Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1002-2315/19480 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ишончнома; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Чақирув қоғозига илова; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; Шартнома нусхаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди Судья Ҳамидов Анвар Музафарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Махаматкулова Нилуфар Чариевна Ответчик / Подсудимый Махматкулов Хуршид Чориевич
Source ID 66743c07b6bf6f28996e5b5f Claim ID 4604176 PDF Hash bc19cf1692ea8ad5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 33-моддаси онуннинг 33 law
збекистон Республикаси ФКнинг 114-моддаси збекистон Республикаси ФК 114 law
идаги ФПК 74-моддаси идаги ФПК 74 law
Текст решения 18 331 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Бекобод шаҳарлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья А.М.Ҳамидов, судья ёрдамчиси Б.А.Холмаматовнинг котиблигида, тарафлар ва адвокатлар А.Менглиев, Д.Федоров иштирокларида, даъвогар Махматкулова Нилуфар Чариевнанинг жавобгар Махматкулов Хуршид Чориевич ва Чилонзор тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Халбаев Ғолибжон Хумайдуллаевичга нисбатан ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги №2-1002-2315/19480сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Махматкулова Нилуфар Чариевна жавобгар Махматкулов Хуршид Чориевич ва Чилонзор тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Халбаев Ғолибжон Хумайдуллаевичга нисбатан ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат этиб, даъво аризасида марҳум Махаткулов Чари Махмудович даъвогарнинг онаси Махаматкулова (Караева) Лола Каюмовна билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлиги, ўзаро турмушларидан бир нафар 06.01.1980 йилда туғилган Махаматкулова Нилуфар Чариевна исмли фарзандлари борлиги, улар ўртасидаги никоҳ 12.01.1981 йилда Сурхандарё вилояти, Сариосиё туман ФҲДЁ бўлими томонидан бекор қилинганлиги ва 2-сонли далолатнома ёзуви билан тасдиқланганлиги, жавобгар Махматкулов Чарининг иккинчи оиласидан бўлган фарзанди эканлиги, марҳум Махматкулов Чари Махмудович ва Махматкулов Хуршид Чориевич ўртасида 2021 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Г.Халбаев томонидан тасдиқланган ҳадя шартномалари тузилганлиги, унга кўра, Махматкулов Чари Махмудович ўзига тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Госпитал дахаси, 36-уй, 44-хонадон ҳамда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ц-2, Олой дахаси, 6-уй, 24-хонадонларни жавобгарга ҳадя қилганлиги, бугунги кунда меросҳурлар ўртасида низоли Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Госпитал дахаси, 36-уй, 44-хонадон ҳамда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ц-2, Олой дахаси, 6-уй, 24-хонадонларга нисбатан мерос улушларини тақсимлаш зарурати юзага келганлиги, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ц-2, Олой дахаси, 6-уй, 24хонадон 02.05.1954 йилда туғилган Махматкулов Чари Махмудовичга Мирзо Улуғбек тумани 5-сонли ДНИ А.У.Юсуфбеков томонидан 06.12.2016 йилда №143515-сон билан тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан тегишли бўлганлиги, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Госпитал дахаси, 36-уй, 44-хонадон 02.05.1954 йилда туғилган Махматкулов Чари Махмудовичга Миробод тумани 1-сонли ДНИ нотариуси Н.Н.Артиков томонидан 09.07.2014 йилда №1567-сон билан тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан тегишли бўлганлиги, бугунги кунда эса Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Госпитал дахаси, 36уй, 44-хонадон ҳамда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ц-2, Олой дахаси, 6-уй, 24-хонадонлар жавобгарга 24.06.2021 йилдаги № 202102204001500 ва №202102204001501-сонли ҳадя шартномаларига асосан тегишли эканлиги, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан адвокатлик хатига асосан, марказнинг архив ҳужжатлари ва электрон маълумотлар базасига асосан, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Олой кўчаси, 6-уй, 24хонадонда доимий рўйхатда турган ва яшаган Махматкулов Чари Махмудович 2019-2021 йилларда ўткир лимфобластик лейкамия онкологик касаллик ташхиси билан даъволанганлиги, сатционар бемор Ч.Махаматкуловнинг тиббий карталарида беморга 2021 йил май-июнь ойларида даъволаш учун бир-неча маротаба кимётерапиялари ўтказилганлиги, мазкур ҳадя шартномалари ҳам 2021 йил июнь ойида тузилганлигини ҳисобга олса, ушбу шартномаларни ҳақиқий бўлмаган ва ноқонуний тузилган деб ҳисоблаши мумкинлиги, қонун талабларига кўра марҳум ҳадя шартномаси тузилган вақтда ўз хатти-ҳаракатларига жавоб бера оладиган ҳолатда бўлмаганлиги ва бу ўз-ўзидан ҳадя шартномасини ҳаиқий эмаслигига олиб келиши, қонун доирасида ҳадяни бекор қилишни меросҳўр талаб қила олиши, бундан ташқари, ҳадя шартномаси имзоланган вақтда марҳум Махматкулов Чари Махмудович ўз хатти-ҳаракатларини англайдиган ҳолатда бўлмаганлиги ҳақида баён қилиб, суддан марҳум Махматкулов Чари Махмудович ва Махматкулов Хуршид Чориевич ўртасида 2021 йил 24 июнда тузилган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Госпитал дахаси, 36уй, 44-хонадон ҳамда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ц-2, Олой дахаси, 6-уй, 24-хонадонларни ҳадя қилиш ҳақидаги шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни ва суд ҳаражатларини жавобгардан ундириб беришни сўради. Суд мажлисида даъвогар Махматкулова Нилуфар Чариевнанинг ишончли вакили адвокат А.Менглиев даъво аризани қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Махматкулов Хуршид Чориевич даъво аризани тан олмай, марҳум отасининг биринчи оиласи борлиги, унинг онаси иккинчи оиласи эканлиги, низоли уй аслига унга тегишли эканлиги, давлат ишида ишлаганлиги сабаб отасининг номига олинганлиги, отаси касал бўлиб қолганлиги, кейин нотариус орқали ҳадя шартномалари қилинганлиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Махматкулов Хуршид Чориевичнинг ишончли вакили адвокат Д.Федоров даъво аризани тан олмай, жавобгарни ва унинг марҳум отасини низоли иш бўйича таниши, жавобгар унга келганлиги, сайёр тартибда нотариал ҳаракатлар амалга ошириш лозим бўлганлиги, бориб гаплашганлиги, марҳум хаттиҳаракатлари тўғри бўлганлиги ва тушуниб турганлиги, психиатр чақирилмаганлиги, жойига бориб ўрганганлиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Чилонзор тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Халбаев Ғолибжон Хумайдуллаевич даъво аризани тан олмай, тартиб бўйича шахсан мулоқотда текширилиши, у 23 кун олдин бориб ҳадя қилувчи билан гаплашганлиги, саволларга аниқ жавоб берганлиги, тартиб бўйича мазкур ҳолат видеотасвирга олинганлиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида мутахассис сифатида сўралган М.Исламова 35 йилдан бери психиатрия сохасида ишлаб келиши, 10.11.2023 йилда экспертиза ўтказиш мақсадида иш тақдим этилганлиги, экспертизага касаллик тарихи ва дискда ёзув тақдим қилиниб, видеодаги ҳолат бўйича касаллик ҳолати тақдим этилганлиги, видеода Ч.Махматкулов секин гапирганлиги, касаллиги оғир бўлганлиги, 2-турдаги қандли диабети, ишемик касаллиги ва бошқа касалликлар бўлганлиги, ўша вақтда психиатр жалб қилинмаганлиги, видеодаги лечения бўйича касаллик тарихи тақдим қилинмаганлиги, нотариус айтиб турганлиги ва бемор такрорлаганлиги, ўша вақтда берилган дориларни билмаслиги ва ўзи билган-билмаганлигини аниқ айта олмаслиги, видеода секин шартнома бўйича гапирганлиги, нималар қилиш кераклиги беморга айтилганлиги, бемор ўқиб чиқмаганлиги ҳақида айтиб, кўрсатма берган. Суд мажлисида гувоҳ сифатида сўралган Махматкулов Холмурат марҳум Ч.Махматкуловнинг акаси бўлиши, нотариус борган вақтда ёнида бўлмаганлиги, даъвогарнинг укасининг қизи эканлиги, укаси ҳаракатини доим тушунганлиги ва ўзи билганлиги, касаллик вақтида доим ёнида бўлганлиги ҳақида айтиб, кўрсатма берди. Суд тарафлар баёнотини, мутахассис ва гувоҳ тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатлари билан танишиб чикиб, ундаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 80моддасида суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши, ҳар бир далил алоқадорлик, мақбуллик ва ишончлилик нуқтаи назаридан, далилларнинг мажмуи эса етарлилик нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги, ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмаслиги қайд қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарори 3бандига кўра, ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Фуқаролик иши хужжатларидан кўринишича, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ц-2, Олой дахаси, 6-уй, 24-хонадон 02.05.1954 йилда туғилган Махматкулов Чари Махмудовичга Мирзо Улуғбек тумани 5-сонли ДНИ нотариуси А.У.Юсуфбеков томонидан 06.12.2016 йилда №143515-сон билан тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан ва Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Госпитал дахаси, 36-уй, 44хонадон 02.05.1954 йилда туғилган Махматкулов Чари Махмудовичга Миробод тумани 1-сонли ДНИ нотариуси Н.Н.Артиков томонидан 09.07.2014 йилда №1567-сон билан тасдиқланган олди-сотди шартномаларига асосан тегишли бўлган. Махматкулов Чари Махмудович даъвогарнинг онаси Махматкулова (Караева) Лола Каюмовна билан никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Биргаликдаги турмушидан бир нафар 06.01.1980 йилда туғилган Махаматкулова Нилуфар Чариевна исмли фарзанди бор. Ўрталаридаги никоҳ 12.01.1981 йилда бекор қилинган. Махматкулов Чари Махмудович 14.01.1981 йилда Махматкулова Тошбуви Эшанкулова билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Биргаликдаги турмушидан бир нафар 25.01.1985 йилда туғилган Махматкулов Хуршид Чориевич исмли фарзанди бор. Ўрталаридаги никоҳ 16.08.1988 йилда бекор қилинган ва бу ҳақида Сурхандарё вилояти Термез шаҳрининг ФҲДЁ бўлимида 171сонли акт ёзуви қайд қилинган. Махматкулов Чари Махмудович 08.07.2021 йилда вафот этган ва бу ҳақида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ФҲДЁ бўлимида 1031сонли акт ёзуви қайд этилган. Вафотидан олдин Махматкулов Чари Махмудович 24.06.2021 йилдаги №202102204001500 ва №202102204001501-сонли ҳадя шартномаларига асосан Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Госпитал дахаси, 36-уй, 44-хонадон ҳамда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ц-2, Олой дахаси, 6-уй, 24-хонадонларни ўғли Махматкулов Хуршид Чориевичга ҳадя қилиб қолдирган. Ҳозирги вақтда даъвогар отаси Махматкулов Чари Махмудович ҳадя шартномалари тузилган вақтда ўз хатти-ҳаракатларига жавоб бера оладиган ҳолатда бўлмаганлигини важ қилиб, шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраб мазкур даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 101-102моддаларига биноан, битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади. Битимлар бир тарафлама, икки тарафлама ёки кўп тарафлама (шартномалар) бўлиши мумкин. Битим тузиш учун қонунчиликка ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли бўлса, бундай битим бир тарафлама битим ҳисобланади. Шартнома тузиш учун икки тараф (икки тарафлама битим) ёки уч ёхуд ундан кўп тараф (кўп тарафлама битим) келишиб хоҳиш билдирган бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси 26.12.1996 йилдаги 343-I-сон “Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддасига мувофиқ, битимлар тасдиқлаб берилаётганида уларда иштирок этаётган фуқароларнинг муомала лаёқати белгиланган тартибда аниқланади ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқати текширилади. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда унинг ваколати ҳам текширилади. Шинингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғига 1-Илованинг 4-бандига кўра, нотариус нотариал ҳаракат амалга оширишни сўраб мурожаат этган жисмоний шахснинг муомала лаёқатини у билан шахсий мулоқот давомида аниқлайди. Нотариусга мурожаат этган шахснинг руҳий ҳолати бузилганлиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлсада (шубҳа туғдирсада), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктиради ва суднинг шу шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори мавжуд ёки мавжуд эмаслигини Тизим орқали текширади. Нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи шахсларнинг босим ёки кучли руҳий ҳаяжонланиш остида деб ҳисоблаш учун асоси бўлса (шубҳа туғдирса) нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктиради ва зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради. Агар мазкур шахс суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида қарор чиқаради. Нотариус ушбу қарордан норози томоннинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириши лозим. Агар мазкур шахс суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган бўлса, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишда муомала лаёқати чекланган шахс ҳомийсининг розилигини талаб этади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 17-сонли қарори 6-бандида, судлар шуни назарда тутишлари керакки, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 9-боби 113-126моддаларида кўзда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигини тартибга солувчи нормаларда баён этилган асослар бўйича шартномаларни ҳақиқий эмас деб топилишига йўл қўйилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 114-моддаси 1-қисмига мувофиқ ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларни вужудга келтирмайди ва у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Битимларнинг ҳақиқий эмаслигини исботлаш мажбурияти даъвогарга юклатилади. Ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқаро томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги бўйича низолашилганда, судлар исботлаш воситаларига йўл қўйилиши ҳақидаги ФПК 74-моддаси қоидаларидан келиб чиқиб, иш бўйича тегишли (психологик)экспертиза тайинлаш масаласини муҳокама қилишлари лозим. Даъвогарнинг келтирган важларинининг асослигини текшириш мақсадида суд 19.09.2023 йилда суд-психиатрия экспертизасини тайинланган ва экспертлар олдига қўйидаги саволлар қўйилган: 1) Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Олой кўчаси, 6-уй, 24хонадонда истиқомат қилган, 08.07.2021 йилда вафот этган Махматкулов Чари Махмудович руҳий касаллик билан оғриганми? Агар руҳий касал бўлган бўлса, у қачондан буён ушбу хасталикка чалинган? 2) 2021 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманижа хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Г.Х.Холбаев томонидан тасдиқланган 202102201001501-сонли реестр рақами билан қайд этилган Тошкент шаҳар, Ц-2 Олой дахаси, 6-уй, 24-хонадонни ҳадя шартномасини имзолаш вақтида 08.07.2021 йилда вафот этган Махматкулов Чари Махмудович ўз хатти-ҳаракатларининг моҳиятини англашга ва уларни идрок қилиш қобилиятига эга бўлганми? 3) 2021 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманижа хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Г.Х.Холбаев томонидан тасдиқланган 202102201001501-сонли реестр рақами билан қайд этилган Тошкент шаҳар, Ц-2 Олой дахаси, 6-уй, 24-хонадонни ҳадя шартномасини имзолаш вақтида 08.07.2021 йилда вафот этган Махматкулов Чари Махмудович ўзининг соғлиғи ҳолатига кўра ҳомийга муҳтож бўлганми? 4) 2021 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманижа хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Г.Х.Холбаев томонидан тасдиқланган 202102204001500-сонли реестр рақами билан қайд этилган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Госпитал дахаси, 36-уй, 44хонадонни ҳадя шартномасини имзолаш вақтида 08.07.2021 йилда вафот этган Махматкулов Чари Махмудович ўз хатти-ҳаракатларининг моҳиятини англашга ва уларни идрок қилиш қобилиятига эга бўлганми? 5) 2021 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманижа хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Г.Х.Холбаев томонидан тасдиқланган 202102204001500-сонли реестр рақами билан қайд этилган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Госпитал дахаси, 36-уй, 44хонадонни ҳадя шартномасини имзолаш вақтида 08.07.2021 йилда вафот этган Махматкулов Чари Махмудович ўзининг соғлиғи ҳолатига кўра ҳомийга муҳтож бўлганми? Суд-психиатрия экспертизасининг 10.11.2023 йилдаги №392сонли хулосасига кўра, 08.07.2021 йилда вафот этган Махматкулов Чари Махмудович 24.04.2021 йилдаги эндокринолог томонидан ўтказилган кўрик натижасида бемор оҳирги 10 йил давомида оғир даражадаги инсулин билан боғлиқ бўлган 2-типли қандли диабети билан касалланганлиги, 2021 йилнинг апрель ойида “острый лимфобластный лейкоз” аниқланганлиги, 23.04.2021 – 15.05.2021 йил давомида мазкур ташхис билан даъволанганлиги, юрак ишемик касаллиги, умумий атеросклероз, атеросклеротический кардиосклероз касалликликлари мавжуд бўлганлиги, 09.06.2021 йилда бемор уйига юорилганлиги, 24.06.2021 йилда ҳадя шартномасини расмийлаштириш вақтида бемор даъволаниш жанаёнида бўлиб, нотариуснинг саволларига бошини қимирлатиб жавоб берганлиги, саволларга секин ва кечиктириб жавобгар берганлиги, ҳужжатларни нотариусни маслаҳати билан имзолаганлиги, ҳадя шартномаларини имзолаш вақтида беморнинг психологик ҳолатини аниқлашнинг имкони бўлмаганлиги кўрсатилган. Суд томонидан, иш ҳажжатлари, суд-психиатрия экспертизасининг хулосаси ҳамда нотариал ҳаракат амалга оширилганлигини тасдиқловчи видеотасвирлар алоқадорлик, мақбуллик ва ишончлилик нуқтаи назаридан, далилларнинг мажмуи эса етарлилик нуқтаи назаридан баҳоланиб, тўпланган даллилар ва тарафларнинг берган тушунтиришларига асосан даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисидаги тўхтамга келади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 101121-моддалари, ФПКнинг 72, 73, 80, 249-253 моддаларига, Олий суд Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Махматкулова Нилуфар Чариевнанинг жавобгар Махматкулов Хуршид Чориевич ва Чилонзор тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Халбаев Ғолибжон Хумайдуллаевичга нисбатан ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш - рад қилинсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: А.М.Ҳамидов