Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1201-2301/11247 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғозига илова; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди Судья Намазов Камол Таштемирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Очилов Яхшилиқ Равшан ўғли Ответчик / Подсудимый Очилова Нафиса Хусан қизи
Source ID 6667dc0a922a655d3668ece0 Claim ID 4911423 PDF Hash ab987027df600981... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 020 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи, суд раиси К.Т.Н, О.Мнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар О Я Р ўғлининг жавобгар О Н Х қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган №2-1201-2301/0000сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар О Я Р ўғли судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризасида ва суд мажлисидаги тушунтиришида жавобгар О Н Х қизи билан 2019 йил 10 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар яъни 2020 йил 01 октябрь куни туғилган Р М Я қизи ва 2022 йил 03 феврал куни туғилган Р С Я қизи исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушларининг бошида бироз муддат яхши яшашганлигини, кейинчалик жавобгар билан характерлари бирбирларига тўғри келмай қолганлигини, жавобгар билан ўрталарида ўзаро кўп жанжаллар бўлганлигини, жавобгар билан келишмовчиликлар сабабли 2023 йилдан буён алоҳида яшаётганлигини, оиласини тиклашга бир неча бор ҳаракат қилганлигини, лекин натижа бўлмаганлигини, суд томонидан уларнинг оиласини сақлаб қолиш учун берилган муҳлат давомида ҳам ярашмаганлигини, ярашиб яшашлиги учун ҳаракат ҳам қилмаганлигини, жавобгар билан яшаш нияти йўқлигини, маълум қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар О Н Х қизи даъво ариза билан танишиб чиққанлигини, даъвони тан олмаслигини, даъвогар билан 2019 йил 10 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, даъвогар билан 2023 йил январь ойидан буён бирга яшамаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам ярашмаганлигини, лекин болалари учун ажрашмаслигини маълум қилиб, даъво аризани рад этишни сўради. Суд тарафларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш материалларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, Я.О ва Н.О 2019 йил 10 октябр кунида турмуш қуриб, никоҳларини Гулистон шаҳар Никоҳ уйида №2348-сон билан никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида икки нафар яъни, 2020 йил 01 октябрь куни туғилган Р М Я қизи ва 2022 йил 03 феврал куни туғилган Р С Я қизи исмли фарзандлари бор. Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2023 йил январь ойидан буён алоҳида яшаб келмоқда. ФИБ Гулистон туманлараро судининг 19.04.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Я.Онинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган. Даъвогар Я.О иккинчи бор 2023 йил октябрь ойида судга никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси берилган. Мазкур даъво аризаси бўйича суд ажрими билан тарафларнинг оиласини сақлаб қолиш мақсадида олти ой муҳлат берилган, ушбу ярашиш учун берилган муҳлат давомида тарафлар ярашмаган. Бу ҳолатлар Мирзаобод туман Оила ва хотин қизлар бўлими томонидан 10.05.2024 йилда берилган хулосасида тарафлар билан суҳбатлашганлигини, даъвогар Я.О турмуш ўртоғи билан яшамаслигини, жавобгар Н.О эса эри билан яшашлигини маълум қилиб, тарафларга оила муқаддас эканлигини тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандига мувофиқ, эр-хотиннинг бундан буён бирга хаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришга ҳақли. Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафларнинг бирга яшамасликларини, тарафлар ўртасидаги оила уларнинг оилавий ўзаро жиддий келишмовчиликлари сабабли тамомила барбод бўлганлигини, тарафлар ўртасидаги оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаганлигини, амалдаги қонунларда суд эр-хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги ҳамда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилганлигини эътиборга олиб, даъвогар О Я Р ўғлининг жавобгар О Н Х қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Суд никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига ундирилиши шарт бўлган давлат божи масаласини муҳокама қилиб, жавобгарнинг қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, ундирилиши лозим бўлган давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топади. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик- процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар О Я Р ўғлининг жавобгар О Н Х қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. О Я Р ўғли ва О Н Х қизи Гулистон шаҳар, Никоҳ уйи томонидан 2019 йил 10 октябрь кунидаги 2348-сон далолатнома ёзуви билан расмийлаштирилган никоҳдан ажратилсин. Тарафлар ўртасидаги 2020 йил 01 октябрь куни туғилган Р М Я қизи ва 2022 йил 03 феврал куни туғилган Р С Я қизи исмли фарзандлари О Н Х қизининг қарамоғида қолдирилсин. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳнома берилаётганда даъвогардан БҲМнинг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи К.Т.Н