← Назад
Решение #1278597 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Текст решения
5 592 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 10 кунида фуқаролик ишлари
бўйича Янгиқўрғон
туманлараро судининг очиқ ўз идора
биносида бўлиб, суд раиси С.Қ.Юлчиеванинг раислигида,
судья ёрдамчиси М.Тўхтабоеванинг котиблигида, даъвогар
Абдувахобов
Ахаджон
Умаржон
ўғлининг
жавобгар
Абдуғаниева Фазилат Абдусамат қизига нисбатан «Никоҳдан
ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-16042301/15690–сонли
фуқаролик
ишини
кўриб
чиқиб
қуйидагиларни суд,
Даъвогар Абдувахобов Ахаджон Умаржон ўғли жавобгар
Абдуғаниева Фазилат Абдусамат қизига нисбатан «Никоҳдан
ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Суд мажлисида даъвогар Абдувахобов Ахаджон Умаржон
ўғли суд мажлисида даъвони қувватлаб, жавобгар билан
21.11.2017
йилда
қонуний
никохдан
ўтиб
турмуш
қуришганини, турмушлари давомида икки нафар фарзандли
бўлишганини,
2023
йилдан
жавобгар
билан
бирга
яшамасликларини, шунинг учун судга никоҳдан ажратишни
сўраб мазкур даъво аризани киритганлигини, шундан сўнг
тарафлар ўзаро ярашиб олишлари учун олти
ой мухлат
берилганлигини, берилган мухлат давомида ҳам оилани
тиклаш имкони бўлмаганлигини, бундан буёғига жавобгар
билан бир оила бўлиб яшашининг имкони қолмаганлигини,
ўрталарида мулкий низолар мавжуд эмаслигини баён қилиб,
ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиш ҳақида қарор
чиқариб беришни сўради.
Суд мажлисида
жавобгар Абдуғаниева Фазилат
Абдусамат қизи даъвони тан олиб, оилани тиклаш учун
ҳаракат қилганлигини, аммо тикланмаганлигини, яшашга
имкони йўқлигини, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларнинг ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди.
Аниқланишича, тарафлар 21.11.2017 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Бу ҳақда Қосонсой туман
ФҲДЁ
бўлимида
21.11.2017
йилда
1641-сон
билан
далолатнома ёзуви қайд этилган ва никох тузилганлиги
тўғрисида гувоҳнома берилган.
фарзандли бўлганлар. Тарафлар 2023 йилдан
буён бирга
яшамайдилар.
Тарафларнинг
бирга яшамасликларига муросалари,
характерлари тўғри келмаганлигини ва бошқа турдаги
оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлган.
ФИБ Янгиқўрғон туманлараро судининг 21.02.2023
йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар А.Абдувахобовнинг
жавобгар Ф.Абдуғаниевага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъвоси рад қилинган.
Мазкур фуқаролик иши бўйича суднинг 09.11.2023
йилдаги ажримлари билан тарафларнинг ярашиб олишлари
учун олти ой мухлат берилган.
Берилган мухлат давомида тарафларни яраштириш
чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла
фуқаролар йиғини яраштириш комиссияси томонидан
кўрилган,
бироқ
кўрилган
чора-тадбирларга
қарамай
тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган.
Бунга даъвогарнинг бир-бирлари билан бир оила бўлиб
яшашни хохламаган ва ярашмаганлар. Шунинг учун
яраштириш имкони бўлмаганлиги сабаб бўлган. Даъвогар
шаръий никоҳ асосида бошқа турмуш қурган.
Ушбу холат Косонсой тумани хокимлиги ва Косонсой
тумани “Тахтакўприк МФЙ ва Мажнунтол МФЙ томонидан
тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган.
Суд
тарафларни
2023
йилдан
яшамаганлиги
тарафларнинг ярашиб олишлари учун берилган мухлат
давомида ҳам оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги, даъвогар
бир оила бўлиб яшашни исташмаганлиги, эр ва хотиннинг
бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексининг
41моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда
яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса,
уларни никоҳдан ажратади”-деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг
“Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20
июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг
эътибори
шунга
қаратилсинки,
никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим”-деб кўрсатилган.
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига,
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45моддасига асосан суд, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда Даъвогар Абдувахобов Ахаджон
Умаржон ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари
миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
ФПК
нинг
249-253–
моддаларини қўллаб суд,
Даъвогар Абдувахобов Ахаджон Умаржон ўғлининг
жавобгар Абдуғаниева Фазилат Абдусамат қизига нисбатан
«Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Абдувахобов Ахаджон Умаржон ўғли
ва
жавобгар Абдуғаниева Фазилат Абдусамат қизи Косонсой
туман ФХДЁ бўлимида 10.02. 2014 йилда 1641 -сон билан
қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати
далолатномаларини
ёзиш
органининг
гувоҳномаси
берилаётганда даъвогар Абдувахобов Ахаджон Умаржон
ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ушбу қарор қабул
қилинган кундан эътиборан 1 (бир) ой ичида шу суд орқали
Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки)
прокурор
протест
келтиришга;
апелляция
тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан 6 (олти) ой ичида мазкур суд орқали Наманган
вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
кассация тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
С.Қ.Юлчиева
ҚИЛАДИ: