← Назад
Решение #1278596 Гражданские
Суд хабарномаси; Ижро варақаси; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (тақиқ қўйиш (хатлаш) ҳақида); Ажрим (даъвони таъминлаш); Ажрим (иш юритишни тўхтатиш); Почта хабарномаси; Экспертиза тайинлаш ҳақида
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| арсозлик кодекси | 32 | — | code_article | |
| Кодекс | 60 | — | code_article |
Текст решения
9 051 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг “10” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари
бўйича Зангиота туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Д.С.Мавлонованинг раислигида, судья ёрдамчилари Б.Кудратуллаев,
Ш.Халимовларнинг котиблигида,
тарафларнинг, адвокат АААнинг
иштирокида, даъвогар ААААнинг жавобгарлар ХХХХга нисбатан ноқонуний
қурилмани бузиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-11012305/6406-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судга даъвогар АААА жавобгарлар ХХХХга нисбатан ноқонуний
қурилмани бузиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар ААААнинг ишончли вакили ААА даъво
аризасини қувватлаб, ўз кўрсатмаларида Тошкент туманлараро маъмурий
судининг 01.12.2022 йилдаги қарорига асосан Тошкент вилояти, Тошкент
тумани, ХХХХХХХХХ манзилидаги турар-жой Лойиҳа смета-ҳужатларини
келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши Ишчи органининг
14.05.2022 йилдаги 44031-сонли хулосаси ҳақиқий эмас деб топилганлигини,
бироқ қурилиш объекти эгаси томонидан объектга ҳеч қандай ўзгартириш
киритилмаганлигини ва суднинг қарорида кўрсатилган хулосалар инобатга
олинмаганлигини, жавобгарга кам қаватли кўп хонадонли турар-жой
мажмуасини қуришга рухсат берилганлигини, бироқ лойиҳа ҳужжати тўрт
қаватли турар-жой учун келишилиб, амалда ҳам тўрт қаватли уй-жой
қурилганлигини, ушбу иморат қурилиши шаҳарсозлик нормалари ва
қоидалари талабларига зид эканлигини, дераза ойналари даъвогарнинг
ҳовлисига қаратган ҳолда қурилганлигини, ушбу иморат қурилиши
натижасида даъвогарнинг ҳовлисига тушадиган қуёш нурлари ҳам тўсиб
қўйилганлигини ва унинг қонуний манфаатлари бузилишига олиб
келганлигини кўрсатиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгар
ҳисобидан Тошкент вилояти, ХХХХХХХ манзилидаги турар-жойни
буздиришни сўради.
Жавобгар ХХХХ судга ўзининг аризасини тақдим қилиб, унда низоли
кўчмас мулк у томонидан 29.01.2022 йилдаги нотариал тартибда тасдиқланган
олди-сотди шартномасига асосан сотиб юборилганлигини, иш бўйича тараф
ҳисобланмаслигини кўрсатиб, суддан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқиб,
қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар ХХХХХ даъво талабига нисбатан ўзининг
ёзма равишдаги эътироз аризасини тақдим қилиб, унда ва суд мажлисида
берган кўрсатмаларида даъво аризасини тан олмасдан, даъво талабларини рад
этишни ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Шунингдек, суд томонидан қўшимча жавобгар сифатида ишга жалб
қилинган ХХХХХХ лар судга ўзларининг ёзма равишдаги аризаларини тақдим
этишиб, унда даъво аризасини тан олмасликларини ва рад этишни, ишни
ўзларининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўрашган.
Қўшимча жавобгарлар ХХХХХ лар суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлишсада, суд мажлисларига
келишмади ёки келмаганлик сабабларининг узрл эканлигини судга маълум
қилишмади.
Мазкур ҳолатда суд ушбу фуқаролик ишини уларнинг иштирокисиз
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси тартибида кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд томонидан қўшимча жавобгар сифатида жалб этилган ХХХХ
ларнинг ишончли вакили ХХХХ суд мажлисида даъво аризасини тан
олмасдан, ўз кўрсатмаларида Тошкент вилояти, ХХХХХХХ манзилидаги
турар-жой қурилиш ишлари қонун талаблари доирасида тасдиқланган лойиҳа
ҳужжатлари асосида бажарилганлигини, даъвогарнинг эгалигидаги тураржойга ҳалақит бермаслигини, паналик талабларига риоя этилганлигини,
қурилишга ён қўшниларнинг розилиги олинганлигини,
даъвогарни
хонадонини сотиб олишмоқчи бўлишганлигини, бироқ нарх борасида ўзаро
келиша олмаганликларини кўрсатиб, суддан даъво аризасини рад этишни
сўради.
Суд тарафлар ишончли вакилларининг баёнотини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга
келади.
Аниқланишича, низоли Тошкент вилояти, ХХХХХХХманзилидаги кўп
хонадонли турар-жойни қуриш учун дастлаб ХХХХнинг номига 2021 йилнинг
13 октябрдаги “Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш
тўғрисида”ги рухсатномага асосан тегишли тартибда архитектурарежалаштириш топшириғи ишлаб чиқилиб, Тошкент вилояти қурилиш Бош
бошқармаси ҳузуридаги Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича
Архитектура ва шаҳарсозлик Кенгаши Ишчи органининг ООООООО
берилган.
Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 01 декабрдаги ҳал
қилув қарорига асосан, Тошкент вилояти, ХХХХХХХманзилидаги кўп
хонадонли турар-жойни Лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлашда
қонунбузиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги боис ушбу Тошкент вилояти
қурилиш Бош бошқармаси ҳузуридаги Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш
бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик Кенгаши Ишчи органининг ООООООО
ҳақиқий эмас деб топилган.
Ушбуларга асосланиб, даъвогар АААА Тошкент вилояти,
ХХХХХХХманзилидаги турар-жойни жавобгарни ҳисобидан буздиришни
сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Иш
ҳужжатларига
кўра,
Тошкент
вилояти,
ХХХХХХ
манзилидаги кўп хонадонли турар-жой Тошкент туманида Хусусий амалиёт
билан
шуғулланувчи
нотариус
З.Мусакова
томонидан
2022 йилнинг 29 январ куни тасдиқланиб, реестрга 202201946000231-рақам
остида қайд этилган олди-сотди шартнмоасига асосан ААААнинг эгалигига
ўтган.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 32-моддасига
асосан, қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга топшириш ҳудудий
инспекция томонидан қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш учун
рухсатнома берилиши орқали амалга оширилади.
Кодекснинг 60-моддасига кўра, лойиҳа ҳужжатлари шаҳарсозлик
нормалари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилади, махсус ваколатли давлат
органининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, санитария-эпидемиология
хизматлари, давлат ёнғин назорати органлари, экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш органлари ва бошқа хизматлар билан келишилади.
Мулкдор АААА 2023 йилнинг 15 феврал куни вафот этган ва 2023 йил
18
апрел
куни
202302140001653(54)-реестр
рақами
остида
расмийлаштирилган Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги
гувоҳномага асосан Тошкент вилояти, ХХХХХХ119-148-уйга нисбатан
ХХХХХ меросхўр деб топилиб, мулкка бўлган ҳуқуқи 2023 йилнинг 04 август
куни рўйхатдан ўтказилган.
Ўз навбатида ХХХХХХХ томонидан Лойиҳа-смета ҳужжатларини
тасдиқлашда йўл қўйилган хатоликларни бартараф этиш чоралари кўрилиб,
такроран тегишли идораларга мурожаат қилинган.
Унинг мурожаати асосида Тошкент вилояти, ХХХХХХХманзилидаги
турар-жойни қурилиши юзасидан Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги Бош бошқармаси Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш
бўйича Аритектура ва шаҳарсозлик кенгаши Ишчи органининг 2023 йил 26
май санаси билан 72623-сонли янги хулосаcи тасдиқланган ва 2023 йилнинг
02 август куни қурилиши (реконструкция) тугалланган объектдан
фойдаланиш учун рухсатнома берилган.
Ушбу ҳужжатлар бугунги кун ҳолатига кучда.
Шундан сўнг, ХХХХХ томонидан нотариал тартибда тасдиқланган
олди-сотди шартномаларига кўра, Тошкент вилояти, ХХХХХХ119-148уйдаги хонадонлар сотилиб, бегоналаштирилган.
Суд томонидан даъвогарнинг низоли иморат қурилиши шаҳарсозлик
нормалари ва қоидалари талабларига зид эканлиги тўғрисида келтирган
важларини асосли эканлигини ўрганиш мақсадида комплекс суд қурилиштехникавий экспертизаси тайинланган.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза Марказининг
03.04.2024 йилдаги Комплекс суд қурилиш-техникавий экспертизасининг
29/12(204)26Z/5125-26-сонли
хулосасига
кўра,
Тошкент
вилояти,
ХХХХХХХманзилидаги 3-қаватли ертўла ва мансардали яшаш уйи ШНҚ
2.08.01-19 “Турар-жой бинолари”, ШНҚ 2.07.01-03* “Шаҳар ва қишлоқ аҳоли
пунктлари ҳудудларини ривожлантиришни ва қуришни режалаштириш”,
ҚМҚ 2.01.03-19 “Сейсмик ҳудудларда қурилиш”, ШНҚ 2.01.02-04 “Бинолар
ва иншоотларнинг ёнғин хафвсизлиги”, ҚМҚ 2.03.10.2019 “Томлар ва том
қопламалар” талабларига, Санитария-эпидемиология меъёрларига, Ёнғин
қоидалари ва меъёрлари талабларига жавоб беради.
Турар-жойдаги қурилиш ишлари “D-INEX” МЧЖ томонидан ишлаб
чиқилган ҳамда Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши Ишчи органининг
26.05.2023 йилдаги 72653-сонли хулосаси билан тасдиқланган лойиҳа-смета
ҳужжатлари асосида бажарилган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвогар ААААнинг даъво
талабларини асоссиз деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Даъвогар АААА томонидан Ўзбекистон Респубилкаси ФПКнинг 72моддасига асосан ўзининг талаблари ва эътирозларини тасдиқловчи бошқа
ишончли далиллар тақдим этилмади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 32, 60моддалари, Фуқаролик процессуал кодексининг 72, 249–253-моддаларига
асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар ААААнинг жавобгарлар ХХХХга нисбатан ноқонуний
қурилмани бузиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш – рад
этилсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки апелляция тартибида кўрилмаган
ва қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят берилиши ёхуд протест келтирилиши мумкин.
Иш апелляция ёки кассация тар тибида кўрилмаган бўлса, ҳал қилув
қарори устидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши ёки протест
келтирилиши мумкин эмас.
Раислик этувчи
Д.С.Мавлонова