жавобгар Султонов
Кобил Хакимович ва Султанова Мастура Кобил қизига нисбатан кредит
қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига палата
аъзоси бўлган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Миробод филиали ва жавобгар
Султонов Кобил Хакимович ўртасида имзоланган кредит шартномаси бўйича
жавобгар шартнома шартларини қўпол равишда бузиб, шартномавий
мажбуриятларини бажармасдан келганлигини ҳисобга олиб, жавобгардан асосий
қарз ва фоиз қарздорлигини ундириш бўйича судга даъво аризаси киритишда
амалий ёрдам берилишини сўраганлигини, банк томонидан тақдим этилган
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқилганда қуйидагилар маълум бўлганлигини,
2019 йил 19 сентябрда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Миробод филиали ва
Султонов Кобил Хакимович ўртасида 833-сонли кредит шартномаси
тузилганлигини, мазкур шартномага асосан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Миробод
филиали қарздор Султонов Кобил Хакимовичга шахсий эхтиёжлари учун
22.230.000 сўм миқдорида истеъмол кредит маблағи ажратилганлигини, кредитдан
фойдаланиш муддати 36 ой, кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик
30
фоиз қилиб белгиланганлигини, мазкур кредит таъминоти сифатида Султанова
Мастура Кобил қизининг кафиллиги тақдим қилинганлигини ҳамда тарафлар
ўртасида бу ҳақда 2019 йил 19 сентябрда кафиллик шартномаси
имзоланганлигини, юқорида тузилган кредит шартномасига асосан банк ўз
мажбуриятлоарини лозим даражада бажариб, Султонов Кобил Хакимовичга жами
22.230.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилганлигини, Султонов Кобил
Хакимович 2019 йил 19 сентябрдаги 833-сонли кредит шартномасининг тўлов
жадвалига асосан ҳар ойнинг 10 санасига асосий қарз ва унга ҳисобланган
фоизларни тўлаш мажбуриятини олган бўлсада, Султонов Кобил Хакимович
мазкур мажбуриятларни лозим даражада бажармаган, яъни кредит бўйича асосий
қарз ва кредитга ҳисобланган фоизларни доимий равишда муддатидан кечиктириб
тўлаб келганлигини, банк маълумотига кўра, 12.01.2021 йил куни ҳолатига
жавобгарнинг банк олдидаги кредит бўйича асосий қарздорлиги 12.967.500 сўм,
муддати ўтган асосий қарздорлиги 7.410.000 сўм ва муддати ўтган фоиз
қарздорлиги 7.191.781 сўм, жами қарздорлиги 27.569.281 сўмни ташкил
этганлигини баён қилиб, суддан жавобгарлар Султонов Кобил Хакимович ва
Султанова
Мастура
Кобил
қизининг
ҳисобидан
солидар
тартибда
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Миробод филиали фойдасига асосий қарздорлик
12.967.500 сўм, муддати ўтган асосий қарздорлик 7.410.000 сўм ва муддати ўтган
фоиз қарздорлик 7.191.781 сўм, жами қарздорлик 27.569.281 сўмни, почта
харажати учун тўланган 17.150 сўмни ундириб беришни ва ишни Ўзбекистон
Савдо саноат палатаси вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси томонидан ишни ўзининг
иштирокисиз кўришни сўраб ариза ёзганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан ишни даъвогар иштирокисиз кўриш
ҳақида ажрим қилди.
Суд мажлисида манфаатдор шахс “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Миробод
филиалининг ишончли вакили Умиров Бахром Келдиёрович даъво аризани қўллабқувватлаб, даъво аризада кўрсатилган ҳолатлар каби судга баёнот бериб, суддан
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлислари вақти ва жойи ҳақида жавобгар Султонов Кобил Хакимович
тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлсада, лекин суд мажлисларида иштирок
этмади, бунинг сабабларини судга маълум қилмади. Шунга кўра, суд мазкур
фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан ишни
жавобгар иштирокисиз кўриш ҳақида ажрим қилди.
Жавобгар Султанова Мастура Кобил қизи ҳозирда Ўзбекистон Республикаси
ИИВ ЖИЭББ 1-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётганлиги сабабли суд мазкур
фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан ишни
жавобгар иштирокисиз кўриш ҳақида ажрим қилди.
Суд иш бўйича даъвогар ишончли вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
даъвогарнинг даъво аризасини ишдаги мавжуд далиллар ва ишда аниқланган
ҳолатлар ёрдамида текширган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим топди.
Суд
ҳужжатларидан
аниқланишича,
2019
йил
19
сентябрда
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Миробод филиали ва Султонов Кобил Хакимович
ўртасида 833-сонли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Миробод филиали
қарздор Султонов Кобил Хакимовичга шахсий эхтиёжлари учун 22.230.000 сўм
миқдорида истеъмол кредит маблағи ажратилган.
Кредитдан фойдаланиш муддати 36 ой, кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик
30ф оиз қилиб белгиланган. Мазкур кредит таъминоти сифатида Султанова
Мастура Кобил қизининг кафиллиги тақдим қилинган ҳамда тарафлар ўртасида бу
ҳақда 19.09.2019 йилда кафиллик шартномаси имзоланган.
Юқорида тузилган кредит шартномасига асосан банк ўз мажбуриятларини
лозим даражада бажариб, Султонов Кобил Хакимовичга жами 22.230.000 сўм
миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Султонов Кобил Хакимович 2019 йил 19 сентябрдаги 833-сонли кредит
шартномасининг тўлов жадвалга асосан ҳар ойнинг 10 санасига асосий қарз ва унга
ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини олган бўлсада, Султонов Кобил
Хакимович мазкур мажбуриятларни лозим даражада бажармаган, яъни кредит
бўйича асосий қарз ва кредитга ҳисобланган фоизларни доимий равишда
муддатидан кечиктириб тўлаб келган.
Банк маълумотига кўра, 12.01.2021 йил куни ҳолатига жавобгарнинг банк
олдидаги кредит бўйича асосий қарздорлиги 12.967.500 сўм, муддати ўтган асосий
қарздорлиги 7.410.000 сўм ва муддати ўтган фоиз қарздорлиги 7.191.781 сўм, жами
қарздорлиги 27.569.281 сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234-моддасига мувофиқ, мажбурият —
фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян
ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу Кодекс 293-моддасининг 1-қисмига асосан қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси ФК 736-моддасининг 3-қисмига кўра, агар қарз
шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин
тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ушбу кодекснинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Суд, юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, даъвони асосли деб
ҳисоблаб, жавобгар юқоридаги кредит шартнома шартларини бузган деб ҳисоблаб,
даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундай ҳолатда суд жавобгарлар Султонов Кобил Хакимович ва Султанова
Мастура Кобил қизилардан солидар тартибда даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк”
АТБ фойдасига кредит қарздорлик учун 27.569.281 сўм ва почта харажати учун
тўланган 17.150 сўм, жами 27.586.431 сўм ундириб беришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 141-моддасининг 1-қисмига кўра, ишни
кўриш билан боғлиқ бўлган ва даъвогар тўлашдан озод қилинган суд чиқимлари
ҳамда давлат божи жавобгардан арз қилинган талабларнинг қаноатлантирилган
қисмига мутаносиб равишда давлат даромадига ундирилади.
Шунингдек, суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг
қонунга асосан давлат божи тўловидан озод қилинганлигини, ушбу вазиятда
даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилаётганлигини инобатга олиб,
давлат божини ҳисоблаб, жавобгар Султонов Кобил Хакимович давлат фойдасига
1.102.771 сўм миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 138-моддаси
1-қисмига асосан ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса,
суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган
суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган хамма
харажатларни ундириб беради.
Суд даъвогарнинг суд харажатларини ундириш ҳақидаги талабини муҳокама
қилиб, даъвогар судга ариза тақдим қилиш чоғида 17.150 сўм почта харажати
тўланганлигини, даъво қаноатлартирилиши муносабати билан юқорида қайд
қилинган қонун талабидан келиб чиққан ҳолда даъвогарга мазкур сумма ундириб
берилиши лозимлигини инобатга олиб, даъвогарнинг ушбу талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд этилган қонун нормалари талаблари
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг манфаатида жавобгар Султонов
Кобил Хакимович ва Султанова Мастура Кобил қизига нисбатан кредит
қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгарлар Султонов Кобил Хакимович ва Султанова Мастура Кобил
қизилардан солидар тартибда даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига
кредит қарздорлик учун 27.569.281 сўм ва почта харажати учун тўланган 17.150
сўм, жами 27.586.431 сўм ундирилсин.
Жавобгар Султонов Кобил Хакимовичдан давлат фойдасига 1.102.771,24 сўм
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд
орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки)
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи, судья:
Н.Э.Зияева