← Назад
Решение #1278593 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (иш юритишни тугатиш); Почта хабарномаси; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 124 | — | code_article |
Текст решения
3 131 символов
АЖРИМ
(даъводан воз кечишни қабул қилиш ва иш юритишни тугатиш
ҳақида)
2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон
туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Г.Р.Сатторова раислигида,
А.Аҳмадовнинг котиблигида,
Даъвогар Восиев Бахридин Давроновичнинг жавобгар Жўраева Мухайё
Ахмадовнага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги 2-2003-2302/6735сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Восиев Бахридин Давронович судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, даъво аризасида, у жавобгар Жўраева Мухайё Ахмадовна
билан 1992 йил 10 июль кунида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар
билан турмушининг бошланишида бир оз муддат яхши яшаганлигини,
кейинчалик жавобгарнинг характери салбий томонга ўзгариб қолганлигини,
жавобгар арзимас нарсаларни баҳона қилиб жанжал қилишини, ўзаро
келишмовчиликлар сабабли 2022 йил август ойидан бошлаб жавобгар билан
бирга яшамасликларини, шу вақтдан бери эр-хотинлик муносабатлари ҳам
тугаганлигини, эндиликда, оилани тиклаб бўлмаслигини таъкидлаб, жавобгар
билан ўрталарида қайд қилинган қонуний никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд муҳокамасига қадар даъвогар Восиев Бахридин Давронович судга
ариза билан мурожаат қилиб, аризасида, у жавобгар билан ярашиб бир оила
сифатида яшаб келаётганлигини, шу сабабли қўзғатган даъво талабидан воз
кечишини билдириб, фуқаролик ишини иш юритишдан тугатишни сўраган.
Тарафлар суд мажлиси куни, вақти ва жойи тўғрисида
огоҳлантирилишига қарамасдан суд мажлисига келмаганлиги сабабли суд
ишни тарафларнинг иштирокисиз Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 220-моддасига асосан кўришни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра мазкур
фуқаролик иши бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодекси 44моддасининг иккинчи қисмига асосан, даъвогар билдирилган талабларнинг
асосини ёки предметини ўзгартиришга, қўшимча талаблар тақдим этишга,
даъво талабларининг миқдорини оширишга ёхуд камайтиришга, улардан
тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Мазкур кодекс 124-моддасининг 3-бандига асосан, суд даъвогар арз
қилинган талабларидан воз кечган ва суд бу воз кечишни қабул қилган бўлса,
иш юритишни тугатади.
Иш ҳолатлари ва қонун талабларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг
даъводан воз кечиш қонунга хилоф эмаслигини, ушбу воз кечиш бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмаслигини инобатга олиб, суд даъво аризадан воз кечишини қабул
қилишни ва мазкур фуқаролик иши бўйича иш юритишни тугатишни лозим
деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал
Кодексининг 124, 220, 271-272-моддаларини қўллаб
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар Восиев Бахридин Давроновичнинг жавобгар Жўраева Мухайё
Ахмадовнага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги 2-2003-2302/6735сонли фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажримдан норози томонлар йигирма кун муддат ичида шу суд орқали
Бухоро вилоят судига апелляция тартибида хусусий шикоят, прокурор эса
хусусий протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Г.Р.Сатторова