Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1002-2310/26081 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Ишончнома; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди Судья Ҳамидов Анвар Музафарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Атабаев Илхом Абдуллаевич Ответчик / Подсудимый Иргашева Шахноза Маратовна
Source ID 66743ba9b6bf6f28996e5b5d Claim ID 4794056 PDF Hash 016c0501323e24ab... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Суд ишни даъвогар иштирокисиз ФПКнинг 220-моддаси Суд ишни даъвогар иштирокисиз ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
амда Оила кодексининг 45-моддаси амда Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 7 248 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Бекобод шаҳарлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья А.М.Ҳамидов, судья ёрдамчиси Б.А.Холмаматовнинг котиблигида, жавобгар Ш.Иргашева иштирокида, даъвогар Атабаев Илхом Абдуллаевичнинг жавобгар Иргашева Шахноза Маратовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги №2-1002-2310/26081-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Атабаев Илхом Абдуллаевич жавобгар Иргашева Шахноза Маратовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат этиб, даъво аризасида жавобгар билан 24.02.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан фарзанди йўқлиги, 2018 йилда Россия давлатига ишлашга кетганлиги ва бир йил давомида келмаганлиги, шу оралиқда жавобгар шаърий никоҳ асосида турмушга чиқиб кетганлиги, жавобгар билан бугунги кунга қадар кўришмаганлиги, 2021 йилда жавобгар никоҳдан ажратиш бўйича судга мурожаат қилганлиги ва даъвоси рад қилинганлиги, биргаликдаги рузғор юритиши 2019 йилда тугатилганлиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни, никоҳдан ажратишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида даъвогар Атабаев Илхом Абдуллаевич даъво аризани қувватлаб, даъво аризада келтирилган важларга ўхшаш тушунтириш бериб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Кейинги суд мажлисига даъвогар Атабаев Илхом Абдуллаевич келмади ва келмаслик сабабларини судга билдирмади. Суд ишни даъвогар иштирокисиз ФПКнинг 220-моддасига асосан кўриб чиқишни лозим топди. Дастлабки суд мажлисида жавобгар Иргашева Шахноза Маратовна даъво аризани тан олиб, никоҳни бекор қилишга розилиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Кейинги суд мажлисида жавобгар Иргашева Шахноза Маратовна даъво аризани тан олиб, суд томонидан ярашиш учун тайинланган муҳлат натижа бермаганлиги, эр-ҳотинлик муносабатлари қайта тикланмаганлиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш материаллари билан танишиб чиқиб, қуйидаги хулосага келади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Атабаев Илхом Абдуллаевич ва жавобгар Иргашева Шахноза Маратовна 2018 йил 24 февраль куни Бекобод шаҳар ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтганлар. Бу ҳақда ФҲДЁ бўлими мудири томонидан никоҳ тузиш далолатномаларини қайд қилиш дафтарида 52 - сонли ёзув қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан фарзанди йўқ. Тарафлар келишмовчиликлар сабабли 2019 йилдан бери бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-ҳотинни яраштириш мақсадида Тошкент шаҳар Яшнобод туман ва Бекобод шаҳар маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлими томонидан ҳам бир неча маротаба чоралар кўрилган. Лекин амалга оширилган ишлар натижа бермаган. Шундан сўнг, даъвогар судга никоҳдан ажратишни сўраб мурожаат этган. Ўтган давр мобайнида тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаган. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд юқорида қайд этилган Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига асосланган ҳолда тарафларга ярашиб олиш учун муҳлат тайинлаган эди. Лекин тайинланган муҳлат якунлангандан сўнг тарафлар ярашиб олиш учун тайинланган муҳлат бирор бир натижа бермаганлигини, улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини баён қилиб кўрсатма берди. Бекобод шаҳар МФЙнинг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг 07.05.2024 йилдаги маълумотномасидадаъвогар И.Атабаев Россия давлатида бўлганлиги сабабли яраштирув ишлари бир томонлама кўрилганлиги кўрсатилиб, оилавий масала бўйича қонун доирасида қарор чиқаришни сўраган. Амалга оширилган чоралар натижа бермаганлиги боис оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, оилани тиклаш учун муҳлат тайинланган бўлишига қарамай, томонлар оилавий муҳитни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини, бу борада маҳалла ва туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан олиб борилган амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келади. Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади. Суд қайд қилинган қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогар Атабаев Илхом Абдуллаевичнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига ҳамда Оила кодексининг 45-моддасига асосланиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тўлашни тарафларнинг зиммасига юклашни, ундан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 45, 46-моддалари, Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарори, ФПКнинг 72, 73, 80, 220, 249-253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Атабаев Илхом Абдуллаевичнинг жавобгар Иргашева Шахноза Маратовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Атабаев Илхом Абдуллаевич ва Иргашева Шахноза Маратовна ўртасида Бекобод шаҳар ФҲДЁ бўлимида 2018 йил 24 февраль куни тузилган ва 52 - сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан - ажратилсинлар. Даъвогар Атабаев Илхом Абдуллаевичдан давлат фойдасига никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Иргашева Шахноза Маратовнадан давлат фойдасига никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: /имзо/ Нусхаси аслига тўғри, судья: Ҳал қилув қарори 11.06.2024 йилда қонуний кучга кирди, судья: А.М.Ҳамидов