Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1303-2301/4664 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди Судья Пулатов Алишер Илхомович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Болтаева Севара Асроровна Ответчик / Подсудимый Бекназаров Абдурашид Рустамович
Source ID 666894cc922a655d3668ed05 Claim ID 4903175 PDF Hash babb8b84e3b494db... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 7 807 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи Алишер Илхомович Пулатов, судья ёрдамчиси А.Баратовнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Болтаева Севара Асроровнанинг жавобгар Бекназаров Абдурашид Рустамовичга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1303-2302/4664-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар С.Болтаева судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар А.Бекназаров билан ўрталарида Зомин туман ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ёзувига 2007 йил 13 августда 479-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар С.Болтаева даъво талабини қўллабқувватлаб, ўзининг тушунтиришида, жавобгар билан 2007 йилдан бери бирга яшаганлигини, 2007 йил 13 августда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2017 йил 30 августда туғилган Рустамов Озодбек Абдурашид ўғли ва 2011 йил 14 апрелда туғилган Рустамов Диёрбек Абдурашид ўғли исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушлари бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик жавобгар арзимаган нарсадан оилада тез-тез жанжал чиқарадиган бўлганлигини, жавобгар билан феъл-атворлари бир-бирларига тўғри келмаслигини, 2022 йил январь ойида бошидан операция бўлганлигини, Тошкент шаҳридаги шифохонада даволаниб чиққанлигини, жавобгар ундан хабар олмаганлигини, шундан сўнг 2022 йил 7 феврал куни ота-онасининг уйига кетиб қолганлигини, шу вақтдан буён жавобгар билан бирга яшамаётганлигини, суднинг дастлабки қарори билан даъво рад қилинганлигини, жавобгар билан ярашиш учун берилган муддатда ярашмаганлигини баён қилиб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар А.Бекназаров даъво талабини тан олиб, ўзининг тушунтиришида, даъвогар билан 2007 йил 13 августда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзанди борлигини, даъвогар билан турмушлари бошида яхши яшаганлигини, даъвогарни феъл-атвори ўзгариб қолганлигини, сабабсиз равишда ота-онасининг уйига кетиб қоладиган одат чиқарганлигини, оилада катта жанжал бўлмаганлигини, оилада арзимаган нарсадан жанжал чиқаришлигини, оилавий келишмовчилик сабабли даъвогар билан 2022 йил феврал ойидани бери бирга яшамаётганлигини, бир неча марта олиб келиш учун борганлигини, лекин даъвогар уйга бормаслигини айтганлигини, оилани тиклаш имкони йўқлигини суднинг дастлабки қарори билан даъво рад қилинганлигини, даъвогар билан ярашиш учун берилган муддатда ярашмаганлигини баён қилиб, даъвогар билан никоҳдан ажратишни, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, С.Болтаева ва А.Бекназаровлар 2007 йил 13 августда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурган, бу ҳақда Зомин туман ФҲДЁ бўлими томонидан 479-сонли далолатнома ёзувида қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2017 йил 30 августда туғилган Рустамов Озодбек Абдурашид ўғли ва 2011 йил 14 апрелда туғилган Рустамов Диёрбек Абдурашид ўғли исмли фарзандлари бор. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йил февраль ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келмоқдалар. Шу вақтдан умумий рўзғор юритмайдилар. Суднинг 2022 йил 23 сентябдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар С.Болтаеванинг жавобгар А.Бекназаровга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган. Суднинг 2023 йил 10 ноябрдаги ажрими билан тарафларга 6 ой ярашиш муҳлати берилган. Тарафлар берилган муҳлат давомида ярашиш чораларини кўрмаган. Зомин тумани Оила ва хоти-қизлар бўлимининг 2024 йил 10 майдаги 04-216-сонли Хулосасига кўра, тарафлар оилавий келишмовчиликлар сабаб 2021 йил январь ойидан буён бирга яшамаслиги, жавобгар бошқа оила қурганлигини, ярашиш учун берилган муҳлатда ярашмаганлигини, тарафлар ўзаро муросага келмаслиги аниқланганлиги сабабли, оилани тиклашнинг имкони йўқ деган хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 16-бандид тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Даъвогар оиласи барбод бўлганлиги, муқаддам суд қарори билан даъво рад қилинганлигини, кейинги даъво аризасида суд томонидан берилган ярашиш муддатида ярашмаганлигини, маҳалла ҳам яраштира олмаганлигини, оилани тиклашнинг имконияти йўқлигини, бошқа оила қурганлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўрамоқда. Жавобгар ҳам никоҳдан ажратишга эътирози йўқлигини, бошқа оила қурганлигини таъкидлаб, никоҳдан ажратишни сўрамоқда. Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги никоҳ ва оилавий муносабатларни тиклашнинг ва эр-хотин келгусида бирга яшашининг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, тарафларнинг эр- хотинлик муносабатлари тугаганлиги, ўтган вақт мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш чораларини кўришмаганлиги, суд томонидан берилган муҳлатда ярашмаганлиги, тарафларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини, тарафларнинг оилани тиклашга қаршилигини, тарафлар узоқ муддатдан бери бирга яшамаётганлигини, туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳалла яраштириш комиссиясининг хулосаларини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти йўқ деган хулосага келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 5-қисм “б” бандига кўра, никоҳ суд қарорига асосан бекор қилинганда, агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, оиланинг барбод бўлишида тарафларнинг айбини, тарафларнинг никоҳдан ажратишни талаб қилаётганлигини инобатга олиб, уларни никоҳдан ажратишда жавобгар А.Бекназаровдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридан давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқорида баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар Болтаева Севара Асроровнанинг жавобгар Бекназаров Абдурашид Рустамовичга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Болтаева Севара Асроровна ва Бекназаров Абдурашид Рустамовичлар ўртасидаги Зомин туман ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ёзувига 2007 йил 13 августда 479-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда Бекназаров Абдурашид Рустамовичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридан давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти, прокурор қонунда назарда тутилган тартибда протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи: А.И.Пулатов