Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1903-2302/4526 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди Судья Туранов Кахрамон Холназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юлдошев Эрали Нурмат ўғли Ответчик / Подсудимый Абдукаримова Машхура Абдигаффор қизи
Source ID 6678f2f5b6bf6f28996e5c0d Claim ID 4746023 PDF Hash 118d74b44e547c74... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПК 122-моддаси збекистон Республикаси ФПК 122 law
Текст решения 1 733 символов
АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик қилувчи: судья Қ.Х.Туранов, Судья ёрдамчиси М.Зиёевнинг котиблигида, даъвогар Ххххнинг жавобгар Ххххга нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ххххх-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Хххх судга аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Хххх билан ўрталаридаги никохни ажратишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ФПК 122-моддаси 1-қисми 5-бандида ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд аризани кўрмасдан қолдириши мумкин. Иш бўйича ишда иштирок этувчи шахслар 2024 йил 30 март ва 02 май кунлари суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида маълум қилиниб, чақирув хатлари юборилган ва тарафларнинг хабардорлиги таъминланган бўлсада, улар суд мажлисига етиб келишмаган. Суд юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, мазкур асослар бўйича даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122, 271-272-моддаларини қўллаб, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар Ххххнинг жавобгар Ххххга нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тараф ажрим устидан суд томонидан ажрим топширилган ёки юборилган кундан эътиборан йигирма кун ичида апелляция тартибида, ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига хусусий тартибда шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи Қ.Х.Туранов