Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1903-2302/4524 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди Судья Туранов Кахрамон Холназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Муротов Шухрат Журакулович Ответчик / Подсудимый Бекова Пардахол Абдурахимовна
Source ID 6678f1ddb6bf6f28996e5c08 Claim ID 4746025 PDF Hash f04cb028ddcd160d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси оила кодекси 41 code_article
аролик процессуал кодексининг 72-моддаси аролик процессуал кодекси 72 code_article
Текст решения 4 823 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил хххх ойининг ххх куни фукаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи: судья Қ.Х.Туранов, Судья ёрдамчиси М.Зиёевнинг котиблигида, даъвогар Ххххнинг жавобгар Ххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган Хххх-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Даъвогар Хххх судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Хххх билан қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Хххх даъво талабини қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, турмуш ўртоғи Хххх билан Хххх йил 18 июль кунида қонуний никоҳдан ўтган ҳолда оила қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, турмуш ўртоғи билан бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик турмуш ўртоғининг унга нисбатан ҳурматсизликлари борган сари кўпайиб борганлиги сабабли 2021 йилдан буён алоҳида яшаб келаётганлигини, уларнинг оиласини тиклашнинг иложи йўқлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисининг ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисда хабардор қилинган жавобгар Хххх судга келмади ва сабабини ҳам маълум қилмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220моддасига асосан, жавобгар Ххххнинг иштирокисиз кўриб чиқишликни лозим топади. Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ва мавжуд иш материаллари билан танишиб, қўйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, тарафлар Хххх йил 18 июль куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар фарзандлари бор. Тарафлар ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли алоҳида ҳолда яшаб келмоқда. Сариосиё тумани оила ва хотин қизлар бўлими томонидан судга тақдим этилган хулосада, тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлигини, тарафларга оила муқаддас қўрғон эканлиги, фарзанди ота-онанинг қарамоғида вояга етишлари зарурлиги тушунтирилганлиги ва ярашиб яшаб кетишларининг имкони борлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси оила кодексининг 41-моддаси талабига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Хххх йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг 14-банди 1-қисмига кўра, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқланиши шарт. Мазкур қарорнинг 16-бандига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд даъвогар томонидан кўрсатилган ҳолатларни ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиб, ўрталаридаги келишмовчилик бирбирини тушунмаганлиги сабабли келиб чиққанлигини, улар келгусида ярашиб бирга яшаб кетиш эҳтимоли борлигини, бир нафар вояга етмаган фарзандларининг манфаатидан келиб чиқиб, даъвогарнинг ушбу важлари уларни никоҳдан ажратишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Даъвогар ўз даъво аризасида важ қилиб кўрсатган ҳолатларни тасдиқловчи далилларни судга тақдим эта олмади. Суд тарафларнинг оиласини сақлаб қолиш имконияти борлигини, улар келгусида ярашиб яшаб кетиши эҳтимоли мавжудлигини инобатга олиб, ушбу ҳолат бўйича даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этади. Суд даъвогар томонидан даъво аризаси билан мурожаат этишда давлат божи тўлаганлигини қайд этади. Бинобарин, суд юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Ххххнинг жавобгар Ххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Тарафларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолиш чоралари кўрилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон у эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи Қ.Х.Туранов