← Назад
Решение #1278602 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
5 543 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил ххх ойининг хх кунида фуқаролик ишлари бўйича
Сариосиё туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи: судья Қ.Х.Туранов,
Судья ёрдамчиси М.Зиеёвнинг котиблигида, даъвогар Ххххнинг
жавобгар Ххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича юритилган хххх-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Хххх судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар Ххххга нисбатан никоҳдан ажратишни сўраган.
Даъвогар даъво аризасида жавобгар Хххх билан хххх йил 03
февраль қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, ўрталарида
фарзандлари йўқлигини, ўзаро келиша олмаганлиги сабабли жавобгар
Хххх 2017 йил февраль ойида уйига кетиб қолганлигини, шундан кейин
уйга қайтмаганлигини, уларни яраштириш мақсадида маҳалла ва
ҳокимият органлари томонидан ишлар олиб борилганлигини, аммо
унинг натижаси бўлмаганлигини, ўрталарида мулкий низолари
йўқлигини, тарафлар ўзаро рози эканлигини баён этиб, никоҳдан
ажратишни сўраган.
Даъвогар Хххх суд мажлисида, даъво аризасини тўлиқ қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, Хххх билан қонуний никоҳдан ўтиб, бирга
яшаганликларини,
ўрталарида
фарзандлари
йўқлигини,
келишмовчиликлар сабабли 2017 йил февраль ойидан буён алоҳида
яшаб келаётганлигини, жавобгар билан ўрталарида мол-мулк низолари
йўқлигини, жавобгар ҳам у билан ажралишга рози эканлигини, ўзаро
келишган ҳолда ажрашмоқчи эканлигини билдириб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар Хххх даъво талабини тан олишлигини, турмуш ўртоғи
Хххх билан қонуний никоҳдан ўтиб, бирга яшаганликларини,
ўрталарида фарзандлари йўқлигини, тарафлар ўзаро ажралишга
розилиги асосида ушбу қарорга келганлигини, суд томонидан оилани
сақлаб қолиш мақсадида ярашиш учун берилган муддат давомида ҳам
келишиб яшашликнинг имкони бўлмаганлигини, 2017 йил февраль
ойидан буён алоҳида яшаб келаётганлигини, даъвогар билан
ўрталарида мулкий низолари йўқлигини, даъвогар билан ажралишга
рози эканлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва
тақдим этилган материал ва ҳужжатларни ўрганиб, муҳокама ва таҳлил
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, Хххх ва Хххх хххх йил 03 февраль куни қонуний
никоҳдан ўтиб оила қуришган, ушбу ҳақида Сариосиё туман 1-сонли
ФҲДЁ бўлими томонидан 114-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган.
Тарафларнинг турмушларидан фарзанди йўқ.
Тарафлар ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли 2017 йил
февраль ойидан буён бирга яшашмайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йилнинг
20 июль кунидаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли
қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб
фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳоллардагина қаноатлантириши лозим.
Суднинг ажримига асосан тарафларга ярашиш учун муддат
берилган бўлсада, ушбу муддатларда тарафлар ярашмаган.
Судга жавобгар Хххх ариза тақдим қилиб, ўз аризасида даъвогар
Хххх билан ўрталаридаги никоҳдан ажралишга розилигини билдирган.
Сариосиё туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан судга
тақдим этилган хулосада, тарафларни яраштириш чоралари
кўрилганлигини, тарафларнинг ўрталарида мол-мулк низоси мавжуд
эмаслиги сабабли ушбу оилани яраштиришнинг имкони бўлмаганлиги
маълум қилинган.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар
ўртасида эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, муқаддам
тарафларни яраштириш учун муддат берилган бўлса-да, ярашиб бирга
яшамаганликларини, тарафлар ўзаро келишиб бирга яшай олмаслигини,
маҳалла ва туман ҳокимлиги томонидан ушбу оилани яраштириш ва
оиласини сақлаб қолиш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар натижа
бермаганлигини, тарафларнинг ўрталарида фарзанди йўқлигини,
тарафлар рози эканлигини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб
қолишнинг имконияти йўқ деган хулосага келди ва даъво талабини
қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади.
Шунингдек,
суд тарафларнинг
ўрталарида фарзандлари
йўқлигини инобатга олади.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш
масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Оила
кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ФҲДЁ органида рўйхатдан ўтиш
вақтида даъвогардан БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи
ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Ххххнинг жавобгар Ххххга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Хххх ва Хххх хххх йил 03 февраль куни Сариосиё туман 1-сонли
ФҲДЁ бўлими томонидан 114-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
этилган никоҳдан ажратилсин.
ФҲДЁ бўлими томонидан рўйхатдан ўтказишда даъвогардан
БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон у эълон қилинган кундан
бошлаб бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу
суд орқали Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга
ҳақлидир.
Раислик этувчи
Қ.Х.Туранов