Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2301/10422 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди Судья Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мамадалиев Дониёрбек Аслиддинович Ответчик / Подсудимый Мамадалиева Обидахон Абдиманноповна
Source ID 666b2437922a655d3668ed4b Claim ID 4865856 PDF Hash 3510901c909a5596... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 255 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 10 май куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи – фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров, судья ёрдамчиси И.Р.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Мамадалиев Дониёрбек Аслиддиновични жавобгар Мамадалиева Обидахон Абдиманнобовнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1702-2301/10422-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар Даъвогар Мамадалиев Дониёрбек Аслиддинович судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Мамадалиева Обидахон Абдиманнобовна билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисда сўралган даъвогар Мамадалиев Дониёрбек Аслиддинович даъвони қуватлаб жавобгар билан 19.06.2009 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 22.08.2009 йилда туғилган Аслиддинов Дилшодбек Дониёрбек ўғли ва 01.06.2011 йилда туғилган Аслиддинов Диёрбек Дониёрбек ўғли исмли икки нафар фарзандли бўлишганлигини, орга совуқчилик тушганлигини оқибатида 2021 йил сентябрь ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, ўзи 2024 йил февраль ойида Мунирахон исмли шахс билан шаръий никох асосида оила қуриб яшаб келаётганлигини, жавобгар билан оилани тиклашни имкони қолмаганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган жавобгар Мамадалиева Обидахон Абдиманнобовна даъвони тан олиб, даъвогар билан 19.06.2009 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 22.08.2009 йилда туғилган Аслиддинов Дилшодбек Дониёрбек ўғли ва 01.06.2011 йилда туғилган Аслиддинов Диёрбек Дониёрбек ўғли исмли икки нафар фарзандли бўлишганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2021 йил сентябрь ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, ўзи 2022 йил апрель ойида Обидинов Мавлонбек исмли шахс билан шаръий никох асосида оила қуриб бир нафар фарзандли бўлиб яшаб келаётганлигини никохдан ажрашишга рози эканлигини билдириб тушинтириш берган. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Судда аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар тарафлар 19.06.2009 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Дилшодбек Дониёрбек ўғли ва 01.06.2011 йилда туғилган Аслиддинов Диёрбек Дониёрбек ўғли исмли икки нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2021 йил сентябрь ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишмоқда. Тарафларнинг иккиси хам бошқа-бошқа оила қуриб яшаб келишмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 23.10.2023 йилдаги ажрими билан даъвогар Мамадалиев Дониёрбек Аслиддинович ва жавобгар Мамадалиева Обидахон Абдиманнобовнага ярашиб олишлари учун муҳлат тайинланган. Асака туман ҳокимлиги ва Асака тумани “Кужган” МФЙнинг хулосаларига кўра берилган муҳлат ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим»-деб кўрсатилган. Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, келтирилган даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи ставкаларининг 5-“б” кичик бандига асосан даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравар давлат божини ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Мамадалиев Дониёрбек Аслиддиновичнинг жавобгар Мамадалиева Обидахон Абдиманнобовнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Мамадалиев Дониёрбек Аслиддинович ва жавобгар Мамадалиева Обидахон Абдиманнобовна ўртасида 19.06.2009 йилдаги №964-сонли далолатнома ёзуви билан Асака туман ФҲДЁ бўлимида қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Даъвогар Мамадалиев Дониёрбек Аслиддиновичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Никохдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар Мамадалиева Обидахон Абдиманнобовна га ўзининг никохгача бўлган қизлик фамилияси Жумановага қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кунидан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Э.К.Сабиров