Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1303-2301/4492 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди Судья Эгамбердиев Одил Йўлдошбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мирзахабибов Жамшитжон Мирзахакимович Ответчик / Подсудимый Мирзахабибова Гулнора Толибжон кизи
Source ID 66690647922a655d3668ed08 Claim ID 4860331 PDF Hash 6894fffbe682514f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 46 code_article
Текст решения 10 108 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик этувчи: Одил Юлдошбоевич Эгамбердиев, судья ѐрдамчиси А.Пирмаматовнинг котиблигида, томонлардан адвокат Н.Бегалиев, ҳамда тарафларнинг иштирокида, даъвогар Мирзахабибов Жамшитжон Мирзахакимовичнинг жавобгар Мирзахабибова Гулнора Толибжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъвоси бўйича юритилган 2-1303-2301/4492-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ж.Мирзахабибов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисида берган тушунтиришида, жавобгар билан 2017 йил 13 мартда қонуний никохдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида уч нафар 2018 йил 07 январда туғилган Мирзахакимов Диѐржон Жамшитжон ўғли, 2020 йил 31 сентябрда туғилган Мирзахакимов Аброржон Жамшитжон ўғли, 2022 йил 04 январда туғилган Мирзахакимова Эъзоза Жамшитжон қизи исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушлари бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик жавобгарнинг феъл-атвори ўзгариб қолганлигини, арзимаган нарсаларга жанжал қилиб, ота-онасининг уйига кетиб қолаверишини, уни ва оилааъзоларини умуман ҳурмат қилмаслигини, ногирон ҳолатида унинг устидан ѐзиб маъмурий жавобгарликка тортилганлигини, жавобгарга ишонмаслигини, фарзандларининг тақдирини ўйлаб чидаб яшаб келганлигини, лекин жавобгар яхши томонга ўзгармаганлигини, оилавий жанжаллар сабабли жавобгар билан 2022 йил апрел ойидан буѐн бирга яшамаслигини, жавобгарнинг аризасига асосан унга нисбатан суднинг маъмурий жавобграликка тортиш ҳақидаги қарорлари билан икки маротаба маъмурий қамоқ ва жарима жазоси тайинланагнлигини, судга никоҳдан ажратиш ҳақида дастлаб берган даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муддатда ярашмаганлигини, жавобгар билан никоҳдан ажрашишга қарор қилганлигини, оилани тиклаш имкони йўқлигини баѐн қилиб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Г.Мирзахабибова даъвогарнинг даъвосини тан олмасдан, ўз тушунтиришида, даъвогар билан 2017 йил 13 мартда қонуний никохдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, даъвогар билан турмушлари бошида яхши яшаганлигини, даъвогар арзимаган нарсаларга жанжал қилиб, уни хақорат қилиб урадиган одат чиқарганлигини, фарзандларининг моддий таъминотига умуман ѐрдам бермаслигини, фарзандларининг тақдирини ўйлаб чидаб яшаб келганлигини, лекин даъвогар яхши томонга ўзгармаганлигини, даъвогарнинг ишончини йўқотадиган ѐмон иш қилмаганлигини, оилавий жанжаллар сабаб даъвогар билан 2022 йил апрель ойидан буѐн бирга яшамаслигини, берилган муддатлар давомида ярашмаганлигини, никоҳдан ажрашишга норози эканлигини баѐн қилиб, даъво талабини рад қилишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини адвокатнинг музокара сўзини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни таҳлил қилиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланган ҳолатларга кўра, Ж.Мирзахабибов ва Г.Мирзахабибовалар 2017 йил 13 мартда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурган, бу ҳақда Зомин туман ФХДЁ бўлимида 204-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқ. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йил апрель ойидан буѐн алоҳида-алоҳида яшаб келмоқдалар. Шу вақтдан умумий рўзғор юритмайдилар. Тарафлар ўртасида умумий мол-мулк бўйича низо мавжуд эмас. Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2023 йил 22 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Мирзахабибов Жамшитжон Мирзахакимовичнинг жавобгар Мирзахабибова Гулнора Толибжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган. Суднинг 2023 йил 10 ноябрдаги ажрими билан тарафларга 6 ой ярашиш муҳлати берилган. Тарафлар берилган муҳлат давомида ярашиш чораларини кўрмаган. Зомин туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йил 29 апрелда берилган хулосага кўра, тарафларни яраштириш ишлари олиб борилганлиги, тарафлар ўртасида 3 нафар фарзандлари борлиги, даъвогар Ж.Мирзахабибов 2-гуруҳ ногирони эканлиги, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил июнь ойидан биргаликда яшамаѐтганлиги, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан барча зарур чоратадбирлар олиб борилаѐтганлигини, мазкур оилани тиклаш имконияти мавжуд деган хулосага келинганлиги кўрсатилган. Зомин туман “Қўрғон” МФЙ ҳузуридаги оиалвий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан тузилган хулосага кўра тарафларнинг оиалсини тиклаш имкони бўлмаганлиги, улар ўртасидаги жанжал давоий бўлиб келганлиги, улар биргаликда яшамаѐтганлиги маълум қилинган. Зомин туман “Бахт” МФЙ томонидан тузилган далолатномага кўра тарафларни никоҳдан ажратишга асослар йўқлиги, Г.Мирзахабибова ҳозирги кунда Бахт МФЙда яшаб келаѐтганлиги маълум қилинган. Суд томонидан тарафларга ўзаро ярашиш учун жами бўлиб олти ой муҳлат берилган. Бироқ, тарафлар берилган муҳлатда ярашмаган ва ярашиш чораларини кўрмаган. Гарчанд, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва маҳалла фаоллари томонидан тарафларни яраштириш чоралари кўрилган бўлса-да, бироқ ушбу ҳаракатлар ижобий натижа бермаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, суд эр ва хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг 16-бандига мувофиқ, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришлари ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши мумкин. Суд, қайд этилган қонун талаблари ва иш ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар 2022 йил апрель ойидан буѐн бирга яшамаслигини, умумий рўзғор юритмаслигини, улар ўртасида эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, тарафлар оиласини сақлаб қолиш учун Оила ва хотин-қизлар бўлими ва маҳалла фаоллари томонидан кўп маротаба барча ҳаракатлар олиб борилганлигини, бироқ ушбу ҳаракатлар натижасида оилани тиклаб бўлмаганлигини, даъвогарнинг судга дастлаб никоҳдан ажратиш ҳақида берган аризаси рад қилинганлигини, тарафларга ўзаро ярашиш учун жами бўлиб олти ой муҳлат берилганлигини, бироқ берилган муҳлатда тарафлар ўзаро ярашмаганлигини ва ярашиш чораларини кўрмаганлигини, гарчанд, жавобгар никоҳдан ажратиш тўғрисида норозилигини билдирган бўлса-да, бироқ у томонидан оилани сақлаб қолиш учун бирор-бир чоралар кўрилганмаганлигини, бу билан жавобгарнинг оиласини сақлаб қолиш истаги йўқлигидан далолат беришини, шунингдек, Зомин тумани оила ва хотинқизлар бўлими томонидан тарафларни оиласини сақлаб қолиш имкони бор деган хулосага келинган бўлсада, бироқ суд томонидан берилган муҳлатда тарафларни яраштириш учун кўрилган чоралар натижасида тарафлар ярашмаганлигини, ярашиш учун ҳаракат қилинмаганлигини, Зомин туман Оила ва ҳотин-қизлар бўлими ва Қўрғон ва Бахт МФЙ маҳалла фаоллари, оқсоқоллари ҳамда “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссияси аъзолари томонидан бу оилани сақлаб қолиш учун бир неча маротаба тушунтириш ишлари олиб борилганлигини, бироқ натижа бўлмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасига мувофиқ, никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ѐхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаѐтганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар Г.Мирзахабибова суд мажлиси жараѐнида даъвогар Ж.Мирзахабибов билан никоҳни расмийлаштиришда эрининг фамилиясига ўтганлиги, ҳозирги кунда даъвогар никоҳгача бўлган фамилияси Абдуғаниевага қайтаришни сўраб ариза тақдим қилган. Шу сабабли суд ушбу талаб қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 5-қисм “б” бандига кўра, никоҳ суд қарорига асосан бекор қилинганда, агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ѐки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, оиланинг барбод бўлишида тарафларнинг айбини, жавобгар она эканлигини, унинг қармоғида уч нафар фарзандлари борлигини инобатга олиб, уларни никоҳдан ажратишда даъвогар Ж.Мирзахабибовдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Мирзахабибов Жамшитжон Мирзахакимовичнинг жавобгар Мирзахабибова Гулнора Толибжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Мирзахабибов Жамшитжон Мирзахакимович ва жавобгар Мирзахабибова Гулнора Толибжон қизи ўртасида 2017 йил 13 мартда Зомин туман ФҲДЁ бўлими томонидан 204-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш органлари томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳнома берилаѐтган вақтда даъвогар Ж.Мирзахабибовдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Мирзахабибова Гулнора Толибжон қизи никоҳгача бўлган Абдуғаниева фамилиясига қайтарилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ва ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар бир ой ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят беришга ҳамда прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ва тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи О.Эгамбердиев