← Назад
Решение #1278594 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 16 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
7 198 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди 2024 йил
май ойининг 10 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Н.Джалиловнинг
раислигида, Ф.Жабборованинг котиблигида даъвогар Мустафоев Ўктам
Муртозоевичнинг жавобгар Мустафоева Наргиза Низамовнага нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги 2-1001-2316/30953-сонли фукаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
Даъвогар Мустафоев Ўктам Муртозоевич жавобгар Мустафоева Наргиза
Низамовнага нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар билан 2000
йил 25 ноябрда қонуний никоҳдан ўтганлиги, биргаликдаги турмушидан уч нафар
вояга етган фарзандлари борлигини, жавобгар билан келишмовчиликлар сабабли
2009 йилдан бери бегонадек яшаётганлигини ва эр-хотинлик муносабатлари
тугаганлигини, оилавий ҳаёти ёмонлашганлигини, оилани тиклашни иложи
бўлмаганлиги келажакда жавобгар билан ўртадаги риштани тиклашни ва бирга
яшашни иложи йўқлиги сабабли ярашиш учун муҳлат бермасдан тузилган
никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Мустафоев Ўктам Муртозоевич даъво талабини
қўвватлаб, ўз тушунтиришида, тарафларнинг дунёқараши ва характерлар бирбирига тўғри келмаслиги сабабли оилавий муносабатлар салбий томонга қаътий
ўзгарганлигини ва суд томонидан берилган муҳлат ичида оилани сақлаб қолиш
имконияти бўлмаганлигини, шунингдек бошқа турмуш ва фарзанди ҳам борлигини
баён этиб никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Мустафоева Наргиза Низамовна, даъвони тан
олмасдан, оила муносабаталари ҳақиқатдан ҳам анча йил олдин тугатилганлигини,
бироқ даъвогар фарзандларни уй-жой билан таъминлашини кераклигини маълум
қилиб даъво талабларни рад этишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш учун аҳамиятга эга бўлган
ҳолатлар ва далилларга баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари ҳамда
фуқаролик ишини ўрганиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар Тошкент шаҳар Учтепа тумани ФҲДЁ бўлимдан
2000 йил 25 ноябрда 592 сонли билан далолатнома ёзуви қайд этилган никоҳдан
ўтиб турмуш қурганлар. Турмушдан уч нафар вояга етган 16.11.2000 йилда
туғилган Муртазаева Зарнигор Ўктам қизи, 03.12.2001 йилда туғилган Муртазаева
Фотима Ўктам қизи ва Муртазаева Зухра Ўктам қизи исмли фарзандлари мавжуд.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2009 йилдан алоҳида яшаб
келмоқдалар. Умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ҳам
тугатилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент шаҳар Юнусобод туман 1 сонли
ФҲДЁ бўлимнинг 1658 сон 19.09.2023 йилдаги маълумотига кўра, О.Мустафоевга
фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига мурожаат қилишга тавсия этилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Қўшчинор” мфйнинг
далолатномага асосан даъвогар Ў.Мустафоев 2014 йилдан Джумабекова Гўзал
Ғайратовна ва фарзанди билан Муртозаева Гулруҳ Ўктамовналар билан бирга
истиқомат қилганлигини кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ, суд
ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача
муҳлат тайинлашга ҳақли.
Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро
судининг ажримига кўра, эр-ҳотинини яраштириш учун муҳлат берилган.
Ўтган вақт мобайнида ҳам, суд томонидан берилган муддатда тарафлар
ярашмаганлар. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясида кўриб
чиқилиб, бироқ оилани сақлаб қолишда ижобий натижа бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан,
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддаси 1-қисмига кўра,
ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва
манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган
асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин
эмас.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 2-қисмига кўра,
никоҳ
Ўзбекистон
халқининг
анъанавий
оилавий
қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Иш ҳолатларидан кўринишича, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли
бирга аҳил оила бўлиб яшамасдан келмоқда ва эр-ҳотин муносабатлар анча муддат
олдин тугатилганлигини аниқланганлиги ва бу ҳолат суд жараёнида ўз тасдиғини
топган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011.20.07 даги “Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 14, 16-бандларига кўра, никоҳдан ажратишга
доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд
ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши,
жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан
ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги
келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва
оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасидаги оила
бутунлай барбод бўлган, тарафлар ўртасидаги меҳр оқибат, бир-бирларига бўлган
ҳурмат ва ишонч каби ҳис-туйғулар йўқолганлигини, ушбу ҳолат суд мажлисида
ҳам яққол кўзга ташланганлигини, бундан ташқари тарафларга суд томонидан бир
неча маротаба оилани сақлаш қолиш мақсадида имконият берганлигини инобатга
олиб, даъвогар жавобгар билан биргаликда яшашга қаътий қаршилигини билдириб,
оилани бундан кейин биргаликда эр-хотин бўлиб яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди. Шунга кўра, суд тарафларни никоҳдан
ажратишни лозим топади.
Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекситон
Республикаси 138,141 моддасига ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогардан никоҳдан ажратишни
расмийлаштиришда давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари
миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138, 249-253моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар Мустафоев Ўктам Муртозоевичнинг жавобгар Мустафоева Наргиза
Низамовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Тарафлар 2000 йил 25 ноябрдаги Тошкент шаҳар Учтепа тумани ФҲДЁда 592
сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан бир ой ичида шу
суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида шу суд орқали
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация
тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириш мумкин.
Раислик қилувчи:
Нусха аслига туғри:
Судья:
имзо
А.Джалилов