Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2304/25527 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (иш юритишни тугатиш); Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Одашев Абдуллажон Одилжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўмаралиев Одилжон Абдуманноб ўғли Ответчик / Подсудимый Ўмаралиева Мавлудахон Улуғбек қизи
Source ID 6667ce64922a655d3668ecd6 Claim ID 4793283 PDF Hash e97fc1d857f2ab7e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 124-моддаси збекистон Республикаси ФПК 124 law
Текст решения 1 777 символов
А Ж Р И М (фуқаролик ишини иш юритишдан тугатиш ҳақида) 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья А.О.Одашев раислигида, М.Сайдуллаеванинг котиблигида, даъвогар Ўмаралиев Одилжон Абдуманноб ўғлини жавобгари Умаралиева Мавлудахон Улуғбек қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2304/25527-сонли фуқаролик иши иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб қуйидагиларни суд АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ўмаралиев Одилжон Абдуманноб ўғли жавобгари Умаралиева Мавлудахон Улуғбек қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Ўмаралиев Одилжон Абдуманноб ўғли ариза тақдим қилиб, турмуш ўртоғи билан ярашиб олганлиги, даъво аризасидан воз кечишини ва ишни иш юритишдан тугатишни сўраб, тушунтириш берди. Суд ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, фуқаролик ишини иш юритишдан тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 124-моддаси 3-бандида даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечган ва суд бу воз кечишни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади-деб белгиланган. Суд юқоридаги қонун талабига мувофиқ, мазкур даъво аризани иш юритишдан тугатишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПК 124, 271272-моддаларини қўллаб, суд,АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар Ўмаралиев Одилжон Абдуманноб ўғлини жавобгари Умаралиева Мавлудахон Улуғбек қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги фуқаролик иши иш юритишдан тугатилсин. Ажримдан норози тарафлар 20 кун муддат ичида шу суд оркали, Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига хусусий шикоят, прокурор эса хусусий протест келтиришга хаклидирлар. Раислик қилувчи: А.О.Одашев