Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1303-2301/4681 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди Судья Эгамбердиев Одил Йўлдошбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Алматов Фозил Рустамович Ответчик / Подсудимый Алматова Дилдора Янгибой қизи
Source ID 666909b6922a655d3668ed0a Claim ID 4903267 PDF Hash 2e0c444966ceafd8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 46 code_article
Текст решения 10 626 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи Одил Юлдошбоевич Эгамбердиев, судья ѐрдамчиси А.Пирмаматовнинг котиблигида, томонлардан адвокат Ш.Ибрагимов ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар Ххххххххххххххххххнинг жавобгар Ххххххххххххххххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1303-2301/4681-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар Хххххххххххххххххх судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Хххххххххххххххххх билан ўрталарида Зомин туман ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ѐзувига 2012 йил 30 октябрда 1041-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Хххххххххххххххххх даъво талабини қўллаб-қувватлаб, ўзининг тушунтиришида, жавобгар билан 2012 йил 30 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар 2012 йил 19 июлда туғилган Рустамов Суннатулло Фозил ўғли, 2013 йил 17 октябрда туғилган Рустамова Дилнура Фозил қизи ва 2017 йил14 августда туғилган Рустамов Азизбек Фозил ўғли исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушлари бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик жавобгар унга хиѐнат қилганлигини, 2023 йил кечаси соат 21-00 ларда уйга келганлигини ва қурилган айвонига қанча туникафон кетишини ўлчашлик учун айвон томонга борганида жавобгар Хххххххххххххххххх уни кўриб уйга югуриб кириб кетганлигини, айвон ичида эса қўшниси Ш.Қаршибоев ярим ялонғоч шимлари ечилган ҳолда турганлигини, бундан кўриниб турибдики қўшниси Шердор турмуш ўртоғи билан унга хиѐнат қилганлигини, қўшниси билан жанжал бўлганлигини, бу тўғрисида МФЙ раиси ва маҳалла профилактика инспекторига мурожаат қилганлигини, улар келиб ҳолатни ўрганиб, айбдор шахсларни ИИБ биносига олиб кетишганлигини, жавобгар турмуш ўртоғи Ххххххххххххххххххдан нима учун унга хиѐнат қилганлигини сўраганида, у 2021 йил куз ойида Н.Эгамбердиев жавобгарни Зомин тумани Оқтош қишлоғига олиб бориб, зўрлаганлигини, буни эшитган бошқа шахслар ҳам турмуш ўртоғи Ххххххххххххххххххни қўрқитиб, ўтган йиллар мобайнида Ш.Эшбоев ва Ш.Қаршибоев исмли шахслар ҳам турмуш ўртоғи Хххххххххххххххххх билан жинсий алоқа қилганлиги ҳақида тилхат ѐзиб берганлигини, шундан сўнг жавобгар унга кўз ўнгида хиѐнат қилганлиги учун унинг шаърий жавобини берганлигини, жавобгарнинг бир неча шахслар билан унга хиѐнат қилганлиги тўғрисида телефон сўзлашувлари ҳам борлигини, суд томонидан берилган ярашиш муддатида ярашмаганлигини, маҳалла ҳам яраштира олмаганлигини, жавобгар билан ўрталарида эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, ҳозирги кунда яъни 2023 йил 24 ноябрь куни шаърий никоҳ асосида З.Умрзакова билан оила қурганлигини, у ҳомиладор эканлигини, жавобгар Хххххххххххххххххх билан оилани тиклаш имкони йўқлигини, никоҳдан ажратишни баѐн қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Хххххххххххххххххх даъво талабини қисман тан олиб, ўзининг тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан билан 2012 йил 30 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзандлари борлигини, даъвогар билан турмушлари бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли, улар бири-бири билан келиша олмай жанжаллашиб қолганлигини, шу сабабли улар 2023 йил октябрь ойидан буѐн биргаликда яшамаѐтганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда улар ярашмаганлигини, ўрталарида болалар тарбияси, таъминоти, умумий мол-мулк бўйича низо йўқлигини, даъвогар билан ўрталарида эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, оилани тиклаш ва сақлаб қолиш имкони умуман йўқлигини баѐн қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини ва адвокатнинг музокара сўзини тинглаб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, тарафлар Хххххххххххххххххх ва Ххххххххххххххххххлар 2012 йил 30 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурган, бу ҳақда Зомин туман ФХДЁ бўлимида 1041-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан уч нафар 2012 йил 19 июлда туғилган Рустамов Суннатулло Фозил ўғли, 2013 йил 17 октябрда туғилган Рустамова Дилнура Фозил қизи ва 2017 йил 14 августда туғилган Рустамов Азизбек Фозил ўғли исмли фарзандлари бор. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2023 йил октябрь ойидан буѐн алоҳидаалоҳида яшаб келмоқдалар. Шу вақтдан умумий рўзғор юритмайдилар. Вояга етмаган фарзандларнинг биттаси даъвогарнинг ва яна икки нафари жавобгар Ххххххххххххххххххнинг тарбиясида. Тарафлар ўртасида болалар тарбияси, таъминоти, умумий мол-мулк бўйича низо мавжуд эмас. Суднинг 2023 йил 10 ноябрдаги ажрими билан тарафларга 6 ой ярашиш муҳлати берилган. Тарафлар берилган муҳлат давомида ярашиш чораларини кўрмаган. Зомин туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 7 майдаги 04-253-сонли хулосасига кўра, тарафларни яраштириш чораларига қарамасдан ярашмаганлиги, ҳар иккала тарфларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, тарафлар оиласини тиклаш учун ҳаракат қилмаганлигини, жавобгар Хххххххххххххххххх эрига хиѐнат қилганлигини, улар 2023 йил октябрь ойидан буѐн умумий рўзғор юритмаѐтганликларини, уларнинг ҳар иккаласи ҳам ажрашиш ниятида эканлигини, ҳозирги кунда даъвогар шаърий никоҳ асосида бошқа оила қурганлигини инобатга олиб, оилани тиклаш ва сақлаб қолиш имкони йўқлиги маълум қилинган. Зомин тумани, “Шароф Рашидов” МФЙнинг далолатномаларига кўра, тарафларни яраштириш чораларига қарамасдан ярашмаганлиги, Хххххххххххххххххх турмуш ўртоғи Ххххххххххххххххххга хиѐнат қилганлигини, бу тўғрисида унинг ўзи томонидан тилхат ѐзиб берилганлигини, Хххххххххххххххххх ҳозирги кунда бошқа аоила қурганлиги, эндиликда улар бир оила бўлиб яшай олмаслиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги қарорининг 16-бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Даъвогар оиласи барбод бўлганлиги, ярашиш муддатида ярашмаганлигини, ярашиш учун тарафлар ҳаракат қилмаганлигини, маҳалла ҳам яраштира олмаганлигини, жавобгар билан оилани тиклашнинг умуман имконияти йўқлигини, чунки жавобгар унга хиѐнат қилганлигини, буни тасдиқловчи ҳужжатлар борлигини, жавобгарнинг ўзи ҳам тан олганлигини, ҳозирги кунда бошқа оила қурганлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўрамоқда. Жавобгар ҳам даъвони тан олиб, ярашиш муддатида ярашмаганлигини, маҳалла ҳам яраштира олмаганлигини, никоҳдан ажратишга розилигни, оилани тиклашнинг имконияти йўқлигини, никоҳдан ажратишни сўрамоқда. Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги никоҳ ва оилавий муносабатларни тиклашнинг ва эр-хотин келгусида бирга яшашининг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, ўтган вақт мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш чораларини кўришмаганлиги, суд томонидан берилган муҳлатда ярашмаганлиги, тарафларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини, тарафларнинг оилани тиклашга қаршилигини, тарафларга оиласини тиклаш учун берилган ярашиш муҳлатида ҳам тарфлар томонидан оиласини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмаганлигини, жавобгар даъвогарга хиѐнат қилганлигини, даъвогар ҳозирги кунда бошқа оила қурганлигини, ушбу оиласидан турмуш ўртоғи хомиладор эканлигини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти йўқ деган хулосага келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасига мувофиқ, никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ѐхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаѐтганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар Хххххххххххххххххх суд мажлиси жараѐнида жавобгар Хххххххххххххххххх билан никоҳни расмийлаштиришда эрининг фамилиясига ўтганлиги, ҳозирги кунда даъвогар никоҳгача бўлган фамилияси Бекмуродовага қайтаришни сўраб ариза тақдим қилган. Шу сабабли суд ушбу талаб қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 5-қисм “б” бандига кўра, никоҳ суд қарорига асосан бекор қилинганда, агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ѐки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгар она бўлганлигини, унинг қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, тарафларни никоҳдан ажратишда даъвогар Ххххххххххххххххххдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқорида баѐн қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар Ххххххххххххххххххнинг жавобгар Ххххххххххххххххххга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Хххххххххххххххххх ва Ххххххххххххххххххлар ўртасида 2012 йил 30 октябрда Зомин туман ФХДЁ бўлимида 1041-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда даъвогар Ххххххххххххххххххдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Хххххххххххххххххх никоҳгача бўлган Бекмуродова фамилиясига қайтарилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ва ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар бир ой ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят беришга ҳамда прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ва тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи О.Эгамбердиев